Калбимда Сенсан


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


🌐Teлеграммдаги ҳақиқий
⏳Ҳaётий канал.⌛️
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Ҳaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Ҳикоялар📚
#Mаслаҳатлар♻️
#Қўшиқлар
#Mонолог
#Шеърлар
#Табриклар.🎁
#Рекламалар_хизмати_пуллик
Канал раҳбари
@Olisdagisoginchim.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Сукут розилик аломати бўлмай қолди. Кўп ҳолда у ранж-аламнинг аломатига айланди.

Доктор Салоҳиддин Кофтару


@Qalbgavhar

1.3k 0 16 13 24

​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Азизахон Исмоилова.
317-СЎНГГИ ҚИСМ.

   Ўйнаса майли,  пишмаган довуччага нарса отяпти.  Таёқ ўзига қайтиб тушса,  бир жойи ёрилади-ку, болам...
     -Ёрилмайди, билдиз!  
     Қизининг бидир-бидир қилиб жанжаллашаётганини кўриб Иёз кулди.  Бу орада қўшни хонада ухлаб ётган икки ярим яшар Ғамзанисо уйғониб чиқиб отасининг бўйнига осилди.
     -Мана,  Ғамзанисога нима олиб келдим!  Қани,  оёқчасига лойиқмикан? Кўрамиз-да...
    Гулчеҳранинг дарров лаби чўччайли:
    -Лойиқмас!  У фақат манга сиғади.  Унга катта!
    -Ҳеч нарса қилмайди. Битта ухлаб турса, оёғига лоппа-лойиқ бўлиб қолади.
    Афшар хоним йиғлаворгудек бўлиб турган набирасини юпатишга тушди:
   -Э,  ҳазиллашяпти отанг!  Синглинг кавушли бўлса,  нима, сен бир чеккада қуруқ қолиб кетармидинг? Ана ҳалтасида турибди сеники ҳам...
   Иёз кулиб ҳалта ичидан катта қизига атаб тиккан мўъжазгина кавушчасини олди:
   -Агар яхши қиз бўлса, берамиз! Бўлмаса, йўқ...
   -Яхши қиз бўламан. Беринг!
   -Довуччани қоқмайсиз, ўзи пишиб этагингизга тушади. Эшитяпсизми?
   Қўлини ювиб,  пешбандига артганча улар ўтирган хонага Хуршеда кириб келди:
   -Яхши келдингизми? Қорнингиз қанақа?  Чарчамадингизми?
   Иёз аёлининг чарчоқ акс этиб турган чеҳрасига қаради. Бечоранинг эрталабдан бери тиними йўқ! Кичик қизи кам уйқу чиқди. Кечаси билан ҳеч кимга уйқу бермай, нуқул йиғлагани-йиғлаган...
    -Қорним яхши!  Ўзинг яхшимисан? Чарчабсан,  сал дам оволсанг бўларди...
    Келинининг бурнидан тортса-йиқилгудек алфозда турганини кўриб Афшар хоним ўғлининг гапини маъқуллади:
     -Шу ерда белингни сал узатиб ёт!  Иш қочмайди, қизим!
    Хуршеда "йўғ-а! Нон ёпишим керак..."  деб қўйди-ю секин бешикдаги қизчасининг манглайларини силаб, унга кўкрагини тутди. Иёз бунақа пайт секин ўрнидан туриб ташқарига чиқиб кетади. Ҳар доимги одати шу!
     Келинининг меҳри ийиб бола эмизишини кўриб Афшар хоним  ичида яна шукрона келтиришга тушди:
    "Ўзингга шукр, карами кенг Аллоҳим!  Бир тирноқдан шунча тирноқ бунёд этганингга,  бизни шу кунларга етказганингга шукр!
     Алҳамдулиллаҳ!"

🍃

ТАМОМ.

Эътиборингиз учун ташаккур!

07 март 2022 йил- 16 февраль 2023 йил.  Қўқон шаҳри.

Азизахон Исмоилова.


@Qalbgavhar


​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Азизахон Исмоилова.
316-қисм.

     Иёз бир кафт очганда авлод-аждодида ўтган ҳаммани дуо қиларди ва қалбан сезиб турардики,  бу исмлар ичида уни ҳидоятга чорлаган ва тезроқ тўғри йўлга қайтишини истаб тушларида узоқ йўл босиб келган инсоннинг ҳам исми бор!
    Ҳоқон ибн Ҳотам,  Ҳотам ибн Ҳассон, Ҳассон ибн Яъқуб,  Яқуб ибн Омир,  Омир ибн Ҳарун,  Ҳарун ибн Зоид,  Зоид ибн Ваққос,  Ваққос ибн Умар,  Умар ибн Убайдуллоҳ,  Убайдуллоҳ ибн Амр...
    "Аллоҳим Ўзинг яратган ожиз, заиф,  нуқсони ва гуноҳи кўп бандангман. Ожизлигим,  кучсизлигим ва заифлигим билан Сенга юзландим:  хатоларимни кечир, гуноҳларимдан ўт, тавбамда собит айла! 
      Берган синовларингдан қандай ўтганимни билмайман,  бу ёғига ҳам тоқатим етадиган ва сабрим панд бермайдиган синовингдан бер!
     Бировга зулм этувчилардан қилма,  ўз хатоларини тузатиш билан машғул бўлган  бандаларинг қаторидан қил! 
     Ҳар  қачон Ўзингга ибодатдаман ва ҳар қачон Ўзинггагина тавба қилдим..."

🍃

      Рўзғор анча қўйилиб қолди. Афшар хоним тиним билмай ишлаётган ўғлига баъзан раҳми келади. Аммо начора! Катта рўзғор бўлиб қолишди. Бир пайтлар Моҳрўй бибининг чурвақаларга тўлган хонадонини ҳавас қиларди. Мана ўзида ҳам ҳозир шунақа!
   Хуршеда келин- пойқадамликкина келди. Иёзнинг пеши-ю, қучоғи тўла бола. Гулчеҳра беш ярим ёш,  Ғамзанисо икки ярим, оиланинг учинчи қизи Сарвиноз туғилганига яна икки кундан кейин икки ой бўлади. Иёз қизларини жуда яхши кўради. Айниқса Гулчеҳра тўпалони ер-у кўкка сиғмайдиган қиз. Афшар хоним "аниқ, шунинг кетидан ўғил туғилса керак!" деб турганди. Кетма-кет яна иккита қиз туғилди.
    -Хуршеда!  Гулчеҳра ўша ердами? Кўринмай қолди-я,  қаерда экан бу пакана кампир?
     Куйиб-пишиб ҳамир муштаётган аёл пешонасидаги терни енги билан артиб ҳовли адоғига пича тикилиб қолди.  Қизчасининг этаги оғил тарафда сал кўзга ташлангандек бўлди.
     "Оббо яна довучча қоқяптими, бу тирмизак?"
      Бурчакда ухлаб ётган иккинчи қизчасига секингина кўз ташлаб қўйди-ю ним овозда қўшни хонадаги қайнонасига гапирди:
     -Она,  ҳув ана!  Оғил томонда ўйнаяпти!  Довучча қоқяпти шекилли, қаранг-чи! 
     Афшар хонимнинг минғирлаган овози кейин бешикда ётган бувагининг ғингшиб йиғлагани эшитилди. 
    -Ҳой,  ҳув Гулчеҳра!  Тез кел,  қизим.  Бўлақол!  Укачангни тебратиб тур!
     Оғил тарафда қизчанинг овози бир эшитилгандек бўлди-ю сўнг яна жимиб қолди.
     -Гулчеҳра! Ҳой, Гулчеҳра...
     Афшар хоним яна бироз чақирди. Сўнг ўрнидан туриб ҳовлига чиқмоқчи бўлиб юрди шекилли, тиззасининг шиқирлагани Хуршеданинг қулоғига кирди.
     -Гулчеҳра-ю!
     Дарвоза ғийқиллаб очилиб зум ўтмай Иёзнинг "мен келдим!" дегандек тамоқ қиргани эшитилди.  Отаси қайтганини илғаб қизча ўқ ургандек оғил тарафдан чопиб келишини Афшар хоним биларди. Пойлаб турди. Гулчеҳра ростдан ҳам отасини кўриб югурди. Тез чопганидан "дадажон" дегани ҳам оғзидан дириллаб чиқяпти.
    -Она қизим.. Онажоним...
    Иёзнинг овозида ҳам сокинлик бор эди.  Кулиб ҳансираб турган қизчасининг пешонасидан ўпди.
     -Қизим,  у тарафда нима қилаётгандингиз?  Мунча ҳамма ёғингиз чанг?
    Хуршедага Афшар хонимнинг жаврангани эшитилди:
    -Иёз, қизингни уришиб қўй!  Қулоғига гап кирмаяпти бу зумрашани!  Қара,  боядан бери чақираман:  иши-хуши йўқ. Сен келишингга мана дарров учиб келяпти...
    Қизча отаси кўтариб келган ҳалтага кўз сузганча Иёзнинг пешига  суйкалди. Отаси ҳам уни қўлига даст кўтариб саволга тута бошлади:
    -Нега катталарнинг айтганини қилмаяпсиз?  Яна гапга кирмаслик бошландими?  Энди мана бу кавушчани Сарвиноз кияди. Сиз мен йўқлигимда қулоқсиз қиз бўлибсиз...
     Гулчеҳра оёқларини типирчилатиб ўзининг норозилигини билдиришга тушди:
     -Сарвинозга йўқ!  У кичкина!  Унинг оёғи мана мунча. Сиғмайди бу кавуш...
   -Унда Ғамзанисога берамиз...
   -Йўқ, менга берасиз...
   Иёз ҳудди аразлагандек қизини ерга қўйди ва илжайганча онасига пешвоз юрди:
    -Айтганингизни қилмадими,  бу қиз? Роса жавратдими?
    -Ҳа,  нимасини айтасан?  Ўша оғил томонда ой кўрганми дейман, нуқул ўша томонда ўйнайди.

(Давоми бор)


@Qalbgavhar


​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Азизахон Исмоилова.
315-қисм.

     🍃

     -Ҳа Иёзбек, нега жим бўлиб қолдингиз?
     -Ҳеч устоз...  Ўзим шунчаки ўтмиш ҳақида ўйлаётган эдим.  Биласизми,  бугун бир тарихий такрор юз берди.
     Ўйланиб қолдим: ўн тўрт ёшимда Мардон чўлоқнинг уйи эмас, мана шу ҳужра бузилганда ва мен анави китобларни эмас,  бугун сиз айтган нодир китобларни қўлга киритганимда-қисматим қай йўсинда давом этган бўларди? 
     Шу хатоларни қилган, шу гуноҳларни содир этган бўлармидим? Ёки уларни четлаб ўтармидим? Ҳозирги  Иёз ўшанда ҳам мавжуд бўлармиди? Ёки бўлмасмиди? 
     Ва яна жуда кўп саволларни ўйлаяпман.  Мен ҳудди шу китоблар сақланаётган ҳужранинг ёнгинасида- яъни қўшни ҳужрада қачонлардир қирқ кун чилла ўтирганман.  Кўчага чиқмасдим,  қуёшни кўрмай қирқ кун бир ерда ўтиришни шарт деб тушунганман.  Ўз чиқиндиларимни дарчадан ташқарига улоқтирардим.  Ичкарида ҳожат ушатардим. Бир жойда овқат еб, бир жойда чўмилиб, ғусл қилардим.
      Бирон марта "нега бу ишларни қилишим керак?" деб ўзимга савол ҳам бериб кўрмаган эканман.  Мантиқан қилаётган ишимнинг оқибатини ўйламаганман. 
     Ҳаётим чиркин эди, ҳатто шу чиркинликни ҳам мушоҳада қилиб кўриш даражасида эмасдим.  Қилаётган ишларим ўзим учун тўғридек туюларди. Ўзимни оқлашга доим баҳонам бўлган.  Бугун бир нарсани билдим: ҳаётим бошқа йўлдан давом этиши ҳам мумкин эди. 
     Аммо нега бундай бўлди?
     Ҳа,  ўшанда ҳаётимнинг исталган лаҳзасида бу китоблар қаршимдан чиқиши мумкин эди.  Аммо то уларга қўл теккизишга лойиқ бўлмагунимча улар қаршимдан чиқмади.  Мен уларгача анча йўлни босиб келдим...
    Мана бугун улар қўлимда! Очиғи, ўзимдан уялиб кетяпман. Ўйлаб қарасам, мен учун ҳар доим тўғри йўлга қайтиш учун керагидан ортиқ имкон берилган экан. Аммо ўзимни-ўзим қийнаб яшашда давом этаверибман.
   Абдулмажид қори Иёзнинг елкаларига "кўнглингизни чўктирманг!"  дегандек аста қоқиб қўйди. 
     -Иёзбек,  тавба қилувчи шайтон, гуноҳ қилувчи фаришта йўқ!
     Бу иккиси орасида гуноҳ қилиб, сўнг тавба қилувчи башар-яъни одамзод  бор!
     Ҳеч биримиз гуноҳдан ҳоли эмасмиз.  Сизни таниган кунимдан бери-ўз тавбангизда қанчалар собит туришингизга гувоҳ бўлиб келяпман. 
     Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу, Ибни Масъуд розияллоҳу анҳу, Убай ибн Каъб розияллоху анхумлар таъриф этган Насуҳ тавбасига эришиш йўлида заҳмат чекаётганларнинг бирисиз!
    Улар сут елинга қайтмагани каби, яна гунохга қайтилмаган тавба-"тавбаи насуҳ"дир дейишган. 
      Билингки, бу тавбага ҳамма ҳам ноил бўлолмайди. Тоқатингиз етган экан-ки, сизга бу синовлар берилди.  Зеро, Аллоҳ тоқатимиздан ортиғини таклиф қилмайди!
     Кўнглингизга ҳар-хил шубҳа-ю гумонларни келтирманг!  Аллоҳ таолонинг ҳар ишида ҳикмат борлигини ўйланг!  Агар гуноҳ бўлмаганида, Аллоҳдан узилган кунларимиз-қанчалар тубан яшаганимизни, Ундан узоқлашиш-ўзимиз учун қанчалар кулфат ва залолат эканини ва ҳидоят фақат Унинг Ўзидангина келадиган неъмат эканлигини англамаган бўлардик.
     Агар гуноҳ бўлмаганда, Аллоҳга яқинлик лаззати, ибодат ҳаловати нима эканлигини ҳис қилмасдик. Шукр қилинг, сизга шуларни англатди!
    Ҳа, ўша ўн тўрт ёшингизда-сиз кутмаган тамомила бошқа воқеа юз бериши мумкин эди аммо Аллоҳ таоло сизга мана шу қадарни раво кўрди.
     Бир суҳбатлашганимизда ўтмишни эслай туриб, "гуноҳ иш қилганимда юрагим жудаям қаттиқ сиқиларди" деб айтганингизни эслайсизми?  Ана ўша азобланиш -соф фитратдан дарак!  Сизни ана ўша юрагингиз сиқилаётган лаҳзаларда ҳам Меҳрибон Аллоҳ кузатиб турган.
     Ҳа, нафақат сизга балки ҳар бир гуноҳ қилаётган бандасига У жуда кўп имкониятлар беради. Оддий бир воқеа ҳидоятга келишимиз учун етарлидир! Парвардигор ҳамиша биринчи қадам биз томондан қўйилишини кутади.
    Қайси бир гуноҳкорга агар Тавба насиб этган бўлса, бошини саждага қўйиб ўз шукронасини келтирсин. Чунки гуноҳкорларнинг энг яхшиси-бу Тавба қилувчилардир!

