Репост из: SAIDA_AZIZ IJODI
#ретро
#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ
МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)
(ДАВОМИ)
☘️
Ҳовлимиз ёнида турган “Тез ёрдам” машинасини кўриб, юрагимга ваҳима ўрмалади. “Онажоним”, деганча ичкарига одимладим. Онамнинг хонасидан чиқиб келаётган таниш шифокорни кўрдиму:
- Нима гап? Тинчликми? Нима бўлди? – дея сўроққа тутдим. Шифокор бош чайқаганча:
- Онангизнинг аҳволи оғир. Ўтган сафар ҳам айтдим. Ўт пуфакни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш керак, - деди.
- Биламан, айтсам кўнмадиларда, - дедим жоним ачиб.
- Бўлмаса оғриқ кундан кунга зўраяверади. Вақтида олиб ташлаш лозим. Кичик ўсимта ҳам пайдо бўлганини айтгандим... агар вақтни бой берсак... – шифокор менга ноумид қиёфада боқди. Нима демоқчилигини англадим.
- Майли, касалхонага ётқизамиз. Операцияни кўтара олармиканлар? – дедим чорасиз.
☘️
Касалхонанинг ҳидини ёмон кўраман. Ёқимсиз туйилади менга. Худо ҳеч кимни дардманд қилиб қўймасин.
Онамни кўрикдан ўтказган шифокорлар ҳали бироз вақт тайёрлаш кераклигини айтишди. Онамнинг қон босимини тушириб, кейин жарроҳликка олинаркан.
☘️
Бир оёғим студияда бўлса, бир оёғим касалхонада. Синглим ҳам оғироёқ, келолмайди. Ярим тунгача онамнинг ёнларида бўламан. Ҳолсиз онам эса менга тикилганча:
- Қизим, сени ҳам қийнаб қўйдима? – дейдилар.
- Йўқ, - дейман кулимсирашга уриниб. – Худо хоҳласа, концертимгача тузалиб кетасиз.
Онам индамади. Масъум жилмайди холос. Кўзларидан оққан икки томчи ёш ёстиққа сирғалиб тушганини кўрдим.
Ичкаридан чиқарканман, касалхона ёнида турган админстраторим Самадни кўриб ҳайрон бўлдим.
- Ҳа, нима қилиб юрибсан бу ерда?
- Боя бир жойга айтиб келишган экан.
- Самад, мен тўйга бормайман дедимку... Ҳозирча бора олмайман. Онамнинг аҳволини кўриб турибсанку, - дедим норозиланиб. Тавба одамларга ҳам ҳайронсан. Санъаткор ҳам одам, ахир. Унинг ҳам қайғуси бор. Унда ҳам она бор. У ҳам иссиқ жон... Йўқ, мухлислар тушунишни исташмайди. Нархини ошираяпти деб ўйлашади. – Онам касал бўлиб ман қўшиқ куйлолмайман. Юрагимга сиғмайди. Ҳеч бўлмаганда бир ҳафта тўйга чиқмоқчи эмасман.
- Йўқ, Лобар опа, бормасангиз бўлмайди. Юқори ташкилотнинг раҳбари. Қизининг туғилган куни экан. Ўн саккизга кираркан. Сизнинг ашаддий мухлисангиз эмиш. Отаси ресторанда туғилган кунини нишонлаб бераётган экан. Сизнинг келишингизни илтимос қилибди.
- Уф, бошқа хонанадани айта қолсин. Мен бормайман! – деганча машинага ўтирдим.
Эртаси куни уйимга қўнғироқ бўлди.
(Давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi