Репост из: 23.5° бурчак остида
#бурчакдагитарих
1938 йил 4 октябр — Ўзбекистон тарихидаги энг қонли кунлардан бири
1938 йилнинг 28 март куни Сталин, Молотов, Кагонович, Ворошиловлар раҳбарлигида Ўзбекистондаги сиёсий элитадан 165 кишини қатағон қилиш тўғрисидаги рўйхатга қўл қўйилади. Мана шу рўйхат асосида 4-7 октябр кунидаги фожиалар рўй берди.155 киши отувга, 10 киши меҳнат тузатиш лагерига ҳукм қилинди. Худойберган Девонов, Чўлпон, Фитрат, Отажон Ҳошим, Абдулла Қодирий, Анқобой, Акбар Исломов, Исроил Ортиқовлар 4 октябр куни отиб ташланди. 5 октябр куни эса аллақачон отиб ташланган инсонлар гўёки суд қилинган.
4 октябр куни шунчалар кўп одам отиладики, Абдулҳамид Чўлпонга келганда ҳатто ўқлар тугайди, отувчиларнинг ўзи ҳам чарчаб қолади. Чўлпонга сени эртага отамиз дейишганида, у: "Бу инсонлар йўқ дунёда бир нафас ҳам яшашни истамайман, мени ҳозир отасизлар", деб туриб олгани учун унинг бошини болта билан чопиб ўлдиришади. Атрофдаги аҳоли ўқ овозини эшитмаслиги учун мотор ёқиб қўйиб, оқшомдан тонгга қадар маҳбуслар отилган ва барчаси битта чуқурга кўмилган.
Ҳарбий коллегиянинг 1938 йил 4 октябрдан 16 октябргача бўлган сайёр йиғилишларида жами 507 нафар ўзбекистонлик сиёсий маҳбуслар устидан ҳукм чиқарилди. 1934-38 йилларда Ўзбекистондан 40 минг нафардан ортиқ инсонлар қатағон қилинди. Шуларнинг 730 нафари “халқ душмани” сифатида отиб ташланган.
🔥 @burchakostida