⚡️Қурилишда чанг ва ифлосланиш талабини бузганлар жаримага тортилади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
https://t.me/huquqiyaxborot/17576
Жумладан:
Ўлчами 500 м² ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ ҳудудда, чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг нормативлардан ортиқ даражада ҳавога чиқарилишига йўл қўйиш:
—мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари (3 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
—мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 баравари (18 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
@qoqonjonim_uzb