Маълумки, шу йил 28 январь куни “Айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1022-сонли қонун қабул қилинди. Вилоят прокуратураси катта мажлислар залида норматив ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда уларни амалиётда қўллаш масалалари мавзсудиа ўқув семинари ўтказилди.
Тадбирда прокуратура органларида тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат, ўта оғир жиноятларни тергов илиш, уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлимлари ва туман-шаҳар прокуратуралари терговчилари ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчилари ва масъул ходимлари, вилоят МИБ суриштирувчилари, Миллий гвардия бошқармаси суриштирув ходимлари, вилоят божхона бошқармаси суриштирув ходимлари, Самарқанд вилоят суди судьялари ва эксперт мутахассислар иштирок этишди.
Самарқанд вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари С.Базаров тадбирни кириш сўзи билан очиб, мазкур қонуннинг мақсади ва кутилаётган натижалар ҳақида батафсил тушунча берди.
Семинар иштирокчиларига “Прокуратура тўғрисида”ги, “Судлар тўғрисида”ги, Жиноят-процессуал, Фуқаролик процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига киритилган ўзгартиришлар ўрганилди.
Самарқанд вилоят судининг судьяси О. Набиев мазкур Қонун мазмун-моҳияти юзасидан маъруза қилди.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозимида жорий этилиши билан боғлиқ бир қатор ўзгартириш ва қўшимчаларни амалиётда қўллаш, дастлабки тергов ва суриштирув босқичида прокурор назоратини самарали ташкил этиш, терговчи ва суриштирувчиларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Telegram I Facebook