Биз қалбимиз ва қалбимизнинг истаги бўлган меҳр борасида фикр юритамиз.
Меҳр...
Биз ҳар кунги ҳаётимизда кўнгил бирламчи эканини кўп таъкидлаймиз.
Биз дилдан суҳбатлашишни яхши кўрамиз.
Эзгу амалларимизни кўнгилдан чиқариб қиламиз.
Кўнгли тоза одамларга талпинамиз.
Бир-биримизнинг кўнглимизни оламиз, кимларгадир кўнгил қўямиз.
Шахсиятимиз марказида қалб туришини билиб-билмай тан олаверамиз.
Қалбнинг сўзлашиш тили – меҳр.
У ташқи олам билан фақат шу тилда муомала қилади.
У ниманидир яхши кўради ва талпинади, севади ва соғинади, суяди ва диллашади.
У бизни бунёдкор бўлишга ундайди – бошқа қалбларга ҳам ўз меҳридан бергиси, атрофида ёрқин дунёни кўриб, севингиси келади.
Унинг яратувчи кучи ҳам айнан меҳр.
У меҳрдан илҳомланади, ижод қилади, ихтиролар яратади – бизга яратувчанлик руҳини ато этади.
Ғайрату шижоатимиз, истеъдоду қобилиятларимиз асосида меҳр туради.
Меҳр улашишда чарчаманг...
РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК