Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📱 Жорий йилда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун жами 442 та геологик объектлар аукционга чиқарилиб тадбиркорлик субъектларига таклиф этилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” давлат муассасаси директори ўринбосари Элёр Фозилов маълум қилди.
⏺Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатилиши бўйича тадбиркорлик субъектларига амалий кўмак бериш мақсадида “Front-office” механизми орқали аризаларни қабул қилиш жорий қилиниб, электрон, тўғридан-тўғри ва телефон орқали келиб тушаётган мурожаатларга ўз вақтида кўриб чиқилиши таъминланмоқда.
⏺Жорий этилган “Front-office” механизми орқали 400 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига кўмак кўрсатилди.
⏺Стратегик турдаги асосий фойдали қазилмалар бўйича (олтин, кўмир, мис, қўрғошин, рух, кумуш, марганец ва нодир металлар) геологик қидирув ишларини олиб боришга жами 11 та ер қаъри участкалари электрон аукционга жойлаштирилиб, натижада 9 таси реализация қилинди/
⏺Норуда хомашёси бўйича (қум-шағал аралашмаси, лёссимон жинслар, кварц, гил, мармар, гипс, оҳактош, гранит, минерал тузлар ва бошқа турдаги хомашёлар) жами 412 та ер қаъри участкалари электрон аукционга жойлаштирилиб, шундан (141 таси геология-қидирув ишларига, 271 таси фойдали қазилмаларни қазиб олишга), натижада 167 таси реализация қилинди/
⏺Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга 19 та ер қаъри участкалари электрон аукционга жойлаштирилиб, 19 танинг барчаси реализация қилиниб, рухсатномалар рамийлаштириб берилган.
⏺Бугунги кунда ер қаъридан фойдаланиш соҳасини рақамлаштириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Хусусан: геологик маълумотлар тўпламини ҳамда тадбиркорларнинг ҳисоботларини my.gov.uz электрон платформаси орқали тақдим этиш тизими яратилди.
⏺Шу билан бирга ер қаъридан фойдаланиш соҳаси учун ягона “Геомониторинг” ахборот тизимини яратиш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу тизимни ишга тушириш жорий йилнинг оҳирига қадар амалга оширилиши режалаштирилган.
📌 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк