Қўмита дорихоналарни огоҳлантирди
🤔 Рақобат қўмитасининг “Fair tech” ягона ахборот тизими орқали келиб тушган хабарлар ўрганилганда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 878 та (295 та улгуржи ва 583 та чакана) дорихоналар томонидан жами 107 773 та ҳолатда истеъмолчилардан 7 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари ортиқча олинганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилди.
✍️ Хусусан, 405 та (162 та улгуржи ва 243 та чакана) дорихоналар томонидан дори воситаларига белгиланган нархларни ошириб қўллаш натижасида 58 318 та ҳолатда жами 2 млрд сўмга яқин олинган асоссиз пул маблағлари истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниб, истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқлари тиклаш чоралари ҳам кўрилган.
✈️ Бундан ташқари, дори воситаларининг нархларини оширилиши юзасидан тўғридан-тўғри фуқаролардан 800 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларни кўриб чиқиш натижасида 100 млн сўмга яқин пул маблағлари истеъмолчиларга қайтарилиши таъминланган.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк