ШОКИР СУЛАЙМОН
Шокирхўжа Собирхўжа ўғли 1900 йили Қўқон шаҳрида дунёга келган.Унинг бобоси Сулаймонхўжа асли Ўратепанинг машҳур хўжалари хонадони вакили бўлган. Отаси Собирхўжа араб, форс, тилларини мукаммал билган инсон бўлган. У 1898 йилдан Қўқонга кўчиб келиб мударрислик қилган. Шокирхўжа Собирхўжанинг Қўқонлик Тиниқой исмли аёлидан бўлган уч фарзандининг тўнғичи эди.
Шокирхўжа дастлабки таълимни отасидан олган, сўнг машҳур муаллим Адбуваҳҳоб Ибодийнинг "Ирфон" мактабида ўқиган.
Шокир Сулаймон 1912 йили Қўқондаги Мадалихон мадрасасида ва рус-тузем мактабида ўқишни давом эттирди. 14 ёшдаёқ Навоий, Суфи Оллоёр, Бедил, Фирдавсийни ёд олиб ўзбек мумтоз адабиётининг билимдонига айланди.
1917 йили Оренбургдаги жадидларнинг янги дастури асосида ташкил этилган Ҳусайния мадрасасига ўқишга киради, 1921 Ҳусайнияни битириб Қўқонга қайтади. Хамза Хакимзоданинг ёнига кириб мактабда дарс бера бошлайди. 1922 йили Қўқон ва Учкўприк ҳудудларида 4 йиллик усули жадид мактабларини очади. Немис миллатига мансуб ўқитувчи топиб иқтидорли ёшларга немис тилини ўргатишни ташкил этади. Шунингдек Қўқон тараққийпарварлари билан билан биргаликда "Иттиҳоди толибин" ташкилотини тузиб, ўқишга қизиқиши бор ёшларни излаб топиб, уларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишади.
1922 йили Шокир Сулаймон Москва давлат университетининг филология факультетда таҳсил олиш билан бир пайтда Шарқ ҳалқлари нашриётида ишлади.
У инглиз, рус, турк, татар, тожик, авғон, форс тилларини макаммал билар эди.
1941 йил 26-август куни СССР ФАнинг катта илмий ходими Шокир Сулаймонни аксилинқилобий ташкилот аъзоси сифатида қамоққа олинади. Терговчилар бир йилдан ортиқ муддат давомида юзлаб маротаба уни сўроқ қилишади. НКВД ҳузуридаги "Учлик" судининг қарорига асосан Шокир Сулаймон 1942 йилнинг 22-декабр куни отиб ташланган.
1956 йилнинг августида Шокир Сулаймоннинг турмуш ўртоғи Мирсалимова Зайнаб Ахмедовани Ўзбекистон ҳукумати раҳбарига ёзган аризасига мувофиқ Шокир Сулаймон ЎзССР Олий суди томонидан оқланган.
Маълумотлар "Шаҳидлар хиёбони" жамоат фонди ва Бахром Ирзаевнинг "Қўқон" номли китобидан олинган.
Суръатларда Шокир Сулаймон.
Пўлатов Баҳтиёр
@qoqonjonim_uzb