28 декабрь учун Ҳақиқат Достони
Масиҳ қилган ишни қабул қилинг
📖"Бизнинг гуноҳларимиз учун Исо Масиҳ ўлимга топширилди ва оқланишимиз (бизнинг озодлигимиз) учун тирилтирилди. [ҳисобимизда мувозанатни яратиш ва бизни Худо олдида барча айблардан озод қилиш]" (Римликларга 4:25 кенгайтирилган).
"Исо бутун дунё учун ўлди" деганимизда, бу У бутун инсоният учун ўлганлигини кўрсатадиган умумий иборадир. Шундай қилиб, бу умумий маънода, бизнинг ўрнимизда Исо ҳукм қилинган. У ҳаммамиз учун ҳукм қилинди. Аммо сиз Унга ишонганингизда, иккита муҳим нарса содир бўлади. Биринчидан, Унинг сизнинг ўрнингизга қилган қурбони сиз учун эканлигини қабул қилишингиз ва тан олишингиз абадий ҳаётни олишингизга имкон беради.
Абадий ҳаётни қабул қилиш сизнинг қайта туғилганингизни англатади. Энди сиз бутунлай ўтмишсиз янги одамсиз: “...ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Эски ҳаёт ўтиб кетди, янгиси кириб келди” (2 Коринфликларга 5:17). Энди сиз Исо Масиҳда янги ижодга айланганингиздан сўнг, Исо янги ижоднинг гуноҳлари учун ўлмаганлигини тушуниш муҳимдир, чунки қайта туғилиш орқали сиз олган янги ҳаёт — бу Илоҳий ҳаёт бўлиб, у гуноҳ орқали бузилмаган.
Масиҳдаги янги одам солиҳлик ва ҳақиқий муқаддасликда яратилган (Ефесликларга 4:24). Колосаликларга 3:10: “Бунинг ўрнига сиз янги табиатга буркандингиз. Сизлар Худони яқинроқ билиб бораркансиз, сизнинг янги табиатингиз уни яратган Худонинг сурати бўйича ўзгариб бормоқда”. Бу онг нима учун сиз оқланган эканлигингизни тушунишга олиб келади. Муқаддас Китобда шундай дейилган: "Бизнинг гуноҳларимиз учун Исо Масиҳ ўлимга топширилди ва оқланишимиз учун тирилтирилди". (Римликларга 4:25).
Энди сиз оқланганингиздан кейин Исо Масиҳ орқали Худонинг солиҳлигига айландингиз. Бу ҳақиқатни тушунмайдиганлар ҳар куни курашиб, солиҳ бўлишга ва Худони рози қилишга "ҳаракат қилишади". Лекин асосий нарса шунчаки Исо Масиҳ қилган ҳақиқатни қабул қилиш ва унда яшашдир.
🙏Ибодат
Азиз Ота, Масиҳдаги янги ҳаёт инъоми учун Сенга раҳмат айтаман. Мен Унда янги ижод эканлигимни ва барча эски нарсалар бутунлай ёъқ бўлиб кетганлиги ҳақиқатини нишонлайман. Мен ўзимнинг янги шахсимни қабул қиламан ва Сен менга берган абадий ҳаётнинг тўлиқлигида яшайман. Мен ҳақли эканлигимни ва солиҳ яшаш учун кучга эга эканлигимни эълон қиламан, мен Исо номидан ўтмишдаги ҳар қандай қийинчиликлардан озодман. Омин.
📖Ўрганиш учун:
Римликларга 4:25: "Бизнинг гуноҳларимиз учун Исо Масиҳ ўлимга топширилди ва оқланишимиз учун тирилтирилди."
2 Коринфликларга 5:17: "Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Эски ҳаёт ўтиб кетди, янгиси кириб келди."
Юҳанно 10:10: "Ўғри фақат ўғирлаш, бўғизлаш, барбод қилиш учун келади. Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман."
https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb