Репост из: SAIDA_AZIZ IJODI
#ретро
#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ
МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)
☘️
- Лобархон, сўнгги савол: Нега отангиз ҳақида гапирмайсиз ҳам, қўшиқ ҳам айтмайсиз? – Журналист аёл берган саволдан титраб кетдим. Бир муддат жим бўлиб қолдим. Нима дейишни, нима қилишни билмасдим. Сўз топа олмасдим. Индамай турганимни ўзича тушунган журналист:
- Лобархон, - деди кўзларимга тикилиб. Кулимсирашга уриндим. Кўзларим қароғида айлана бошлаган ёшни кўрсатмаслик учун бошқа томонга ўгирилдим. Йигирма беш йил давомида мана шу саволдан қўрқиб яшаганман. Бир куни кимдир шу саволни беришини билардим. Аммо ожиз қолишим ҳақида ўйлаб кўрмаган эканман. Жавобга иккиланардим. Агар “Йўқ” дейдиган бўлсам, мухлисларни алдайман, агар “Бор” десам... “Бор” ва “Йўқ” шу икки жумла орасида сарсон эди хаёлларим.
- Биласизми, менинг отам вафот этган. – ниҳоят кўнглимда борини айтдим. Шу биргина жумла қалбимдан фарёд аралаш отиб чиқди. Кўз олдим хиралашгандек бўлди. Яноғимга икки томчи ёш думалади. Менинг бу туришимни кўрган одам “Отасини эслаб йиғлаяпти”, деган бўларди. Яхшики ҳеч ким кўрмайди. Радиода интервью бераётгандим. Шу билан журналист бошқа савол бермади. Мен билан суҳбатни тугатиб, қўшиққа навбат берди.
☘️
Кўчага чиқарканман, алам ва яна нимадир бўғзимга тиқилиб қолганини ҳис қилиб турардим. Гарчи одамлар назарида машҳур санъаткор бўлсамда, ҳеч нарсадан камчилиги йўқ бўлиб кўринсамда, юрагимда битмас- туганмас дардим бор эди. Анчадан буён отам ҳақида умуман ўйламай қўйгандим. У ҳақида ўйлашга фурсат ҳам бўлмагандир балки.
Журналист аёлнинг саволи юрагимнинг туб-тубида қолиб кетган эски ярамни қайта тирнади. Армонларимни ёдга солди.
(Давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi