Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Терговдан сизиб чиқаётган сирлар
Бир неча телеграм каналларида Паркент ҳайвонот боғида шерларга ем бўлган қоровулнинг телефонига олинган ўта даҳшатли тасвирлар айлана бошлади. Байрам кунлари бу ҳақда гапирмоқчи эмасдим, аммо гапирмасликка асаблар дош бермади.
Ҳозирда ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган ва бу тасвирлар тергов сири сифатида прокуратура йиғма жилдига олинган. Катта эҳтимол билан матбуотдаги хайпни қонун посбонларининг ўзлари уюштирмоқда.
Назаримда, бу қилмишнинг иккита учи бор: ё ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари шу қадар нўноқ ва соҳа аллақачон бедарвоза тизимга айланган. Ёки бу тизим томонидан қонун ва унинг эгаси бўлган давлатга саботаж.
Икки сабаб ҳам ўта хавфли. Нормал давлатчиликда бу ҳолат прокуратура органлари, хусусан, Бош прокурор истеъфоси билан якунланиши керак. Бугун оддий тергов сирини сақлашга қодир бўлмаган соҳа эртага давлатчиликка оид омонатларни ҳам муҳофаза қилолмайди.
Бу ўринда Комил Алламжонов терговига оид сирларнинг матбуотга сиздирилаётганини гапирмаса ҳам бўлади. Демак, биз парокандалик нуқтасига етиб келдик ва буёғини ўйлашга ҳам қўрқаман.
Абдураҳмон Ташанов
https://t.me/Qoqonjonim_uzb