Сабаъ қавми ва уларнинг синовга дучор бўлиши
Сабаъ сураси, 15-17-оятларида уларнинг ҳолати тасвирланади:
1. Фаровонлик ва неъматлар
"Сабаъликлар учун ўз масканларида оят-белги – ўнг ва чап тарафларида боғ бўлган. “Яратган Эгангиз берган ризқдан еб-ичинглар ва У учун шукр қилинглар/қадрига етинглар. Бу покиза шаҳар, яратган Эгангиз жуда кечиримли Раббдир” (дейилган эди)." (Сабаъ сураси, 15-оят)
Яъни, улар жуда унумдор ва серҳосил ерларга эга эдилар. Ҳеч қандай қийинчилик кўрмай, фаровон яшашарди.
2. Юз ўгириши ва жазоси
"Улар (бурчини адо этишдан) юз ўгирдилар. Шунда, Биз уларга (тўғонларни) бузиб юборадиган сел юбордик ва уларнинг иккала боғини аччиқ мевали, бутали ва бир оз гилос дарахти бор икки боғга айлантириб қўйдик." (Сабаъ сураси, 16-оят)
Яъни, улар шукр қилиш ўрнига Аллоҳга итоатсизлик қилишди, натижада уларга катта офат – "Сайл ал-арим" (Тўғон сели) юборилди. Натижада уларнинг обод юртлари вайрон бўлиб, гўзал боғлари йўқ бўлди.
3. Нонкурлик сабаб жазога учраш
"Нонкўрлик қилишгани учун уларни шундай жазоладик. Биз нонкўрлардан бошқаларни жазолармидик?!" (Сабаъ сураси, 17-оят)
Яъни, улар шукр қилиш ўрнига бу неъматларнинг қадрига етмадилар ва куфр келтирдилар. Натижада, Аллоҳ уларнинг бу фаровонлигини тортиб олди.
***
Бу ҳодиса шуни кўрсатадики, агар инсонлар Аллоҳ берган неъматларга нонкўрлик қилса, у неъматлар тортиб олиниши мумкин. Сабаъ қавми ҳам айнан шу сабабли қаттиқ жазога учраган. Бу биз учун ҳам катта сабоқ!
https://t.me/Quron_izidan