Самарқанд вилоят судида семинар ўтказилди. Семинарда вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьялари, туманлараро, туман ва шаҳар иқтисодий судлари судьялари, вилоят солиқ бошқармаси, мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, тугатиш бошқарувчилари, Кадастр агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ва Самарқанд вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ходимлари иштирок этди.
Тадбирни вилоят суди раисининг ўринбосари Х. Турсунов бошқарди.
Семинарда Олий суд Пленумнинг 2024-йил 16-декабрдаги “Ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида"ги 36-сонли, “Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 37-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 38-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 39-сонли қарорлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Банкротликка оид бўлган, айниқса, тугатиш муддати бир йилдан ошган ишлар бўйича, суд бошқарувчилари томонидан судларга киритилган даъво аризалар ижроси таъминланиши аҳволи ҳамда "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонун талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда тугатиш жараёнини якунлаш чораларини кўриш масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, солиқ, кадастр ва қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан киритилаётган даъво ариза (ариза)лар бўйича келиб чиқаётган муаммоли ҳолатлар ва уларни судга тўғри тақдим этилиши бўйича фикр алмашилди.
Telegram I Facebook