“Янги Тошкент” шаҳрини барпо этиш дирекциясининг матбуот котиби тайинланди
Нурматова Шаҳноза Акбаровна Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги “Янги Тошкент” шаҳрини барпо этиш дирекцияси директорининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Шаҳноза Нурматова 1989 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида катта муҳаррир, “Янги Тошкент” шаҳрини барпо этиш дирекцияси матбуот хизматида бош мутахассис лавозимида фаолият юритган.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк