Репост из: SAIDA_AZIZ IJODI
#ретро
#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ
МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)
(ДАВОМИ)
Синфдош қизлар унинг атрофида парвона бўлишга ошиқишарди. Лекин у қизлар билан кам мулоқотда бўлар, фақат китоб ўқигани ўқиган. Гоҳида унга ҳавас қилардим. Ўзим унчалик яхши ўқимасдим. Асосан мактаб тадбирларида қатнашганим учун ўқитувчилар ҳам йўқ демай, айтган баҳоимни қўйиб беришарди. Бора-бора ўзим истамаган тарзда Камронни синфдош қизлардан қизғона бошладим. Биринчи ёзган шеърим шу ҳақда бўлган, ҳатто...
Жилмайиб боқсанг гар мендан ўзгага,
Ўч олгим келарди қалам қошлардан.
Ҳатто бегоналар нарида турсин,
Қизғонардим сени синфдошлардан...
Шу тўртликни қандай битганим ёдимда йўқ. Лекин мисралар ҳамон хотирамдан ўчмаган.
Кўнглимда унга нисбатан аллақандай туйғулар бош кўтарганди. Бу қандай ҳиссиёт эканлигини тўлиқ англамаганман ўшанда. Ҳарқалай туйғулар асирасига айланишимга оз қолганди. Дарс вақтида ҳам ўзимни қанчалик қўлга олишга уринмай, кўзларим менга бўйсунмас, у томонга ўгирилишни исташарди. Ҳар доимги шаддод қиз унинг ёнида сипогина инсонга айланиб қолардим.
- Лобар, нима бўлди? – деб сўрашни бошлади ўртоқларим.
- Ҳеч нарса – деб жавоб берардим мен.
Лекин унинг менга нисбатан мнуосабати жуда совуқ эди.
Ўшанда саккизинчи март арафаси эди. Мактаб саҳнасида қўшиқ куйлашга таклиф қилишди. Саҳнага чиқишим билан кўзим унга тушди. Рўпарамда жимгина ўтирарди у. Негадир ўз-ўзидан оёқларим титрай бошлайди. Назаримда, қўлимдаги микрафонни ҳам тушириб юбораёздим. Мусиқа бошланиб бўлди ҳам мен куйлай олмасдим. Кўзларимни ундан узолмасдим. Нигоҳларимдан ноқулай аҳволга тушди чоғи, Камрон залдан чиқиб кетди. Йўқ, барибир айтолмадим. “Кечирасизлар” деганча саҳнадан тушдим. Томоғимга нимадир қадалгандек эди гўё. Ҳинд фильмларида шундай саҳналарни кўп кўрардим. Ҳаётда ҳам учраркан бундай ҳолат. Мен гувоҳман. Бошқа пайт бўлганида ашула айтолмаганимдан шарманда бўлгандек, ҳис қилардим ўзимни. Бу сафар бундай ҳиссиёт йўқ эди. Хаёлимда нималардир айланиб юрарди, ўзим ҳам билмасдим. Фақат бир савол қийнарди: Камрон нега чиқиб кетди?
Секин мактаб ҳовлисига чиқдим. Дарахтзор томонга ўтдим. Сал нарида йигит ва қиз суҳбатлашиб туришарди. Камрон эди... У кимнингдир қўлини ушлаганча жилмайиб гапириб турарди. Кўзларимга ишонолмадим. Наҳотки... Йўқ, кўзларим алдамаганди. Йигит ва қиз турган томонга қараб қотиб қолгандим. Қимирлашга мажолим йўқ эди. Мен жиддий йигит, деб ўйлаган Камрон ҳам қизларнинг ортидан юраркан. Ич-ичимдан йиғлашни истардим. Нега буналар тез ўзгарганимни ўйлашга менда фурсат йўқ эди. Кузатиб турганимни пайқаган Камрон мен томонга кела бошлади. Лол эдим. Жойимдан қимирлолмасдим. Ичкарига кириб кетса керак, деб ўйладим. У эса менинг ёнимда тўхтади.
- Лобар, илтимос, иккинчи менга бундай ёмон тикилма. Очиғи,менинг ўз севганим бор. Менга шим кийган, ўғил болалар билан дўст бўлган қизлар ёқмайди. – деди ҳар доимгидек жиддий оҳангда. Унинг гапини эшитиб юрагимдан нимадир узилгандек бўлди. Демак, нигоҳларим унга кўнглим сирини сездириб қўйишган. Қолаверса, энди ёш бола эмасдик. Ҳарқалай, кўзларда нима яширин эканлигини билиш ёшида эдик. У гаплари билан юзимга тарсаки туширганди. Индамадим. Камрон ичкарига кириб кетгач, мен ҳам залга қайтиб кирдим. Ўқитувчимизнинг қўлидан микрафонни олдиму, қўшиқ айта бошладим. Лабларим қимирлаб қўшиқ айтаяпти-ю, кўзларимдан ёш тўхтамасди. Қўлим тегмай тўкилган эди менинг муҳаббатим. Бор орзу умидларим яксон бўлганди. Ҳис-туйғуларим топталганди. Бор андуҳимни қўшиб ашула айтдим. Ҳамма ҳайрон боқарди. Доимо кулиб тарона куйлагувчи Лобар бу гал фақат йиғларди. Камрон ҳам мени кузатиб турарди. Угина менинг йиғим сабабини биларди. Нега? Нима учун? Нега ундай деди? Мен ҳали унга “Сени яхши кўраман”, демагандиму... Рост, уни ёқтириб қолгандим. Илк бора нозик ҳисларни туя бошлагандим... Аммо... Шим кийиб юрсам, ўзимга қулай бўлгани учун-ку... йигитлар билан ўртоқ бўлсам ёмон бўлганим учунмас-ку... улар билан самимий муносабатдаман-ку...
Ўшандан кейин Камрон билан ҳатто саломлашмай ҳам қўйдим. Билмадим, у мен ҳақимда яна нималарни хаёл қилдийкан... Ҳисларимга ҳам нуқта қўйилди.
(Давоми бор)
@Saida_Aziz_Ijodi