Shahzod Suyunov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Soliqlar va ularni qonuniy kamaytirish bo'yicha keyslar.
Qonunchilikni amalda qo'llash bo'yicha tavsiyalar.
Tadbirkorlar va buxgalterlarga maksimal yordam.
Shaxsiy fikrlar.
Taklif va murojaatlar uchun @Proconsultant
📞 +998999339900

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


ЯТТ фаолияти билан 2 та манзилда фаолият юритиш мумкин эмас!

Обуначилардан келган савол: 2 та магазиним бор орасидаги масофа 400-500 метр, шунда 1та ЯТТ очиб 2 та магазинимни 1та ЯТТнинг номида фаолият юритсам бўладими?

Жавобимиз: Мумкин эмас. Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 22.11.2021 йилдаги 707-сонга мувофиқ Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини фақат битта манзил бўйича шохобчада амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Шунинг учун бу тадбиркорлик фаолиятида 2-си ноқонуний ҳисобланади.

MASTER CONSULTANT лойиҳамизнинг СТАРТ тарифидан 3 кун бепул фойдаланиб кўринг.👇
@AccountingLLC

👉@shahzod_proconsultant👈


2024-йилда Хитой Ўзбекистондаги компаниялари сони бўйича Россияни ортда қолдириб, 1-ўринга чиқди

Ўзбекистондаги хорижий компаниялар сони давлатлар кесимида:
• Хитой – 3 467 та;
• Россия – 2 973 та;
• Туркия – 1 869 та;
• Қозоғистон – 1 060 та;
• Жанубий Корея – 660 та;
• АҚШ - 303 та.

Манба: Кунонлайн

Хитойчада гаплашамиз энди)

👉@shahzod_proconsultant👈


Якка тартибдаги тадбиркорман дивиденд оладиган бўлсам солиқ тўлайманми?

Жавоб: Якка тартибдаги тадбиркорга солиқ солиш олинган даромаддан солиқ тўланишини назарда тутади. Даромад жами даромад ва чегириб ташланадиган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида aникланади.Якка тартибдаги тадбиркор учун фойда, яъни дивиденд келтириши мумкин бўлган устав фондига ҳисса назарда тутилмаган. Барча солиқлар тўланганидан кейин якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳисобрақамида қолган пул маблағлари солиқ солиш мақсадларида дивидендларга киритилмайди ва қўшимча солиқ солинмайди.

Асос: Солиқ кодексининг 41, 359-360-моддалари.

MASTER CONSULTANT лойиҳамизнинг СТАРТ тарифидан 3 кун бепул фойдаланиб кўринг.👇
@AccountingLLC

👉 @Shahzod_proconsultant 👈


Асосий восита импорт қилингандаям ҚҚС тўловчи бўлишингиз шарт!

Кўпинча амалиётда учратамиз асосий восита импорт қилганмиз бу иш/чиқариш ва ҳ.к. мақсадлар учун керак. Лекин ҚҚС тўловчи бўлишимиз бизга унчалик ҳам фойдали эмас. Кўп солиқ тўлашимизга тўғри келади. Биз товар эмас асосий восита яъни асбоб ускуна импорт қилганмиз, шунда ҚҚСга ўтмасак ҳам бўладими деб савол беришади.

Жавобимиз.

Солиқ кодексининг 461-модда 2-қисм 1-бандига асосан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар Айланмадан олинадиган солиқ (АОС) тўловчи сифатида фаолият юритмайди ва ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиши шарт.

Божхона кодексининг 13-моддасига асосан Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта бойликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, интеллектуал мулк объектлари, транспорт воситаси товар ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб импорт қилинганда асосий восита бўлса ҳам ҚҚС тўловчи бўлиб рўйхатдан ўтишингиз шарт.

Лойиҳамизнинг СТАРТ тарифидан 3 кун бепул фойдаланиб кўринг.
MASTER CONSULTANT лойиҳамизга қўшилиш учун админга мурожаат қилинг.👇
@AccountingLLC

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Фикрлаш учун мавзу.

Қуръонни
қайта-қайта ўқидим, 90 жойида Аллоҳ ризққа кафил эканини, фақат 1 жойида шайтон инсонни фақирлик билан қўрқитиши ҳақида ўқидим.

Надоматлар бўлсинки, одамлар Роббисининг 90 ваъдасини унутиб, шайтоннинг 1 ёлғонига алданади...

(с) Хасан Басрий

Фожеа – ишдан кетиш эмас, балки ўзингиз ёқтирмаган ишда қолиб кетишдир!

Ўзингиздан сўраб кўринг:

Ҳозирги ишингиз ҳақиқатан сизга маъно ва қониқиш бераяптими?
Йўқ бўлса, нега ҳамон ушлаб турибсиз?

👉@Shahzod_proconsultant👈


Фойда солиғи тўловчилар ҳам 50% фойда солиғини пасайтирилган ставкада тўлаши мумкин!

Шарти: 2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий солиқ даври мобайнида илк марта 10 миллиард сўмдан ошган, лекин 100 миллиард сўмдан ошмаслиги керак.

Қўлланилиш даври: Ошган солиқ даври ва кейинги солиқ даври.

Мисол учун 2024 йил 3-чоракда жами даромад 15 млрд.ни ташкил қилди. Бунда фойда солиғини камайтирилган 50% ставкада 2024 йилнинг бутун даври ва 2025 йилнинг бутун даври учун қўллаш мумкин бўлади.

Асос: Солиқ кодекси 337-модда.

👉@Shahzod_proconsultant👈


Айланмадан олинадиган солиқ (АОС) дан ҚҚС ва фойда солиғи тўлашган ўтган солиқ тўловчилар 50% фойда солиғини пасайтирилган ставкада тўлаши мумкин!

Кўпинча корхонани очганда ҚҚС тўловчи қилиб очганим маъқулми ёки АОСдами (айланмадан олинадиган солиқ) деб савол беришади. Бу фаолият тури ва операциялар туридан келиб чиқиб ҳамма учун алоҳида бўлади, умумий тартиб йўқ.

Солиқ кодексининг 337-моддасига асосан илк маротаба ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтган АОС тўловчилар - солиқ тўловчи солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги бир солиқ даври мобайнида пасайтирилган солиқ ставкасини қўллаш мумкин.

Фирма очганда ҚҚС тўловчи корхона сифатида очсангиз бу енгиллик (имтиёз) дан фойдалана олмайсиз, токи даромадингиз 10 млрд.дан ошмаса, а бу ҳолатда эса 1- АОС да очиб кейин ҚҚС тўловчига ўтасиз ва 50% пасайтирилган ставкани кейинги йил учун қўллаш имкони бўлади ва бунда даромадингиз 10 млрд.га етиши шарт эмас.

Асос: Солиқ кодекси 337-модда.

👉@Shahzod_proconsultant👈


Аълочилик синдроми ва идеалликка интилиш.

Кўпчилик бухгалтерлар ва тадбиркорлар учун ҳар бир ҳисоб-китоб, ҳар бир ҳисобот мукаммал бўлиши керакдек туюлади. Лекин ҳаётда идеал ҳолат йўқ, хатолар ва кутилмаган ўзгаришлар доимо бўлади.

Ҳар бир қарз идеал тарзда қайтарилмайди, ҳар бир бизнес режа кутилганидек ишламайди, ҳар бир ҳисоботда тушунмовчиликлар учраб туради. Шу сабабли, бухгалтерия ва тадбиркорликда ҳамма нарсани оқ ёки қора деб қабул қилиш нотўғри.

Агар мукаммалликка қаттиқ интилиш ортидан ҳар бир хато ёки ноаниқлик стресс ва тушкунликка сабаб бўлса, бу иш самарадорлигига таъсир қилади. Шунинг учун биз ўз бизнесимиз ва молиявий ишларимизни бошқаришда реал ёндашувни шакллантиришимиз керак.

— Ҳисоб-китобда хатолар бўлиши мумкин – уларни тўғрилаш мумкин.

