Репост из: SAIDA_AZIZ IJODI
#ретро
#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ
МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)
(ДАВОМИ)
☘️
Қўшиғингиз ҳалқ орасида машҳур бўлса, сизга ҳомийлик қилишни истаганлар тез топиларкан. Мен эса бўйсунишни истамайдиган феъл эгасиман. Бировга бўйин эгишни, пул тиккани учун унга қулдек эргашишни истамадим. Ҳомий бўлгач, унинг йўриғига юришга мажбур бўласан ахир. У айтган жойга борасан, у қил деганини бажарасан.
“Худо қўлласин”, дея тинмай ҳаракат қилардим. Илк қўшиғимдан сўнг мени тўйларига чақирувчилар кўпайди. Асосан, ёшлар бу таронани яхши кўришарди. Секин-аста эл ичида танила бошладим.
Биринчи мусиқий альбомим сотувга чиққанида мендан бахтиёр инсон йўқ эди. Ўша куни кўпчилик мени қутлади. Аввалига қўшиқ куйлашимга қаршилик қилган онам кўзига ёш олиб, менга омад тилади: “Қанийди шахсий бахтинг ҳам бўлсайди”, деди ўкиниб. Оҳ, онама, ҳар куни мени турмушга узатишни ўйлайдиган меҳрибоним...
- Ойи, мен ҳали турмушга чиқмайман. Ҳаёт мен учун энди бошланяпти. Энди чинакамига ҳаракат қилишим керак, - дедим онамнинг кўксига бош қўйиб. Менинг биргина ҳаммаслагим, ёрдамчим онам. Чиндан ҳам онамнинг ўрнини ҳеч ким босолмайди. Ўша тунда халқ орасида машҳур бўлган она тўғрисидаги қўшиғим ёзилди. Онам шўрлик таронани тинглаб ўксиб-ўксиб йиғлади. Биламан, ичида: “Қанийди бу кунларда отанг ҳам ёнингда бўлса”, деб ўйлаган.
Отам мендан кечирим сўраб келса ҳам кечирмайман, кечиролмайман. Бу кунларга етишим учун оз -унча изтироб чекдимми? Илк қўшиғимни чиқариш учун кимларга ялиниб бормадима, қанча эшикни қоқмадима..
Йўқ, мен ота ҳақида эшитишни ҳам, билишни ҳам истамасдим.
Санъат оламининг фуқаросига айланганимдан сўнг кўп нарсани тушуниб етдим. Бу оламнинг оддий мухлис билмаган томонлари кўп. Ёзилмаган қоидалари бор. Разиллик, қабиҳлик, ёвузлик, шон-шуҳрат, бойлик, ҳаммаси санъаткорнинг оёқлари остида бўларкан. Мен шулар орасида ўзлигимни йўқотиб қўйишдан чўчирдим.
Илк концертимни берганимда, жуда қаттиқ ҳаяжонга тушдим. Зални тўлдиролмасликдан, шарманда бўлишдан қўрқардим. Ўйлаб, ўйлаб ўзимни тамом қилаёздим, ҳаттоки. Шукр, яна Аллоҳим қўллади. Залдаги мухлисларнинг кўплигини кўриб, яна кўзим ёшланди. Томошабинларнинг олқиши менга янада далда берди.
Ютуқларимдан севинган онамнинг кўзлари ҳам ёшланарди. “Болам, омадингни берсин”, деб алқарди нуқул.
Йигирма тўрт ёшимда илк марта совчилар келишди мени сўраб. Рад жавобини бердим. Таниқли Лобарни ким ҳам келин қилгиси келмайди ахир... онам эса йиғламсираб юзимга ткилди.
- Лобар, қизим, балки ўйлаб кўрарсан, учрашарсан, - дея олди аранг.
- Ойи, мен турмуш қуришни истамайман. Келганларнинг мақсади аён. Улар менинг ўзимга эмас, машҳурлигимга совчи бўлишяпти. – деганча уйдан чиқиб кетдим. Мен учун айни лаҳларда оиладан кўра, ижодим муҳим эди. Худо пешонамга ёзган бўлса, бирор куни кимгадир турмушга чиқарман, лекин ҳозир эмас.
(Давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi