#КЕЧКИ_МУТОЛАА
#ҚАЛБЛАР_УНИНГ_ИЗМИДА...
Муаллиф: Саида ҚОРАБОЕВА (Saida AZIZ)
64-қисм
🍃
Ичкарида эса Зарина Рамзиддинга кулимсираб гапириб турарди:
- Ака Рамзиддин, бу аёл ким? Худди еб қўяй дедия сизни... Эски танишларданми дейман?
- Сизга нима? – жиддий жавоб қилди Рамзиддин. – Ишингизни билиб қилсангиз, мижозларнинг ҳамма саволларига жавоб бера олардингиз...
- Вой-бу, хўп тақсирим, бир қошиқ қонимдан ўтинг... Бошқа қайтарилмагай... – қиз ролга киришиб сўзлади.
Беихтиёр Рамзиддин Заринанинг гапларига кулиб юборди. Иккисининг кулишиб тургани устига Марварид кириб келди.
- Яна нима эсиздан чиқибди, кенайи? – атайин масхаралаб гапирди Зарина.
- Сизга нима? – энсаси қотди аёлнинг. Рамзиддинга қаради: - Сизни мумкинми? Рамзиддин чорасиз аёл томон яқинлашди. Улар ташқарига, йўлакка чиқишди.
- Нега жимсиз, Рамзиддин? Бу қиз ким? – саволлар ёмғирин бошлади аёл.
- Заринами? Янги ишчи?
- Шунинг учун менга ёзмай қўйдингизми? – жаҳл билан савол берди жувон.
- Марварид, бас қилинг! Кўчада эрингиз кутиб турибди!
- Нима қипти? Мен сиз билан гаплашгим келаяпти. Мумкин эмасми? Ёздимку ахир... Сиздан ортиқча нарса керакмас, шунчаки суҳбатдошим, яқин дилкашим бўлишингизни истайман!
- Мен сизга номаҳрамман, тушунсангизчи? -
Аллоҳ инсонларни бир-бирларига ёрдам бериш учун яратмаганми? Ахир айтаяпманку, шунчаки суҳбатлашайлик.. Майли машинангизда бўлса ҳам, бирор кун вақт ажратинг... Суҳбатлашайлик, десам менга намоз ўқинг деб ёзаяпсиз... Лекин мен...
- Сизга ундай ёзмадим, - деди йигит аёлнинг гапларига ҳайрон бўлиб
- Қўйсангизчи... кўрсатайми? Ахир бир олам гап ёздимку... Туйғуларимни билдирдимку... Менга ёрдамингиз керак, Рамзиддин! Ахир сиз ҳам менга бефарқ эмассизку... Сизга ҳам яқин бўладиган кимдир кераклиги кўзингиздан кўриниб турибди.
Рамзиддин бу суҳбатга чек қўйишни истади:
- Марварид, эрингиз кутиб қолди. Яхши боринг. Тур пакет бўлса, хабар қиламиз, - деганча ортига ўгирилди. Марвариднинг кўзларидан дувиллаб ёш тўкилди.
- Мен сизни яхши кўриб қолганман, ахир! Нега тушунмайсиз?! – деганини билмай қолди жувон. Рамзиддин юришдан тўхтади. Ортига ўгирилди. Унинг кўзларида тушунарсиз маъно бор эди. Аёл англолмади.
- Мен бошқасини яхши кўраман! – деди йигит қатъий оҳангда. Уларни деразага илинган парда ортидан Зарина кузатиб турарди.
ДАВОМИ ЭРТАГА
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi