Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Атроф-муҳитни ифлослантирган блогерга чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда “Жасжан” номи номи билан машҳур блогер Ж.Ш. томонидан олинган Тошкент туманида ҳаёт учун хавфли ҳолат акс этган видео тарқалди. Бу видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари кескин эътирозларига сабаб бўлди.
Мазкур ҳолат Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилганида Ж.Ш. атроф-муҳитни ифлослантириб, белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни қасддан, жамоавий содир этгани маълум бўлди.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 91-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари — 1 миллион 875 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Ж.Ш. томонидан бундай ҳуқуқбузарлик аввал ҳам содир этилган. Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмоқда ва қатъий чоралар кўрилади. Ҳуқуқбузарнинг ҳамроҳлари шахсига аниқлик киритилмоқда. Уларга ҳам қонуний чора кўрилиши таъминланади.
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
👉 https://t.me/Qoqonjonim_uzb