Репост из: SAIDA_AZIZ IJODI
#ретро
#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ
МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)
(ДАВОМИ)
☘️
Тепадаги алоҳида хонага кирдик. Лола менга кулимсираб қаради.
- Ада, Лобар опам келдилар, - дедида, “Мен пастда бўламан”, деб секин чиқиб кетди. Собир ака дераза томонга ўгирилиб олганди.
- Лобархон, раҳмат. Сўзимизни ерда қолдирмай келганингиз учун, - негадир у киши мен томонга ўгирилмасди.
- Қизингизнинг туғилган куни бўлгани учун келдим. Агар тўй бўлганда келмасдим, - дедим мен ҳам бўш келишни истамай.
- Биламан, жуда қатъиятли қизсиз. – у мен томонга ўгирилди. Собир аканинг қиёфаси менга таниш туйилди. Уни қаердадир кўргандай эдим.
- Манави хизмат ҳаққингиз, - деганча Собир ака бир даста пул узатди. Сўнг кулимсираб гапида давом этди: - Эртага бир кичкинагина ўтиришимиз бор эди. Чет элдан меҳмонлар келишган. Бориб даврамизга файз киритиб берсангиз.
- Йўқ. Боролмайман, хафа бўлманг. Онамнинг тоби йўқ. – гапирдим мулойимлик билан.
- Ундай деманг энди, оғзингиздан чиққанини берамиз. – кўзларини айёрона қисди Собир ака.
- Ўйлаб кўрамиз, - деганча ташқарига чиқдим. Бу кишини қаерда кўрганимни ҳеч эслолмасдим. Тавба нега бунчалар таниш чеҳра...
Эртаси куни эркаклар давраси бўлишини билганим учун Собир ака қўнғироқ қилганида бормаслигимни айтдим. Бир томондан онамнинг операция куни ҳам белгиланган. Синглим оғироёқ, ўзи билан ўзи овора. Онамнинг мендан бошқа ҳеч кими йўқ. Онам операциядан яхши чиқса бас. Қолгани мен учун муҳиммас.
☘️
Хато ўйлаган эканман. Ўша куни студияда қўшиқ ёзиб ўтиргандим, қўл телефоним жиринглади. Гўшакни олишим билан нариги томондан: “Лобархон онангизнинг аҳволи ёмонлашди. Ўлим тўшагида ётибди, тез етиб келинг”, деди кимдир. Тўсатдан айтилган хабар қаттиқ таъсир қилди. Телефонни ким қилгани ҳам хаёлимга келмасди. Шошганча кўчага чиқдим. Аксига олиб машинани ҳайдовчи билан жўнатиб юборгандим. Таксида борақоламан, деганча, тўғри келган машинага қўл кўтардим.
Такси ҳайдовчиси мен айтган манзилга эмас, бошқа томонга рулни бурди.
(Давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi