Репост из: SAIDA_AZIZ IJODI
#ретро
#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ
МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)
(ДАВОМИ)
☘️
Хуллас, тез орада мактабни ҳам битирдик. Ўшанда нега Камронга қарши гап айтмаганимга ўзим ҳам ҳайрон қоламан. Муҳаббат шу қадар кучли бўларканки, севган инсонингнинг дилини оғритишни, ўзингни исботлашни истамай қоларкансан. Гарчи Камрон менинг кийиниш услубимни танқид қилган бўлсада, аммо мен бу услубдан чекинмасдим. Бу мен учун қулай эди.
Бироқ мактабни битирганимдан сўнг онам бу юришларимга чек қўйди.
- Бўйи етиб қолган қизсан. Қачонгача йигитлар билан дўстлашиб юраверасан. Яхши жойдан чиқса, эрга бераман, - деди меҳрибон онам мени койиб. Индамадим. Онам мени ўғил болалар билан дўстлашишимдан норози бўларди. Ойимга қизларни нега ёқтирмаслигимни, нега улар билан чиқишолмаслигимни тушунтиролмасдим. Қизлар... ёнингда кулиб туришади- ю, кетишинг билан ортингдан ғийбатни бошлашади. Сени осмон деб турганлар, бир зумда лойга қориштиришади. Баъзилари ҳатто менга “Тўпори” қиз деб ном қўйиб олишганди. Балки бу тўғридир. Одамлар билан тез чиқишиб кетолмасдим. Бундан афсус чекмайман. Уларга нисбатан ишончим сўниб қолган.
Вақт ўта бошлади. Онам менга ҳар гапнинг бирида турмушга чиқишимни эслатиб қўярди. Мен турмушга чиқишни истамасдим. Эркаклардан бири дадамми? Уйланиб, беш- олти йил яшаб, кейин бошқасининг этагидан тутиб кетди. Мен учун эркакларнинг барчаси дадамдек эди, назаримда. Қўшниларнинг айтишича, дадам мавқеи баланд, бойвачча бўлиб яшаркан шаҳарда. Ҳамманинг наздида баланд кўринган дадамнинг юраги қанчалар торлигини фақатгина мен билардим. Ташлаб кетганига йигирма беш йил бўлди. Ўшанда туғилган чақалоқ бугун йигирмага киради. Аммо у ҳамон бизни эсламади. У биз учун ўлгандек биз ҳам у учун ўлгандик.
Онам эса... вафодоргина мерибоним эса ҳамон эрини кутарди. Тунлари биздан яширинча кўзёш тўкиб олишидан хабарим бор эди.
Хуллас, ўқишни битириб Консерваторияга ўқишга киришга ҳаракат қилдим. Худо қўллади. Талаба бўлдим. Ўзимда йўқ хурсанд эдим. Орзуларим ушала бошлаганди. Мақсадим машҳур санъактор бўлиб, элга танилиб, отамни, ўша биздан тониб кетган дадамни доғда қолдириш эди. “Шундай қизларини ташлаб кетганига афсуслансин”, дердим ўзимга ўзим. Ростда, у воз кечиб кетган оиласи бугун қандайлигини билиб қўйсин, қилмишидан уялсинда (бу ўша вақтдаги қарашларим, ҳозир бу фикрларим ҳам ўз- ўзидан барҳам топди).
Илк қўшиғимни ёзиш учун росса овора- ю сарсон бўлдим. Кимга киришни, кимга ялинишни билмайман. Ҳаммаси маблағга бориб тақалади. Менда эса пул йўқ эди ўшанда. Шўрлик онамнниг топганига кун кечирамиз. Оладиган стипендиям эса еб ичишдан ортмасди.
Тан оламан, шундай пайтларда ёнимда мени қўлловчи дадам бўлишини шунақанги истардимки... бироқ дадам биздан олисда, бизни эсламас, билмасди ҳам.
Ҳар тун Аллоҳга илтижо қилардим. Энг чорасиз қолган лаҳзаларингизда ҳам Роббимга дуо қилинг, у нажот бергувчи Зотдир. Шундай ҳам бўлди. Иккинчи курсни тугатиш арафасида устозларим ёрдамида илк қўшиғимни ёздим. Ўшанда овозимга кўпчилик тан берди. “Муҳаббат” ҳақида эди биринчи нолам...
Кўнглимдаги армонларимни, япроқчалик қадри бўлмаган севги дардимни қўшиб куйладим.
- Лобар, яхши куйлабсиз. Қўшиқда дард бор. Тингловчига таъсир қилмай қўймайди, - дейишди устозлар.
Ҳамманинг ҳам илк таронаси оммалашавермайди. Айниқса, бугунгидек ижтимоий тармоқлар йўқ бир пайтда. Фақатгина телерадио орқали кетилади. Унда ҳам хит бўлиш осонмас.
Менга Тангримнинг Ўзи мадад берди. Омад берди. Қўшиғим мухлислар томонидан яхши кутиб олинганини билганимдан кейин бир ғайратимга минг ғайрат қўшилди.
(Давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi