SAIDA_AZIZ IJODI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Ижод ва илҳом Аллоҳдан!
Кўчиришда Муаллиф розилигини олишни унутманг!
Журналист,
сценарист,
психолог Саида ҚОРАБОЕВА
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi_bot
Реклама хизмати 👇:
https://t.me/+_YBJjOJnAvg
Инстаграмда: saidakarabaeva

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


#Янги_кун_муборак

Нурли манзилларга эзгу ниятлар йўл бошлайди.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Янги кун муборак бўлсин !

Кунингиз мазмунли ўтсин !

Эзгу ниятларингиз савобли амалларга айлансин!

Янги ҳафта барокатли келсин!


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


#ТУНЧИРОҚ

Аслий дўсту ёрлар келсин биз томон,
Ғамгинлар, беморлар келсин биз томон.
Давлати борларни тўрга ўтказинг,
Фақат қалби борлар келсин биз томон!..


Мирзо КЕНЖАБЕК


Каналимизда жам бўлган Қалби яқинларимизга осуда тун тилаймиз!
Аллоҳга омонатсиз, Қадрдон!


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Соҳир овоз соҳибаси Кумушхонимдан яна бир ҳикоям аудио тарзида ифода этила бошланди.

Бу реал воқеаларга асосланган кичик қисса эди.

"Йиғлаётган бахт" ёдингиздами?

Ўқишга имкони йўқлар, тинглашлари мумкин!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi




Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси:

Агар инсон яхши хулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг.

Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни қўш = 10 бўлади.

Агар инсон бой бўлса, яна бир нолни қўш = 100 бўлади.

Агар насл-насабли бўлса, яна бир нолни қўш = 1000 бўлади.

Агар 1 рақами, яъни хулқи йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади = 000.

P.S.: "1"имизни йўқотиб қўймайлик, йўқса ҳамма қилганларимиз "0"га тенг бўлади!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Э, Тасанно! Бир зумда топибсизларе... Диққат кўчувчанлиги яхши ривожланган экан топганларда😊😉


Ўтган гал суратдаги фарқларни зукко кузатувчиларимиз дарҳол топишганди.
Бу гал яна сал кўпроқ фарқларни топиш керак.

Суратдаги 5 та фарқни топинг

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Ёдингизда бўлса, шу танловда курсдошимни қўллаб юборишингизни сўраб, пост қўйгандим. Кеча натижалар аниқ бўлди.


#YIL_TANLOVI

“ЭНГ ЯХШИ МАТБУОТ КОТИБ”

I ўрин

Акмал Назаров, Марказий банк матбуот котиби

II ўрин

Хусан Тангриев, Божхона қўмитаси матбуот котиби.

Гулноза Алимова, Халқ банки собиқ матбуот котиби.

III ўрин

Хасан Тошхўжаев, Энергетика вазирлиги матбуот котиби.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X


Курсдошим, Республика Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриевнинг жамоаси Навоий таваллудига креатив ёндошибди.

Респект!


Репост из: Husan Tangriyev I Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
9 февраль - Ҳазрат Алишер Навоий таваллуди куни муносабати билан Божхона қўмитаси Матбуот хизмати ўзига хос эксприментга қўл урдик.

Навоий асарларидан "бож" сўзи қўлланилган мисраларни излаб топиб, турли божхона постларида хизмат қилаётган божхона ходимлари ижросида видеоролик тайёрладик!

Томоша қилиб, ўзингиз баҳо беринг!


Бугун Алишер Навоий таваллуд топган кун! Навоий ғазалига куйланган қўшиқлардан баҳраманд бўлинг. Шу таронани жуда яхши кўраман.

@Saida_Aziz_Ijodi

https://www.youtube.com/watch?v=nW1on51eE5I


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
УМР ТУГАБ ҚОЛАР ЭКАН-ДА...😢

Боболардан қолган бу дунё,
Айтинг, кимга қилибдур вафо,
Ҳамма ўтар экан, ажабо,
Ўзим учун яшай деганда -
Умр тугаб қолар экан-да.

Ўткинчидур дуркин ёшлик ҳам
Ўткинчидур шодлик, ғашлик ҳам,
Ўткинчидур қалам-қошлик ҳам,
Ўзим учун яшай деганда -
Умр тугаб қолар экан-да.

(муаллифини билмадим)

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яхши кайфият учун яхши тарона... 😊😉💃

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Кўп йиғлама, оғрийди бошинг,
ахир бахтли бўлмоғимиз шарт.
Ёмон бўлар агар кўзёшинг
тугаб қолса, келгунича Бахт.

Кўзёшингни сочма тунларга.
асраб қўйгин яхши кунларга.

✍️ Шавкат Раҳмон

Якшанбада яхши дам ҳамроҳингиз бўлсин!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ТУННОМА

Ўтган йили худди шу куни каналимга ҳам, Фейсбук саҳифамга ҳам "Ишқ бу..." асарим асосида суратга олинган "Севги изтироблари" сериалининг анонсини ёзган эканман.

Бир зумда бир йил ўтиб кетибди. Ёқимли лаҳзалар тез ўтадида😉

Ўшанда бир олам ҳадик бор эди кўнглимда. Томошабин фильмни қандай қабул қиларкан, деб ўйлаганман. Кўзланган мақсадга етамизми, йўқми, деган саволлар бўлган!

Алҳамдулиллаҳ!
Орадан бир йил ўтиб, юзимни ёруғ қилган Зотга ҳамдлар айтиб ўтирибман. Сериални кўрган томошабинлар Маҳмуд ҳожи ва Муаттар хонимдек бўлишни бошлашганини ёзишганда, қувончдан кўзим ёшланган. Тарбияли сериал тақдим этганимиз учун миннатдор бўлганлар талайгина эди.

Орадан бир йил ўтиб, эслаб ўтирибман😄😄😄

Вақт жуда тез ўтаяпти. Сизга ҳам сезиляптими, Қадрдон?

Муҳими, ортимизда биздан яхшиликлар ва яхши ғоялар қолсин!

Тунингиз осуда ўтсин!

©️Саида АЗИЗ


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

3.3k 0 2 11 103

Хайрли кеч, Яхшилар!

Азизлар, муаллиф сифатида ўз позициям борлигини яхши биласиз,а😉 Одатда, янги асарни душанбадан жумагача тақдим этаман. Шанба, якшанба эса ҳордиқ кунлари. Бугун шанба экан. Бугунгидек менга ёққан постларни жойлаб тураман.

Айбга буюрмайсизлар, кеча бироз шошқалоқлик билан ёзиб қўйибман. Хуллас, "Қирқ икки минг дақиқа"ни душанба кунидан жойлаймиз! Душанбадан жумагача янги қисса берилади, ИнШаАллоҳ!

3.5k 0 1 14 118

#Нимадир

Қуён илмий мақола ёзиб муҳаррир Тулкига олиб борибди. Тулки асарни кўриб чиққач, унга ўз номини ҳам тиркаш шартлигини айтиб:
— Буни Бўрига кўрсатиб чиқай, унинг ҳам номи бўлгани маъқул, — дея маслаҳат билан Бўрининг олдига кириб кетибди.

Бўри ҳам бир-икки қалам теккизгандек бўлибди-да, асар муаллифларининг рўйхатидан жой олибди ва асарни Шерга олиб кириш лозимлигини, у рухсат бермаса асар босилмаслигини айтибди.

Шерхон асарнинг биринчи бетидаги муаллифлар рўйхатини кўргач:
— Бу ерда Қуён нима қиляпти? Унинг номини ўчиринглар! — деб, муаллиф деган жойига ўзининг Шерхон номини ёздирибди...

Шу билан асар нашрдан чиқибди.
...Асарнинг мавзуси эса сабзининг хусусиятлари борасида эди...