— Солиқ тизимида ўзгаришлар доим бўлади – уларга мослашиш керак.

— Ҳар бир тадбиркорлик жараёни фақатгина даромаддан иборат эмас – йўқотишлар ҳам унинг бир қисми.

Шу фикрлардан келиб чиқиб ҳам ҳаётда оқ ва қорадан ташқари турли ранглар борлигини ўрганишимиз керак. Айнан шу ранглар ҳаётимизни бой ва муваффақиятли қилади.

Сиз ҳам бухгалтерияда ва тадбиркорликда идеалликка қанчалик интиласиз? Бу сизга қандай таъсир қилади? Фикрларингиз билан бўлишинг!

👉@Shahzod_proconsultant👈


Kompaniyangizga soliq organlari tomonidan tekshiruvlar kelish xavfini kamaytirmoqchisiz?
Unda quyidagi mezonlarga tushmaslikka harakat qilishingiz shart.

1️⃣Oldin taqdim etilgan soliq hisobotlariga bir necha bor (bir hisobot davri uchun uch va undan ortiq marta) o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritilishi (перерасчет);

2️⃣Soliq hisobotida bir necha soliq davridagi (ikki va undan ortiq) zararlar aks ettirilishi (bu qonunan to'g'ri bo'lsa ham soliq xavfi yuqori deb baholanadi);

3️⃣Soliq davri davomida soliq to‘lovchining joylashgan joyi bir necha bor (ikki va undan ortiq marta) o‘zgartirilishi va keyinchalik qayta ro‘yxatdan o‘tkazilishi;

4️⃣QQS bo‘yicha guvohnomasi bekor qilingan (ro‘yxatdan chiqarilib tashlangan), shuningdek, tugatilgan, faoliyatini amalga oshirmayotgan, bankrot deb topilgan shaxslar bilan amalga oshirilgan bitimlar (operatsiyalar);

5️⃣Sof foydaning xarajatlarga nisbati sifatida aniqlanadigan rentabellik ko‘rsatkichi past darajada bo‘lishi;

6️⃣Taqdim etilgan QQS bo‘yicha soliq hisobotidagi operatsiyalar to‘g‘risidagi ma’lumotlarning, ushbu operatsiyalar bo‘yicha boshqa soliq to‘lovchi tomonidan taqdim etilgan soliq hisobotidagi ma’lumotlarga mos kelmasligi;

7️⃣Maxsus soliq rejimlarini qo‘llash huquqini beradigan oborotlarini bir necha yil davomida bir milliard so‘mdan past miqdorda soliq hisobotlarini taqdim etishi;

Manba: VMQ, 07.01.2021 yildagi 1-son;
https://soliq.uz/other/open-committee-data

👉@shahzod_proconsultant👈


Қонун (ЎРҚ-1025-сон, 07.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

⚡️Қонунга кўра, айрим қонун ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

🔹унитар корхона ва қўшимча масъулиятли жамият шаклларини тугатиш;

🔹юридик шахсларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этишда корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш ҳужжатида акс эттирилган ёки акс эттирилмаганлигидан қатъи назар қайта ташкил этилаётган юридик шахсга ўтказилиши;

🔹корпоратив шартнома, консорциум ва консорциум шартномаси каби институтларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш;

🔹масъулияти чекланган жамиятларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги талабни бекор қилиш;

🔹хўжалик жамиятлари кузатув кенгашларининг акциялар, корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорларини ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ муҳим факт сифатида ошкор этиш;

🔹қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, шунингдек қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга доир лицензия берилганлигига тааллуқли ахборотни эълон қилиш.

Бу киритилган ўзгаришлар тадбиркорлик субектларига қандай таъсир қилади? шу бўйича фикр мулоҳазаларимни ёпиқ каналимизда айтиб ўтдим.

Лойиҳамизнинг СТАРТ тарифидан 3 кунлик бепул фойдаланиб кўринг.
MASTER CONSULTANT лойиҳамизга қўшилиш учун админга мурожаат қилинг.👇
@AccountingLLC

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кўтарилган асосий масалалар:

✅ Девелоперларга янги массивлар ҳудудининг 10-15 фоизини нотурар тоифага ўтказишга рухсат берилди.

Кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинади, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлади.

Онлайн кредит олиш тартиби соддалаштирилади.

Савдо ва хизматлар соҳасидаги корхоналарга ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланади.Бундаа имтиёз сервис корхоналарининг камида 3 миллион сўм ойлик оладиган 30 ёшгача бўлган ишчиларига қўлланиши белгиланди.

Хуфиёна фаолият юритиб, “конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади.

Қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига ишчилар билан қисқа муддатли, соддалашган (кунбай, ишбай) меҳнат шартномасини тузишга рухсат берилади.

✅ Ҳар бир вазирлик ва давлат ташкилотлари ўз тизимидаги маълум бир хизматларни хусусий секторга,шунингдек аутсорсингга бериш ва янги хизматларни жорий қилиш мумкинлиги бўйича таклиф тайёрлаш топширилди.

✅ 1 мартдан 6 ой давомида сотилмаган 10 минг квадратгача бўлган давлат объектлари тадбиркорларга 10 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилади. 4 йил давомида ижара вақтида тўланса, бу жой тадбиркорга хусусийлаштириб берилади. Ёшларни АйТи ва чет тилига ўқитиб, халқаро тан олинган сертификат берадиган тадбиркорлар 1-йил ижара тўламаслиги белгиланди.

✅ Олий таълим вазирлигига “Топ-1000”таликка кирган 2 та олийгоҳдан яқин йилларда уларни 10 тага етказиш чораларини кўриш топширилди.

Ҳозирча буларнинг ҳаммаси амалга оширилиши керак бўлган топшириқ ва лойиҳалар. Ҳар бири қонунчиликда хужжат сифатида қабул бўлганидан кейин амалиётда қўллаш мумкин бўлади. Унгача кутамиз.

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Тадбиркорларнинг вақт ва маблағ билан боғлиқ ортиқча харажатларини қисқартириш мақсадида 2025 йил 1 майдан тадбиркор томонидан тан олинган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича солиқ органи томонидан ушбу тадбиркорнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тартиби жорий этилади.

Бунда, тадбиркорлик субъекти солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олмаган ҳамда солиқ органи томонидан ўзининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб қўйилишига эътироз билдирган тақдирда, ушбу масала амалдаги тартибга мувофиқ солиқ органи аризасига асосан суд томонидан ҳал этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.01.2025 йилдаги ПҚ-33-сон

Тан олинган солиқ қарзини биласизми? Бу қабул қилинган президент қарори билан солиқ органи ваколати кенгаяди. Бу ҳақида ёпиқ каналимизга материал жойладик.

Лойиҳамизнинг СТАРТ тарифига қўшилиш учун 3 кунлик бепул обунани йўлга қўйдик.
MASTER CONSULTANT лойиҳамизга қўшилиш учун админга мурожаат қилинг.👇
@AccountingLLC

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Туристлар гуруҳи тимсоҳ фермасига ташриф буюрганида, унинг эгаси зўр таклиф билан чиқди:
Ким сувга сакраб, қирғоққа сузиб чиқса ва тирик қолса, мен унга 1 000 000 доллар бераман.

Ҳеч ким ҳаракат қилишга журъат эта олмади. Тўсатдан бир эркак сувга сакраб, умидсизлик билан сузиб кетди ва орқасидан барча тимсоҳлар қуваётганига қарамай, қирғоққа чиқди.

Ферманинг эгаси ғолибни эълон қилди.

Эркак мукофотни олгандан сўнг, хотини билан меҳмонхонага қайтишди. Меҳмонхонага етиб келгач, менежер унга шундай деди: Сиз жуда жасур экансиз сувга сакрагандингиз..

Шунда эркак жавоб берди: Мен сакраганим йўқ, мени орқадан итариб юборишди!
Хотини эса жилмайиб турарди...

