Репост из: SAIDA_AZIZ IJODI
#ретро
#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ
МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)
☘️
(ДАВОМИ)
Маактабда “Дадам ундоқ, дадам бундоқ” деб оғиз кўпиртириб, мақтанаётган дугоналаримга ҳавас қилардим. Баъзиларининг дадаси мактабга машинада ташлаб кетарди. Шу пайтларда дадамнинг биздан юз ўгиргани ёдимга тушар, ўзимни ночор сезардим. Тунлари мен ҳам онамга сездирмай кўз ёш тўкиб олардим.
Аммо баъзан қизлар ҳам ҳаддан ошиб кетишарди. Назаримда, атайлаб менинг ёнимда дадалари ҳақида гапиришни хушлашарди. Балки менга шундай туюлгандир. Лекин уларнинг ҳар бир сўзлари юрагимга қаттиқ тегар, дод деб юбормаслик учун лабимни тишлаб, ўзимни базўр тийиб турардим. Бора-бора қизлардан ҳам кўнглим қола бошлади. Очиғи, улар мени тушунмасди. Дилимни ёролмасдим уларга. Дугоналаримнинг ўй-хаёллари фақат пардоз-андоз, янги чиққан урфдаги кийимлар, йигитларни ғийбат қилиш билан банд эди. Менга эса бу мавзулар умуман қизиқ эмас.
Ўнинчи синфга келиб, йигитлардан дўстим кўпайди. Қизларга қараганда, йигитлар мени кўпроқ тушунишарди назаримда. Улар билан ғийбат қилмайсан, кийимлар тўғрисида гапирмайсан. Қайсидир шоирнинг “Қиз болага қиз бола дўст бўлмайди ҳеч қачон”, деб ёзган шеърини ўқигандим. Бу рост. Камдан-кам ҳолларда чин дугоналарни топиш мумкин. Қолганларини фақат манфаат яқинлаштиради. Кўпроқ, йигитлар билан муносабатда бўлганим учун юриш- туришим ҳам, кйимларим хам эркакшода бўлиб борарди. Мактабга ҳам асосан синфдош йигитлар билан бирга бориб келардим.
Онам аввалига индамади. “Кўнгли ярим етим қизимнинг кўнгли ўксимасин”, деб ўйлагандир балки. Ўғил болалар билан кўп гаплашишимни кўрган айрим қизлар пана-панада мен ҳақимда нималарнидир пичирлаб қўйишарди. Улар менга ғайирлик қилишармиди ёки мени ёқтиришмасмиди, билмайман.
Ўн биринчи синфга ўтганимда синфимизга янги бола келиб қўшилди. Исми Камрон эди. Негадир у билан яхши гаплаша олмасдик. Синфда барча йигитлар билан муносабатим жуда зўр, ҳаммаси билан ўртоқ эдим. Лекин Камрон... ундан қандайдир тортинардим. Сабабини англолмасдим. Бошқалар билан ҳазил- хузул қилиб гаплашган Лобар у билан бош ирғаб қўя қолардим. Ўта жиддийлиги ўзига ярашарди.
(Давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi