ДХХ экология бошқармаси билан биргаликда ёввойи чўчқа овчиларини қўлга олди
ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисми ва Тошкент вилояти Экология бошқармаси Бўстонлиқ тумани бўлими билан ҳамкорликда Бўстонлиқ тумани Кичиксой МФЙ ҳудудида қонун талабларини бузган ҳолда чегара олди ҳудудларида ноқонуний ов қилиб юрган 3 нафар фуқароларни қўлга олган.
Ҳуқуқбузарлар Бўстонлиқ тумани Кўктунли маҳалласида яшовчи фуқаролар эканлиги аниқланган. Ҳолат ўрганилганда уларнинг ёнидан 2 дона ов қуроли ва овланган 1 дона ёввойи чўчқага тегишли бўлган гўшт бўлаклари топилди. Ҳолат бўйича табиатга 11 миллион сўмдан зиёд зарар етказилган.
Ушбу ҳолатга қонуний баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Бўстонлиқ тумани Жиноят ишлари бўйича судига тақдим этилган.
@qoqonjonim_uzb