#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
244-қисм.
-Ҳар ўн кунда кўрикка келасиз. Ҳолатингизга қараб муолажа буюраман. Бугунги кун ҳисобидан ҳозир охирги муолажани оласиз...
-Ие доктор, жавоб бўляптими?
Давлатнинг сабри чидамай тошиқиб кетди. Зафар Сайидзода эса ўзини худди бу саволни эшитмагандек тутди.
-Хў-ў-ўп... Сиз...
У астойдил собиқ эшик оғаси томонга ўгирилганда Давлатнинг қўли кўксида, ҳозир бу даҳандан чиқадиган ҳар қандай буйруққа ҳозир-у нозирдек бир алфозда турарди.
-Мана бу дориларни тезда етказиб келинг.
Иёз тушунмади. Тушунмагани учун тумба устида турган бир ҳалта дори-дори дармонни Зафар Сайидзодага пеш қилди:
-Булар-чи?
-Учта дори қабулини бекор қилдим. Микроб сезувчанлиги паст чиққани учун.
Иёз ўзи истамаган тарзда Сайидзоданинг кўзига тикилганча қолди.
-Тушунарлими,бемор?
Бу сафар унинг овозида сал нимадандир ҳайиқиш бор эди.
Иёз жавоб бермади. Аммо юз қиёфаси сония сайин важоҳатлироқ тус ола бошлади. Зафар қўлидаги қоғозларни ҳамширага тутқазиб хайрниям насия қилганча шошиб палатадан чиқиб кетди.
"Ифлос! Ҳали сенга кўрсатиб қўяман Иёз билан ўйин ўйнашни..."
Давлат билан эшик ёнида тўқнашиб кетди. Собиқ ҳизматчисининг қўлидан дорилар солинган ҳалтачани юлқиб оларкан важоҳати билан ҳатто уни ҳам чўчитиб юборди.
-Иёзбек?!
Йўқ, ҳозир ҳеч кимни эшитадиган алфозда эмасди. Зафар Сайидзода тақиллатилмай очилган эшикдан ҳайратланганча ортга ўгирилди. Қаршисида кўзи бежо, ўқрайганча Иёз Ҳотамзода турарди.
-Ол бу дориларни! Акобирга айтиб қўй: уни бир сафар яна кечираман. Аммо ҳомтама бўлмасин! Бу охиргиси... Агар яна сенга ўхшаган шўртумшуқлардан менга қарши нимададир фойдаланадиган бўлса, кейин ёмон бўлади!
Зафар донг қотганидан кўксига коптокдек улоқтирилган ҳалтани ҳам ушлаб қолишга ярамади. Нималардир чириқлаб оёқ остига тушди. Нималардир сочилди. Эшик тарақлаб ёпилгач у бўшашганча ўша яқин атрофда турган стулларнинг бирига чўкиб қолди.
🍃
"Нималар қилиб қўйдим? Нега яна уларнинг фитнасига алдандим?! Шу ифлос шайтон малайларини деб яна йўлимдан қайтишим шартмиди? Ўлиб кетмайдими, менга деса... Бир-бири билан тил бириктириб?! Бир-бирига қўл ташлаб?!
Ахир тамом бўлган одамман, мени яна нимаям қила оларди, улар?! Ўлдиришсин эди... Қўлидан келганини қилсин эди... Бир-бирини қўллаб, шайтон ва шайтоннусҳалар менга чоҳ кавласа, кавласин эди... Шуларни деб тавбамни бузишимга бир баҳя қолди-я!
Ҳа, ҳа! Бир баҳя қолди...
Тутун буралиб-эшилиб сузаётган йўлакдан тентираганча кетиб бораркан, Иёз ён атрофига телбавор нигоҳ ташлади. Нимадир ёнидан шувиллаб ўтди. Яна нимадир бурчак-бурчакларда худди олмахон боласидек ирғишлади.
"Йўқ, ўзимни ўзим алдашимдан нима фойда?! Ахир ҳозиргина жаҳлимга эрк бердим-ку! Бир сония... Ҳа, бир сония ўзимни яна эски Иёздек тутдим. Яна уларнинг нағмасига учдим. Аслида қўрққулик нима бор эди?!
Сўнгги муолажа деб менга мумкин бўлмаган дориларни қиларди. Хўш кейин-чи? Кейин нима бўларди? Нимадан қўрқдим? Ахир пешонага ёзгани бўлади-ку! Умримдан бўлса агар судралиб бўлса ҳам яшайман. Ўлсам-чи? Ўлсам тавбам билан кетардим. Ахир шуниси дуруст эмасмиди? Ҳар ким қилмишига яраша тортади-ку бу дунёда! Мен шу аҳмоқгарчилик билан ниманиям ўзгартирардим?!
Акобир Сулаймонми, Мўмин Шайҳ, Афтондилми ёки бошқаси... Қайси бириси менга тиш қайраб юрган бўлса ҳам энди билганини қилмайдими?"
Давлат Иёзнинг аҳволини кўриб анграйиб қолди. Зўрға "тинчликми?" деб сўрашгагина ботинди холос.
-Кетдик бу ердан... Ўлиб кетсин, ҳаммаси!
🍃
Афшар хоним тепасида турган ўғлини кўриб жавдираганча унга қўл чўзди. Табассум тезда бекасининг орқасига болиш қўйиб, гавдасини тиккалаброқ ўтказиб қўйди.
-Она, сизга нима бўлди?!
-Яхшиман болам... Бугун ҳийла бошимни кўтариб қолдим.
Иёз мана энди ҳаммасини тушунгандек бўлди ва Афшар хонимнинг елкаларини силади.
-Сен йўқлигингда Маҳмуд баққолнинг хотини ўлди. Мулла Садрнинг набираси Абдураҳмон уйланди.
(Давоми бор)
@Qalbgavhar