12 февраль учун Ҳақиқат Достони
Абадий ҳаёт инъомини олиш
Нажот ибодати: “Раббано Исо менинг гунохларим ювилиши учун Хочдаги улимингга Сендан миннатдорман. Мен уз калбим эшигини очаман Сени Раббим ва Нажоткорим деб кабул киламан, Мени кандай куришни истасанг шундай килиб ярат Омин”
https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb
Абадий ҳаёт инъомини олиш
📖"Гуноҳнинг эвази — ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ орқали бериладиган абадий ҳаётдир." (Римликларга 6:23).
Хушхабарни ваъз қилар эканмиз, Худо барча одамларга абадий ҳаётни инъом сифатида тақдим этганлиги ҳақидаги тушунчани дунёга етказишимиз керак. Инъом — бу ихтиёрий равишда, эвазига ҳеч қандай тўловсиз, одатда кимгадир илтифот, ҳурмат, миннатдорчилик ёки муҳаббат кўрсатиш учун бериладиган нарса. Инъомнинг моҳияти уни ишлаб топишда эмас, балки унинг бепул берилишидандир.
Кириш оятида биз Худонинг инъоми абадий ҳаёт эканлигини кўрамиз. Худо буни Исо Масиҳда бепул тақдим этди. Ажойиб эмасми? Қанчалик ҳаракат қилмайлик, тиришқоқлик ва эзгу ишларимиз бизни абадий ҳаётга лойиқ қилмаслигини биларди. Шунинг учун, У буни инъом сифатида тақдим этди.
Раббимиз Исонинг Юҳанно 3:16 даги сўзларини эслайлик: “Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин”. Шунингдек, Юҳанно 5:24 да у шундай деди: “Сизларга чинини айтай: Менинг сўзларимни тинглаган ва Мени Юборганга ишонган киши абадий ҳаётга эгадир. У ҳукм қилинмайди. Зотан, у ўлимдан ҳаётга ўтган.…”. Шунинг учун, агар сиз Исо Масиҳ Худонинг Ўғли (инсон танасидаги Худо) эканлигига ва У сизнинг гуноҳларингиз учун ўлиб, оқланишингиз учун тирилганига ишонсангиз, руҳингизга абадий ҳаёт ўтади.
Шу лаҳзада ҳамма нарса ўзгаради. Сиз Ундан келган барака ва иноят билан абадий ҳаётга эгасиз. 1 Юҳанно 5:11-12 да шундай дейилган: “Худонинг гувоҳлиги шундан иборат: Худо бизга абадий ҳаёт берди ва бу абадий ҳаётнинг манбаи Худонинг Ўғли Исодир. Ким Худонинг Ўғлига эга бўлса, ҳаётга эгадир. Худонинг Ўғлига эга бўлмаган одамда эса ҳаёт йўқ”. Шунинг учун, агар сиз ҳали ҳаётингиз устидан Унинг ҳукмронлигини эълон қилмаган бўлсангиз, дарҳол буни қилинг. Каломда айтилишича, Агар ўз оғзингиз билан Исони Раббим деб эътироф этиб, Худо Уни ўликдан тирилтирганига чин юракдан ишонсангиз, нажот топасиз (Римликларга 10:9).
Ушбу достоннинг охиридаги «Нажот ибодати»га ўтинг, уни баланд овозда айтиб, қалбингиздан гапиринг. Бу сизни дарҳол Масиҳдаги нажотга олиб боради. Худо сизни марҳаматласин.
🙏Эътироф этиш
Азиз Ота, Исо Масиҳ орқали абадий ҳаётнинг ажойиб инъоми учун Сенга раҳмат айтаман. Исо номи бугун нажот топган ҳар бир кишига берилди. Улар Сендан ҳаёт олдилар, ва шайтон улар устидан ҳеч қандай даъво қила олмайди; улар Исога тегишли ва Масиҳ танасининг аъзоларидир. Омин!
📖Ўрганиш учун:
Эфесликларга 2:8-9: "Ахир, сизлар Худодан иноят топиб, имон орқали нажот топгансиз. Бу Худонинг инъомидир, сизнинг ютуғингиз эмас. Яна ҳеч ким: “Мен савоб ишларим туфайли қутулганман”, деб мақтанмасин."
Юҳанно 3:16: "Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин."
1 Юҳанно 5:11-12: "Худонинг гувоҳлиги шундан иборат: Худо бизга абадий ҳаёт берди ва бу абадий ҳаётнинг манбаи Худонинг Ўғли Исодир. Ким Худонинг Ўғлига эга бўлса, ҳаётга эгадир. Худонинг Ўғлига эга бўлмаган одамда эса ҳаёт йўқ."
Нажот ибодати: “Раббано Исо менинг гунохларим ювилиши учун Хочдаги улимингга Сендан миннатдорман. Мен уз калбим эшигини очаман Сени Раббим ва Нажоткорим деб кабул киламан, Мени кандай куришни истасанг шундай килиб ярат Омин”
https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb