Аълочилик синдроми ва идеалликка интилиш.
Кўпчилик бухгалтерлар ва тадбиркорлар учун ҳар бир ҳисоб-китоб, ҳар бир ҳисобот мукаммал бўлиши керакдек туюлади. Лекин ҳаётда идеал ҳолат йўқ, хатолар ва кутилмаган ўзгаришлар доимо бўлади.
Ҳар бир қарз идеал тарзда қайтарилмайди, ҳар бир бизнес режа кутилганидек ишламайди, ҳар бир ҳисоботда тушунмовчиликлар учраб туради. Шу сабабли, бухгалтерия ва тадбиркорликда ҳамма нарсани оқ ёки қора деб қабул қилиш нотўғри.
Агар мукаммалликка қаттиқ интилиш ортидан ҳар бир хато ёки ноаниқлик стресс ва тушкунликка сабаб бўлса, бу иш самарадорлигига таъсир қилади. Шунинг учун биз ўз бизнесимиз ва молиявий ишларимизни бошқаришда реал ёндашувни шакллантиришимиз керак.
— Ҳисоб-китобда хатолар бўлиши мумкин – уларни тўғрилаш мумкин.
— Солиқ тизимида ўзгаришлар доим бўлади – уларга мослашиш керак.
— Ҳар бир тадбиркорлик жараёни фақатгина даромаддан иборат эмас – йўқотишлар ҳам унинг бир қисми.
Шу фикрлардан келиб чиқиб ҳам ҳаётда оқ ва қорадан ташқари турли ранглар борлигини ўрганишимиз керак. Айнан шу ранглар ҳаётимизни бой ва муваффақиятли қилади.
Сиз ҳам бухгалтерияда ва тадбиркорликда идеалликка қанчалик интиласиз? Бу сизга қандай таъсир қилади? Фикрларингиз билан бўлишинг!
👉@Shahzod_proconsultant👈