Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✔️ 2024 йилда инвестиция дастурлари доирасида 6 та подстанцияда жами 1367 Мегавольт-ампер қўшимча қувват яратилди
АОКАда "У́збекистон миллий электр тармоқлари" АЖ Электр тармоқларидан фойдаланиш бош бошқармаси муҳандиси Маҳфуза Сувонова иштирокида ўтказилган брифингда аҳолини электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди:
⚫️“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти филиаллари томонидан 12 500 километр узунликдаги 110-220-500 киловольтли электр узатиш тармоқлари ва 30 000 Мегавольт-ампер дан ортиқ қувватга эга 90 та подстанция эксплуатация қилинади.
⚫️Бугунги кунда республика истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш борасида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ҳамда тасарруфидаги барча филиаллар томонидан 24 соатлик иш режимида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
⚫️2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумида электр қурилмаларини барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда Республика истеъмолчиларига узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан белгилаб олинган чора-тадбирлар жорий йил
1 ноябрга қадар тўлиқ якунланди.
⚫️Жумладан, 309 та трансформатор, 1741 та электр қурилма, 6400 километрдан зиёд узунликдаги 110-500 киловольтли электр узатиш ҳаво тармоқлари таъмирланди ҳамда 12 минг кмдан зиёд узунликдаги магистрал электр тармоқлари техник кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.
⚫️Шу билан бирга, республикамиз ҳудудларида янги барпо этилаётган ишлаб чиқариш корхоналари ва аҳолини электр энергиясига бўлган эҳтиёжни қоплаш мақсадида Жамият томонидан 2024 йилда инвестиция дастурлари доирасида бир қатор ишларни амалга оширилиши натижасида 6 та подстанцияда жами 1367 Мегавольт-ампер қўшимча қувват яратилди ва 750,7 километр узунликдаги 220-500 киловольтли электр узатиш ҳаво тармоқлари қурилди.
✍️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк