Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✅ ҚЎҚОН!

"ARZON" ГИЛАМ ЮВИШ ФАБРИКАСИ.

🛑 ФАҚАТ 23-ФЕВРАЛГAЧА🛑

💰 НАРХИ: 8 000 СЎМДАН БОШЛАБ!

💦 АТИГА 2 КУНДА ТОЗАЛАБ БЕРАМИЗ!


🔥 ЭНГ ЯХШИСИ БИЗДА! 🔥

📞 БОҒЛАНИШ УЧУН:
📲 94-606-40-09


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматиллоҳи ва барокатуҳу азиз юртдошлар!
Қўқонди Латифнинг Ўзбек давлатчилиги равнақига қўшган ижобий ҳиссаси тарихдан барчамизга маълум...

Ислом оламида уч шаҳар номи Шариф сўзи ила улуғланади:
Қуддиси Шариф, Мозори Шариф ва Бухорои Шариф ва биргина шаҳар Латиф сўзи билан улуғланади бу Қўқонди Латифдир. Аллоҳнинг амри ва марҳамати ила Қўқон аҳлига рахбарлик қилишлик, халқимизнинг орасидан етишиб чиққан, маърифатли ва маданиятли энг аввало Қўқонди Латиф аҳлини орзу-истакларини қалби билан сезадиган инсонларга ҳам насиб эткан...

Ўткан асрнинг 60-70 йилларида Қўқонди Латифда рахбар бўлиб хизмат қилган Маҳмуджон Маллаевни шахар ободончилиги ва равнақига қўшкан ҳиссаларини шаҳар аҳли ҳозиргача миннатдорчилик билан эсга олишади...
Бу мақоламни ёзишимга сабаб бўлган инсон, бу Қўқонди Латифнинг хокими Маъруфжон Усмоновдир.

Бугун Ижтимойи тармоқ орқали шаҳар хокими М. Усмоновни миллий хунармандчиликни ривожлантириш ҳақидаги ташаббуслари (Биз Қўқонликлар шевамиз шундай гўзал, хурмат ва ихлос билан сўзларга "лар" қўшимчасини қўямиз) шахсан менга жуда мақул бўлди, айниқса М. Усмонов ўзбек дўппимизда минбарда туриб нутқ сўзлаганлари жуда мақул бўлди.

Миллийлигимизни тарғиб этилишини орзу қилган даврларимиз қанча бўлган, Ўзбекистонда яшаб, ўзингни юртингда ишга қабул қилишларини ўзга тилда ариза ёзганларим ёдимда...
Мустақиллик Аллоҳ бизларга инъом эткан олий неъмат!
Ўзбекистонимизнинг барча шахар ва туманларида Маъруфжон Усмонов каби халқимизнинг турмуш фаровонлиги ва миллий қадриятларимизни равнақи йўлида беминнат хизмат қиладиган рахбарлар кўпаяверсин!

Она Ўзбекистонимиз узра Мустақиллигимизнинг музаффар байроғи абадий ҳилпирасин!
Аллоҳим, Ўзбек диёрини Ўзинг бало-қазолардан сақлагин Амиин!

(М. Ю. Аҳмедов)
Мехнат фаҳрийси.
21.02.25йил. 23.14.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ветнамлик қўшиқчи томонидан куйланган ажойиб ўзбекча қўшиқ Ўзбекистон ҳамда Ветнам ўртасидаги ривожланаётган биродарлик ва дўстлик алоқаларини янги босқичга чиқаётганлигидан далолат беради.

Ветнамнинг Ханой шаҳрида 13-17 февраль кунлари бўлиб ўтган Халқаро Ҳунармандлар Фестивали доирасида Фарғона делегацияси аъзолари Ван Фук қишлоғига қилган сафарига бағишлаб вентамлик қўшиқчи Ўзбек тилида жуда чиройли қўшиқ куйлади. Мазкур қўшиқ оҳанги Сизнинг ҳам қалбингизга етиб бориши аниқ.

@qoqonjonim_uzb


Армия қобилиятини мустаҳкамлашда мудофаа саноати қанчалик муҳим?

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда замонавий мудофаа саноатига асос солингани армиямиз қобилиятини янада мустаҳкамланишига замин яратади.
Ҳозирги кунда мамлакатимиз мудофа тизимини янада мустаҳкамлашда қурол-яроғларни доимий модернизация қилиб бориш, янги технологияларни ўзлаштириш ва истиқболли ишланмаларни қўшинларда жорий этиш кечиктириб бўлмайдиган долзарб масалага айланди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимиз мудофаа тизимининг рақобатбардошлигини ошириб бориш борасидаги саъий ҳаракатлари натижасида ўз фаолиятини бошлаган Инновацион технологиялар марказида ҳозирги кунда 80 га яқин ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Бу ҳаракатлар албатта миллий армиямиз қобилиятини янада мустаҳкамланишига замин яратади.

Odil Alimov

@qoqonjonim_uzb


Ижтимоий тармоқларда фуқаро Турсунов Алишер Ахматовичнинг Ички ишлар органлари томонидан қидирувга эълон қилинганлиги ҳолати турли талқинларда муҳокама қилиб келинмоқда.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шохрух Ғиёсов шуни маълум қилдики, ҳақиқатдан ҳам 1974 й.т. фуқаро Турсунов Алишер Ахматовичга нисбатан Шайхонтоҳур тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244 прим 3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тергов доирасида айбланувчи сифатида жалб қилиниб, мазкур фуқарога нисбатан расмий қидирув эълон қилинган

Шунингдек эслатиб ўтилмоқда, жиноят иши доирасида расмий қидирувда бўлган шахс ҳақида тасдиқланмаган ҳамда терговни ҳар томонлама, тўла ва холисона юритишга таъсир қилиши мумкин бўлган ахборотни оммавий тарқатиш тергов қилишга аралашиш сифатида баҳоланиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 236-моддасига асосан жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин.

@qoqonjonim_uzb


Ўзи чиқишни истамаган одамни ботқоқдан тортиб ололмайсан!

Марҳум судья Воҳиджон Норбековнинг аянчли вафоти, у ўлганидан сўнг оиласига унга тегишли суғурта пули берилмаётани, биз марҳумнинг беваси номидан даъво очиб, суғурта билан судлашаётганимиз ҳақида кўп марта ёздим. Ўлдинг-ўчдинг, судьянинг аянчли қисмати бошқаларига сабоқ бўлсин, дедим. Олий суд эса постимга жавобан: “йўқ, марҳум судья бизнинг қалбимизда мангу яшайди” қабилидаги советча баёнот билан чиқди. Мен, у қалбингда яшайдими-йўқми, сенинг ишинг, лекин унинг ҳаққини бер, дедим.

Кеча фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг аппеляция судлов ҳайъати марҳумнинг суғурта пули ундирилиши ҳақидаги даъвоимизни яна рад қилди. Ҳолбуки, ҳайъат судьялари маҳкамалар якунига қадар суғуртачилар билан ўзаро гап талашиб, суғурта полисининг ундириб берилишини талаб қилишаётганди. Судлар ҳузуридаги Департамент ҳам бизнинг даъвомизни қўллаб, марҳумнинг ҳақи унинг оиласига берилишини талаб қилганди. Ҳатто суд ҳайъати меросхўр сифатида марҳумнинг ота-онаси ҳам даъвога кирсин, деган ташаббус билан чиққанди.

Нима бўлди-ю, ҳаммаси бир соатда ўзгарди. Суд марҳумга суғурта пулини қайтаришни рад қилди. Марҳумнинг кўкрак бези саратонига чалинган беваси, кекса ота-онаси, мурғак фарзандлари яна изтиробда қолди. Ҳолбуки, бу низо учун судлашишнинг ҳам ҳожати йўқ эди: қонунда судьянинг ҳаёти суғурталангани, у сўзсиз тўлаб берилиши кўрсатилган. Бунинг ҳаммасига етган ақлимиз “Ўзагросуғурта” аталмиш юҳонинг таъсисчилари казо-казолар экани, уларнинг дивидентларига чанг солаётганимизга ақлимиз етмабди.

Биз ўзимизча қонун устивор бўлсин, судьянинг касбига муҳаббати ва ўзига ишончи ортсин, ҳаётининг суғурталанганини ҳис этиб, адолатли қарорлар чиқарсин, деган ўйда эдик. Шунинг учун ҳам марҳумнинг оиласига беминнат, беғараз ёрдам бермоқчи эдик. Чучварани хом санабмиз: ботқоқдан чиқишни истамаган одамни, соҳани ундан тортиб ололмас экансан!

Етимларнинг раҳмини Аллоҳ есин!

Абдураҳмон Ташанов

@qoqonjonim_uzb


Бутун дунёда USAID шов-шув, бизникилар жим.
АҚШ ҳукумати USAID америкаликларнинг миллионлаб доллар пулини зарарли лойиҳаларга ишлатгани ҳақида маълумотлар эълон қилди.

USAID Ўзбекистонда қарийб 30 йилдан бери фаолият юритади. Таълим, тиббиёт, иқтисодий сектор, фуқаролик жамиятини ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширади.

Айрим фаоллар бу пулларни фақат давлат идоралари олганлигини иддао қилмоқда, улар-ку ҳукуматга ҳисоботини берар, лекин фуқаролик жамиятига ажратилган грантлар ҳақида нега очиқ манбаларда маълумот йўқ?
Ваҳоланки, уларни барча грант танловлари хусусий сектор ва фуқаролик жамияти вакиллари учун эълон қилинган.

USAID грантлари ҳисобига медиасаводхонликка ўқитилган, АҚШда малака оширган медиасаводхонлар бу мавзуда нега жим?

Шу ўринда депутатларимизга ҳам мурожаат: қўшни Қозоғистонда депутатлар аллақачон бу масалада адлия ва иқтисодиёт вазирликларини саволга тутибди.
Сизлар нега жимсизлар?

@qoqonjonim_uzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Россиянинг Краснодар шаҳрида МВД(Ички ишлар вазирлиги) куч ишлатар тизими ҳодимлари томонидан болалар жанг санъати академиясида рейд тадбирлари ўтказилди

@qoqonjonim_uzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Margilon_shahar
#Milliy_libos_manaviyat_kozgusi
#milliy_libos_millat_koʻzgusi

Марғилон шаҳар ҳокими "Миллий либослар - маънавият кўзгуси" тарғиботини кенг ёйиш мақсадида челлендж эълон қилди.

Марғилон шаҳридаги 9-сонли мактаб жамоаси ҳам челленджда иштирок этди!


Олға ўзбегим👏🏻😍🇺🇿


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✅ ҚЎҚОН!

"ARZON" ГИЛАМ ЮВИШ ФАБРИКАСИ.

🛑 ФАҚАТ 20-ФЕВРАЛГAЧА! 🛑

💰 НАРХИ: 8 000 СЎМДАН БОШЛАБ!

💦 АТИГА 2 КУНДА ТОЗАЛАБ БЕРАМИЗ!

🔥 ЭНГ ЯХШИСИ БИЗДА! 🔥

📞 БОҒЛАНИШ УЧУН:
📲 73-200-00-00
📲 94-606-40-09


Репост из: XALQ DARDI
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович!

Сизнинг ташаббусингиз билан юртимизда халқ фаровонлигини таъминлашга қаратилган кенг имкониятлар яратилмоқда. Бу борадаги саъй-ҳаракатларингиз учун миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз. Бироқ, шу билан бирга, ечимини кутаётган жиддий муаммолар ҳам мавжуд.

Биз — оиласида муковисцидоз ташхиси қўйилган болалари бор ота-оналар, Сизга мурожаат қилиб, фарзандларимизни ҳимоя қилиш ва уларни қўллаб-қувватлашингизни сўраймиз.

2024 йил давомида Президент администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига йўллаган бир нечта мурожаатларимиз жавобсиз қолди. Шу сабабли, бу масала бўйича бевосита Сизга видеомурожаат йўллашга қарор қилдик.

Муаммо нима?

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда муковисцидоз ташхиси билан рўйхатга олинган 300 дан ортиқ бемор мавжуд. Улар асосан 18 ёшгача бўлган болалардан иборат бўлиб, 18 ёшдан катталар сони жуда кам. Бу касалликни даволаш тизими етарли даражада ривожланмагани сабабли, беморлар ёш болалик чоғидаёқ ҳаётдан кўз юммоқда.

Ривожланган давлатларда муковисцидоз билан касалланган беморлар давлат томонидан мунтазам ёрдам дастурлари ва имтиёзлар асосида қўллаб-қувватланади. Бу эса уларнинг 65-70 ёшгача яшаш имкониятини яратади. Бизда эса:

Муковисцидозни даволаш учун махсус тиббиёт маркази ёки шифохоналарда алоҳида бўлим мавжуд эмас;

Касалликни даволаш протоколлари халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқилмаган;

Қимматбаҳо дорилар, оқсил қўшимчалари, тиббий ускуналар ва мунтазам лаборатор текширувлар давлат томонидан тўлиқ таъминланмаган;

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги буйруғи билан тасдиқланган орфан (кам учрайдиган касалликларга қарши) дорилар рўйхатида муковисцидозга қарши асосий препаратлар йўқ. Фақат Дорназа Альфа чекланган миқдорда тақдим этилади.

Муҳим масала – «Трикафта» дориси

Бугунги кунда бутун дунёда муковисцидозни даволашда самарали деб топилган ягона препарат — «Трикафта»дир. У халқаро мутахассислар томонидан илмий изланишлар натижасида ишлаб чиқилган ва муковисцидоз билан оғриган беморларнинг ҳаётини узайтиришда энг муҳим восита ҳисобланади.

«Трикафта» препаратининг бир ойлик курси тахминан 25 000 АҚШ доллари атрофида. Шу боис ривожланган давлатларда ушбу препарат беморларга давлат ёки хайрия фондлари ҳисобидан тақдим этилади.

Ҳозирги кунда юртимиздаги 300 нафардан ортиқ беморлардан атиги 2-3 нафари хорижий ва маҳаллий ҳомийлар ёрдамида ушбу препаратни қабул қилмоқда. Улар ҳаёт кечириш имкониятига эга бўлган бўлса-да, қолган беморлар учун бу имконият мавжуд эмас.

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Фарзандларимизнинг умри қисқариб кетмаслиги учун:

1.Муковисцидозни даволаш тизимини такомиллаштириш,
2.«Трикафта» препаратини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш,

3.Ушбу дори воситаси билан беморларни таъминлашни йўлга қўйиш масалаларида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Биз бу масала юзасидан фақатгина Сизга умид қиламиз ва бу муаммога бефарқ қолмаслигингизга ишонамиз!

Биз Сизга ишонамиз!

1-бола: Бизга ёрдам беринг.
2-бола: Мен ҳам яшашни хоҳлайман.
3-бола: Мен ҳам тоза ҳаводан нафас олишни хоҳлайман.
4-бола: Мен ҳам дўстларим билан ўйнашни хоҳлайман.
5-бола: Мен ҳам тенгдошларим билан мактабда ўқишни хоҳлайман.
6-бола: Бизга «Трикафта» керак!


Кўп қаватли уйларда яшовчиларга хам қийин экан.

Бир ухлаб туришса болалар ўйнайдиган майдондаги дарахтлар кесиб кетилган бўлади. Бир ухлаб уйғонишса ўша майдонда қурилиши бошланади.

Энди бир ухлаб туришса яшаб турган уйининг бирорта хонаси кимлар томондандир бошқа одамга сотилган бўлиб кетмасинда.....

Хозир "бўлиши мумкин эмас" деган барча нарсалар "бўлиши мумкин" бўлиб чиқаяпти......

Энг қизиғини айтайми?

Бизнинг юртда любой нарса аниқланади!!!

Аммо........

Ўша ерларни сотганлар хеч қачон аниқланмайди!!!

Ярамаслар кучли экан. Жуда хам абжир ва кучли экан......

Хозиргача кўп қаватли уйларни орасидаги дам олиш ва болалар майдончаларини сотган бирорта хам амалдор аниқлангани йўқлиги учун шу хулосага келдим.

Хулоса қилишга "статья" йўқ бўлса керак деб ўйлайман.

Саломат бўлинглар!


МАДАЛИХОН
МАДРАСАЛАРИ.

Қўқон хони Мухаммад Алихон ўз даврида кўп масжид, мадрасалар, кўприклар, карвонсаройлар, йўллар қурган. Қўқон шаҳри ободончилиги учун кўп яхши ишлар қилган, ҳукмронлигининг биринчи даврида.
Бугун Мадалихон даврида қурилган икки мадраса тўғрисида сўз юритамиз. Афсуски бу бинолар бизгача етиб келмаган совет даврида бузиб ташланган.

1) 1829 йилда қурилган, ҳозирги ўт ўчириш депоси ва алоқа техникумини ўрнида жойлашган бўлган. Хон мадрасалари туркумига кирган. Бош мударрис домла Холмуҳаммад Охунд домла Нурмуҳаммад судур ўғиллари.
Ҳужралар сони - 100;
Толиби илмлар сони - 214;
Мударрислар сони - 18;
1950 йилларда бузуб ташланган.

2) 1831 йилда қурилган, тахминий ўрни манбааларда Оҳангарон (Темирчилар) маҳалласи ҳудуди дейилган. Бу маҳалланинг ҳозирги ўрнини аниқлашни имкони бўлмади. Хон мадрасалари туркумига кирган. Бош мударрисликка Саримсоқхон ҳожаи калон Валихон тўра Ҳуқандий ўғиллари тайинланганлар.
Ҳужралар сони - 48;
Толиби илмлар сони - 72;
Мударрислар сони - 7.
Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида бузиб ташланган.

Муҳаммад Яҳёхон Ҳуқандийнинг "Ҳуқанди Латиф Маноқиби" китоби манбаа бўлиб хизмат қилди.

Баҳтиёр Пўлатов @

@qoqonjonim_uzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғона вилояти Экология бошқармаси хар бир ҳудудда 5 тадан жаримага тортиш маъмурий баённома расмийлаштириш "норма" белгилаб берди

@qoqonjonim_uzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Dream_House

Нима қилсам экан? Ичидан тилла чиқса давлатники дейишади, наша чиқса сеники дейишади

@@qoqonjonim_uzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентда босқинчилар курьердан 180 минг долларни ўмармоқчи бўлишди

Жиноятни содир этган шахслар тезкорлик билан ушланган.

@qoqonjonim_uzb


Mubashshir Ahmad qidiruvga berildi

Ichki ishlar vazirligi matbuot kotibi Shohrux G‘iyosovning ma’lum qilishicha, Alisher Ahmadovich Tursunov (taxallusi “Mubashshir Ahmad”) Jinoyat kodeksining 244 prim 2-moddasi (Diniy ekstremistik, separatistik, fundamentalistik yoki boshqa taqiqlangan tashkilotlar tuzish, ularga rahbarlik qilish, ularda ishtirok etish) 1-qismi bo‘yicha
qidiruvga berilgan.

@qoqonjonim_uzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✅ ҚЎҚОН!

"ARZON" ГИЛАМ ЮВИШ ФАБРИКАСИ.

🛑 ФАҚАТ 23-ФЕВРАЛГAЧА🛑

💰 НАРХИ: 8 000 СЎМДАН БОШЛАБ!

💦 АТИГА 2 КУНДА ТОЗАЛАБ БЕРАМИЗ!


🔥 ЭНГ ЯХШИСИ БИЗДА! 🔥

📞 БОҒЛАНИШ УЧУН:
📲 94-606-40-09


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўқонда "Истироҳат боғи"миз "Севишганлар майдони"га айланиб кетмоқда.

Боғ ичида аҳвол жуда ачинарли.

Биз мусулмонмиз, Биз ўзбекмиз, Бизнинг ўзимизга яраша миллий маданиятимиз бор, миллий қадриятларимиз бор!!!

Нимага бундай ҳолатларга барча бефарқ бўлмоқда?

Улуғбек Мамуров

@qoqonjonim_uzb

802 0 6 10 36

#Мурожаат

Ассалому алайкум ҳамшахарлар
Космонавт чоррахасидеги светофор городокдан, коппон томондан келиш яшил 🟢 чироқ интервали жуда қисқа бу́либ колибди! Тахминан 10 секунд атрофида, эрталаб ва кечки пайт пик вақтлари лесопарк светофоргача пробка бу́либ кетяпти.

Аслида шу чоррахада бунақа холат тез тез бу́либ турарди, лекин бу сафар негадир тузатиб қуйишмаяпти! Светофорни туғри ишлашига маъсуллар эътибор қаратишса яхши бу́лар эди.

@qoqonjonim_uzb

Показано 20 последних публикаций.