ЎзА: Дунё бўйича дон етиштириш зажмлари ошмоқда.
Дунё аҳолисининг ўсиши шароитида дон маҳсулотларига бўлган талабни қондириш муҳим вазифа бўлиб қолмоқда. Гуруч ва буғдой ишлаб чиқаришдаги ижобий ўзгаришлар маълум бўлса-да, фураж дони ишлаб чиқаришдаги қисқариш чорвачилик секторига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) 2024 йил ва 2024/25 қишлоқ хўжалиги мавсуми учун дон маҳсулотлари ишлаб чиқариши бўйича ўз прогнозларини тақдим этди. Унда бир қатор муҳим кўрсаткичлар ва глобал ўзгаришлар қайд этилган, дейилади Ўсимликлар карантени ва ҳимояси агентлиги маълумотида.
Унга кўра, дунё бўйича дон ишлаб чиқариш ҳажми 0,4 фоизга камайиб, 2 848 миллион тоннани ташкил қилиши кутилмоқда. Ушбу пасайишнинг асосий сабаби, фураж дони етиштиришнинг қисқаришига боғлиқ бўлиб, бу жараён ноқулай об-ҳаво шароитлари билан изоҳланади.
Буғдой етиштириш ҳажми ўсиши ҳам прогноз қилмоқда. Бунга Осиёда қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ошиши ва иқлимнинг бу маҳсулот учун қулай кечиши сабаб бўлиши кутилмоқда. Ушбу ўсиш бутун дунё бўйлаб буғдой захираларини янада мустаҳкамлайди.
2024-2025 йиллар мавсумида гуруч ишлаб чиқариш эса 538,9 миллион тоннага етиши кутилмоқда. Бу глобал миқёсда янги рекорд бўлиб, гуруч ишлаб чиқариш ҳажмининг барқарор ўсиб бораётганини кўрсатади. Шунингдек, дунё бўйича дон маҳсулотлари истеъмоли 0,5 фоизга ошиб, 2 857 миллион тоннага етиши ҳам тахмин қилинмоқда.
Глобал дон маҳсулотлари захираси 0,6 фоизга ошиб, 889 миллион тоннани ташкил қилиши кутилмоқда. Захираларнинг ўсиши, айниқса, гуручнинг кўпайиши ҳисобига юзага келади. Дунёдаги дон маҳсулотлари захираси ва истеъмоли ўртасидаги нисбат эса 30,6 фоизни ташкил этиб, ўртача кўрсаткичларга яқин даражада қолмоқда.
Шу билан бирга, халқаро савдо ҳажмларининг қисқариши озиқ-овқат экспорти ва импортига қарам бўлган мамлакатларга иқтисодий босим ўтказиши эҳтимолдан холи эмас. Мамлакатлар ўз озиқ-овқат стратегияларини янада мустаҳкамлаш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни кўпайтириш чораларини кўриши лозим.
Дунё дон ишлаб чиқариши ва истеъмоли ўртасидаги балансни сақлаб қолиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди.
Шу маънода FAOнинг тавсиялари нафақат қишлоқ хўжалиги сектори учун, балки глобал миқёсдаги иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш учун катта аҳамиятга эга.
👉@RespublikaFermerlari