(Қуръон, Фуссилат 41:30)
«Роббимиз Аллоҳ» деб,- кейин тўғри йўлда бардавом бўлганларга фаришталар тушиб (шундай дейди): “Қўрқманглар, ғамгин бўлманглар, сизларга ваъда қилинган жаннат ила севининглар! .
(Қуръон, Фуссилат 41:31)
Биз дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам сизларнинг яқин дўстингизмиз. У ерда сизларни кўнглингиз тусаган нарсалар бор, у ерда сизлар орзу қилган нарсалар бор.”
(Қуръон, Фуссилат 41:32)
(Бу) жуда кечиримли, эзгулик ва неъмат улашувчи Аллоҳнинг зиёфатидир.
(Қуръон, Фуссилат 41:33)
Аллоҳга (даъват қилиб) чақирган , яхши ишлар қилган ва: «Мен мусулмонларданман» деган одамдан ҳам сўзи чиройли ким бор?
https://t.me/Quron_izidan