Хулоса: Ҳар бир муваффақиятли эркакнинг ортида уни орқасидан итариб юборадиган аёл туради! 😁

(С) Муаллиф номаълум

👉@Shahzod_Proconsultant👈


2025 йил учун МИХ (минимал истеъмол харажатлари) қиймати бир ойда 669 000 сўмни ташкил этади.

Ўзбекистонда МИХ нима?

Минимал истеъмол харажатлари (МИХ) – бу инсоннинг бир ой давомида асосий эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган маблағ суммасини, шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматларга харажатларни белгиловчи кўрсаткич. 2022 йилдан жорий этилган. МИХ мамлакатда камбағаллик чегарасини аниқлаш учун расмий мезон бўлиб хизмат қилади.

Бухгалтерлар учун МИХ ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг давлат қисмини ҳисоблашда амалий аҳамиятга эга. Камида ярим йил хусусий ташкилотларда ишлаётган аёлларга Ижтимоий суғурта жамғармасидан 4 МИХ миқдорида нафақа тўланади.

МИХ кўрсаткичи инфляция ва нархлар ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда қайта кўриб чиқилади.

👉@Shahzod_Proconsultant👈


P.S.: Милллий гвардия қўриқлаш хизмати бўлиши мумкин. Мижозимиз чет эллик. Балки адашган бўлиши мумкин маълумотни етказишда. У инглизча ва хитойча гапира олади фақат.

Нима бўлгандаям Ўзбекистондан ҳайратда.

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) қачондан бери тижорий ташкилотга айланди?

Бугун бир мижозимиз (фаолияти ўқув маркази) офисига ДХХ ходимлари келиб, "Биз билан шартнома қилинг, кнопкани боссангиз, дарҳол етиб келамиз", деб таклиф қилишибди.

Мижозимиз эса: "Менга бундай хизмат кераги йўқ, бизда муаммо бўлмайди. Бизда асосан ёшлар ва ақлли инсонлар мижоз бўлади", деб жавоб беришибди.

Шунда улар: "Барибир сиз ҳақингизда ҳокимиятга маълумот берилади. Ҳокимиятдагилар сизга чақирув юборишади. Кейин барибир хизматимиз керак бўлади", деган маънода гапириб, чиқиб кетишибди.

Тушунарли...

🇺🇿=🇺🇿

👉@Shahzod_Proconsultant👈


MASTER CONSULTANT лойиҳамиз хақида анча гапирдик, кўпчилик қўшилишга иккиланиб турган бўлса айнан сиз учун лойиҳамизнинг СТАРТ тарифига қўшилиш учун 3 кунлик бепул обунани йўлга қўйдик.

Кунига 1% дан қўшимча билимни эгалламоқчи бўлганлар
MASTER CONSULTANT лойиҳамизга қўшилинг. Қўшилиш учун админга мурожаат қилинг.👇
@AccountingLLC

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Агар бирор нарса ҳақиқатдан, воқеликдан узоқ бўлиб кўринса, эҳтимол шундайдир?

Агар бир нарса жуда ҳам яхши, орзудек ва гўёки ҳеч қандай хатарсиз туюлса, у ҳақиқатдан анча узоқ бўлиши мумкин.

Бу нима учун муҳим?

Инсон табиатан осон йўлни излайди. Аммо, кўпинча, ҳаётда муваффақият ва бойлик реал меҳнат, билим ва сабр билан келади. Агар бирор таклиф, имконият ёки ғоя ҳаддан ташқари ажойиб кўринса, эҳтимол, у алдамчи бўлиши мумкин.

Қандай вазиятларда бу ҳақиқат?

1. Пирамида схемалари ва молиявий фирибгарликлар.

"Бир ойда 300% даромад!"

"Ҳеч нарса қилмай пул топасиз!"

"Ҳозир пул киритинг, бир йилда миллионер бўласиз!"

Ҳақиқат: Ҳар қандай инвестицияда хатар ва таваккалчилик бўлади. 100% кафолат – бу ёлғон.

2. Осон ва тез муваффақият ҳақидаги афсоналар.