©️ Алий То Ҳа Ҳузайфа

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

3.6k 0 18 4 130

#Туйғу
​​
Иброҳим ҲАҚҚИЙ (қуддиса сирруҳу)
ТАВАККУЛНОМА

Ҳақ шаррларни хайр айлар,
Гумон этма, ғайр айлар.
Ориф уни сайр айлар:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Сен Ҳаққа ТАВАККУЛ қил,
Таваккулни роҳат бил,
Сабр айлаб, рози бўл:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Қалбинг Унга берк айла,
Тадбирингни тарк айла,
Тақдирини фикр айла:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Халлоқи Раҳим Удир,
Раззоқи Карим Удир,
Фаоли Ҳаким Удир:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Бил Қозисин ҳожатинг,
Қил Унга муножотинг,
Тарк айла муродотинг:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Бир ишни мурод этма,
Бўлмаса, фарёд этма!
Ҳақдандир у – рад этма:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Ҳақдандир барча ишлар,
Беҳуда ғам-ташвишлар.
У ҳикматини ишлар:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Ҳар бир иши фоиқдир,
Бир-бирига лойиқдир,
Не қилса – мувофиқдир:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Дилда ғамни дур айла,
Зикр-ла ҳузур айла!
Умринг ТАВАККУЛ айла:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Адолатни зулм дема,
Таслим бўл, ўтда ёнма!
Сабр айлашдан оғринма:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Дема: “Бу нега бундай?”
У ўз ўрнида – шундай!
Сўнггига боқ, сабр айла:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Ҳеч кимсани камситма,
Ранжитиб, дил ўкситма!
Сен нафсингга ён берма:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Мўмин иши ранж бўлмас,
Ақлу ҳуши жанг бўлмас!
Ориф дили танг бўлмас:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Хуш сабри Жамилимдир,
Тақдири – кафилимдир!
У – Аллоҳ Вакилимдир:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Ҳар тилда Унинг оти,
Ҳар жонда Унинг ёди!
Ҳар қулгадир имдоди:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Ночор қолинган жойда
Ногоҳ очилгай парда.
Дармон берар ҳар дардга:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Ҳар қулига ҳар онда,
Гоҳ қаҳр, гоҳ эҳсонда.
Ҳар лаҳза У бир шаънда:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Гоҳ берур, гоҳи Мониъ,
Гоҳо тор, гоҳо Нофиъ,
Гоҳ Хофиз, гоҳо Рофиъ:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Гоҳ қулин этар ориф,
Гоҳ бахтли, гоҳо ҳоиф,
Ҳар қалбга Удир соҳиб:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Гоҳ қалбингни юмшатар,
Гоҳ хулқингни хуш этар.
Ишқи-ла сархуш этар:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Гоҳ содда, гоҳо рангин,
Гоҳо қалб қаттиқ тошдин...
Гоҳ хурраму гоҳ ғамгин,
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Оз е, оз ухла, оз ич,
Тан тубанлигидан кеч!
Дил гулшанига кел, кўч:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Ўзгалар-ла, чалғима,
Нафсингга қулоқ солма,
Қалбингдан йироқ қолма:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Ўтмиш-ла ортда қолма,
Келажакка ҳам толма!
Ҳол билан машғул бўлма:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Ҳар дам Уни зикр айла,
Ҳар нафас-чун шукр айла.
Лоқайдликни тарк айла:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Кел, бир он ҳайратга чўм,
Ўзинг унут, Унга тўл.
Ғафлатни қўй, ҳозир бўл:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Ҳар сўзда насиҳат бор,
Ҳар нарсада зийнат бор,
Ҳар ишда ғанимат бор:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Барча рамз – ишоратдир,
Ғойибдан башоратдир,
Ҳам айни иноятдир:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Ҳар бир амрини тингла,
Буйруқларини англа,
Жону қалбингга жойла:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Яхши бил тилин халқни(нг),
Ҳақ қалами, эй Ҳаққий!
Ўрган одобу хулқни:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!

