Репост из: SHOM.UZ
Эй дўст, қилма киноя,
Дунё менга кифоя!
Қўлини ўпавериб,
Қуллуқдан ҳориб бўлдим.
Дилсизлар бозори у,
Ошиқлар мозори у...
Бозорида тентираб,
Мозорга бориб бўлдим.
Бир пайтлар одам эдим...
Бир худодан кам эдим.
Ай, афсус, афсус, афсус...
Барини қориб бўлдим.
Энди нима қиламан,
Ҳаммасини биламан...
Ўттизда Шуҳрат эдим,
Қирқимда ориф бўлдим.
Сочим - қотиб қолган қон,
Фақат тангрига аён:
Мен сизга ютқаздим ё
ва ёки ғолиб бўлдим.
Кирмоқчи эдим юзга,
Нимадир тушди кўзга...
Мабодо кетар бўлсам,
Билинг, уёлиб ўлдим...
Шуҳрат ОРИФ
@shomuz - Yo‘limiz bir!
Дунё менга кифоя!
Қўлини ўпавериб,
Қуллуқдан ҳориб бўлдим.
Дилсизлар бозори у,
Ошиқлар мозори у...
Бозорида тентираб,
Мозорга бориб бўлдим.
Бир пайтлар одам эдим...
Бир худодан кам эдим.
Ай, афсус, афсус, афсус...
Барини қориб бўлдим.
Энди нима қиламан,
Ҳаммасини биламан...
Ўттизда Шуҳрат эдим,
Қирқимда ориф бўлдим.
Сочим - қотиб қолган қон,
Фақат тангрига аён:
Мен сизга ютқаздим ё
ва ёки ғолиб бўлдим.
Кирмоқчи эдим юзга,
Нимадир тушди кўзга...
Мабодо кетар бўлсам,
Билинг, уёлиб ўлдим...
Шуҳрат ОРИФ
@shomuz - Yo‘limiz bir!