"Шу методни қўлласанг, 3 ойда миллионер бўласан!"

"Ушбу курсни сотиб олсанг, ҳаётинг ўзгаради!"

Ҳақиқат: Ҳақиқий муваффақият вақт, меҳнат ва сабр талаб қилади. Бир кечадаги натижа – кўпинча афсона.

3. Муносабатлардаги инсонлар ўзларини алдаши.

"У одам ўзгариб кетади, фақат вақт керак..."

"У менга ёмон муносабатда, лекин аслида яхши одам."

Ҳақиқат: Инсон ўзгариши мумкин, лекин бу учун унинг ўзи ҳаракат қилиши керак. Ишонч ва реаллик ўртасидаги чегарани тушуниш муҳим.

4. Бизнесдаги реалликдан узоқ режалар.

"Ҳеч қандай тажрибам йўқ, лекин катта бизнес қиламан!"

"Пул ҳам, жамоа ҳам йўқ, лекин инновацион стартап бошлайман!"

Ҳақиқат: Катта мақсадлар яхши, лекин уларни босқичма-босқич, реал режа билан амалга ошириш керак.

Хулоса

Ҳар қандай вазиятда реал таҳлил қилинг. Агар бирор нарса ҳаддан ташқари орзудек туюлса, шубҳаланинг, текширинг ва ҳақиқатдан йироқ бўлган нарсаларга умид боғламасликка ҳаракат қилинг.

Савол: Сиз реал ҳаётда шундай ҳолатларга дуч келганмисиз? Қандай қилиб ҳақиқат ва ёлғонни фарқлайсиз?

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Билимга сармоя киритиб "мураккаб" дивидендларни олиш имкони бор.

Инсонлар эшитган ва кўрган нарсаларига ишонадилар.

Эндиликда лойиҳамизнинг СТАРТ тарифига қўшилиш учун 3 кунлик бепул обунани йўлга қўйдик.

Кунига 1% дан қўшимча билимни эгалламоқчи бўлганлар
MASTER CONSULTANT лойиҳамизга қўшилинг. Қўшилиш учун админга мурожаат қилинг.👇
@AccountingLLC

👉@Shahzod_Proconsultant👈

685 0 10 2 10

Фақат тушунган нарса(соха)нгизга сармоя киритинг.

Энг катта риск ва ақлсизлик – ўзингиз тушунмаган нарсага ҳис-туйғуларга берилган ҳолда пул тикиш.

Менинг бу фикрим ҳозирги ҳаётда жуда долзарб, айниқса, криптовалюта, стартаплар ва тез бойишни ваъда қилувчи схемалар ортидан кетадиганлар учун. Ҳозирги кунда одамлар:

Трендларга берилиб пул тикишади – Масалан, крипто, ноткоин ёки шубҳали инвестиция платформаларига.

"Кимдир бойибди" деган гапга ишонишади – Лекин реал таҳлил ва тадқиқот қилмайдилар.

Қўрқув ёки бахллик ҳисси билан сармоя киритишади – "Ҳамма киритяпти, мен ҳам киритмасам бўлмайди!" тамойили асосида.

Қандай қилиб бу хатолардан сақланиш мумкин?

1. Ҳар қандай сармоядан олдин ўрганинг. Молия, бозор таҳлили, хатарлар ва истиқболлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмасангиз, пул тикиш нотўғри.

2. "Тез бойиш" афсонасига ишонманг. Агар бирор нарса "осон ва тез пул ишлаб топиш" деб реклама қилинса, катта эҳтимол у пирамида схемасидир.

3. Сармояни эҳтиёт билан диверсификация қилинг. Ҳамма пулингизни бир жойга тикманг, бироз захирада қолдиринг.

4. Эмоцияга берилманг. Инвестиция қилишда сабр ва хисоб-китоб муҳим.

5. Ёдингизда турсин!
Билимга сармоя киритиш энг катта ва "мураккаб" дивидендларни беради.

👉@Shahzod_Proconsultant👈

Показано 20 последних публикаций.