Валлоҳи, гўзал этмиш,
Биллоҳи, гўзал этмиш,
Таллоҳи, гўзал этмиш!
Кўрамиз, Мавлом нетмиш –
Нетмишса, гўзал этмиш!

Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ таржимаси

Шарр – ёмонлик.
Ғайр – ўзгача, бошқача.
Аллоҳ ҳаққи!

@Saida_Aziz_Ijodi


ХАРИДОР

Савдо марказларидан бирида кассада навбатда туриб, мендан икки навбат олдинда турган болакайнинг олган нарсаларига пули етмаслигини эшитдим.
Сотувчи қиз:
– Биттасини танлашинг керак: ё унисини, ё бунисини, – деди.
Болакай бир қўлидаги арзон ичимликка, бир қиммат шоколадга қаради. Сўнг шоколадни қўйиб, ичимликни бағрига маҳкам босди. Шоколад балки 50 к,урушам турмасди.
Ҳеч нарса демадим.
Кассадан ўтиб, ташқарида болани кутиб турдим ва “ушладим”.
– Лимонатни ҳеч нарсасиз қуруқ ўзини ичиш мумкинми? Кел, ёнига бирор нарса оламиз, – дедим.
Қўлидан ушлаб, қайтадан савдо марказига шўнғидим.
– Қучоғингга сиққанича шоколад олишинг мумкин! – дедим.
– Қўйнимниям тўлдирсам бўладими? – деди у кўзлари порлаб.
– Албатта, нега бўлмасин, – дедим.
Кўзига нима ширинлик яхши кўринса, ҳаммасидан икки донадан олди.
Кассага бордик. Болакайни озиқ-овқат солинадиган халталар қўйиладиган лентанинг устига ўтқаздим. Кассадаги к,издан лентани юрг'азишини су'радим.
Қўлидаги лимонатни бағрига маҳкам босганча, қиқирлаб кулиб лентанинг охиригача келди. Кейин тик туриб, кийимини кўтарди. Қўйнига солиб олган ҳамма ширинликлари пештахта узра сочилди.
Қиз кулди, болакай кулди – ДУНЁ КУЛДИ.
Кейин ҳисоб-китоб қилдик. Ширинликларни елимхалтага жойладик.
Ташқарига чиқарканмиз, менга қайрилиб қараганча: “Кошки, лимонатниям иккита олганимизда эди...” деди.
– Нима қиласан? Мен билан ичмоқчимисан? Раҳмат, мен лимонат ичмайман.
Қани энди, тезгина уйингга бор! – дедим.
– Йўқ, сизга эмас. Ҳамма нарса иккитадан, фақат лимонат битта... Энди синглим йиғлайди, – деди.
Яна дўконга қайтдик. Яна битта лимонат олдик. Яна бир бор кулдик. Яна бир бор бахтни ҳис қилдик...
Сўнг болакай ортига қарамасдан югурганча уйига йўл олди.
Дўкон эшигининг олдида унинг ортидан кузатиб қолган сотувчи қиз ёнимга келиб:
– Уни танимайсиз, тўғрими? – деди.
– Йўқ. Танимайман, – дедим.
– У ҳолда, нега унга шунча нарса олиб бердингиз? – ҳайратини яширмади қиз.
– Чунки жудаям бой одамман, – дедим.
– Ҳааа, шундайми? Ундай бўлса, зарари йўқ, – деди. Сал ўйлаб тургач:
– Ўзи нима иш қиласиз? – деди.
– Менми? Болаларнинг кулгуларини сотиб оламан... -- дедим.

Таржимон:
Гулбаҳор Абдуллоҳ

Р.S.: Аслида, кулгуларимизни сотиб оладиган харидорга ҳар биримизнинг эҳтиёжимиз бор...
Шундай эмасми?

@Saida_Aziz_Ijodi

3.6k 0 17 7 170
Показано 20 последних публикаций.