🍃

     Афшар хоним энди ўғлининг намоздан сўнг узоқ кафт очиб дуо қилишига гувоҳ бўла  бошлади.

(Давоми бор)


@Qalbgavhar


​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф:  Азизахон Исмоилова
314-қисм.

     -Болам қўрқитмасанг-чи! Нима бўлди,  айт!
     -Ҳеч нарса. Ҳазина топиб олдик. Шу холос!
     -Ҳазина?!
     Ҳаммалари баравар туриб ташқарига чиқишди.  Иёз хотинига "сен кириб кетавер!"  дегандек қўл силкитди.  Гулазим ҳайрон, Афшар хоним лўкиллаб энг охирида келяпти. Ҳаммалари супа бошида жам бўлиб Абдулмажид қори билан салом-алик қилингач, биринчи савол ўртага ташланди:
    -Опа,  мана бу ҳужра қачон қурилганини биласизми?
    -Қачон қурилганини билмадиму...  Аммо мен бу эшикка келган пайтимда ҳам у бор эди... 
   Хонимнинг гапини Иёзнинг холаси ҳам тасдиқлади:
   -Ҳа!  Опам келин бўлиб келган пайтида ҳам бор эди...
   Абдулмажид қори ўйланиб қолди.
   -Демак,  ҳужра анча эски экан-да!
   -Ҳа, қачонги ҳужра-ку бу!
   Қори бу сафар Иёзга юзланди:
    -У замонлар хўп нозик замонлар бўлган. Жуда кўпчилик афғон орқали ҳорижга, баъзилар эса Эрон ёки араб диёрлари томонга қараб йўл олган. Кетишни танлаганларга эса мана бундай ҳужжат сув ва ҳаводек зарур бўлган! Таҳминимча, уни бежиз кўздан пана жойга яширишмагани аниқ!
  Абдулмажид қори аёллар ҳеч нарсани тушунмаётганини илғагач, гап нима ҳақида бораётганини тушунтирди:
    -Бу ҳужжатни биз Иёзбекнинг шажараси деб ўйлаяпмиз.  Яъни авлод аждодларининг исми ёзилган ҳужжат ва далил. Сизларга Ҳассон исми таниш эмасми?
   Афшар хоним тушунмаса ҳам қўлидаги ҳужжатга бир-икки кўз ташлаб олди:
   -Яхши эслолмайману аммо раҳматли эрим- Иёзнинг отаси айтарди: "бобом катта табиб ўтган" деб. Исми "Ҳассон араб" бўлган. Баъзилар Ҳасан табиб деб ҳам чақиришган экан.  Янглишаётган бўлмай тағин.  Айтишларича,  улар илон чаққанларни ҳам даволаган. 
   Абдулмажид қори таҳмини тўғри чиққанига қувонди:
   -Ма шаа Аллоҳ!
   Шу пайт йигитлар яна бир нарсага қорининг эътиборини тортишди.
   -Устоз!  Мана бу қўлёзма ҳам  шу сандиқдан чиқди. Буни ҳам бир кўринг-чи!
    -Қани!
   Увадаси чиққан пилта тахтали қўлёзма-нам тортгани боис моғор босгандек қорайиб кетганди.
     -Ҳа, анча уриниб қолибди. Аммо ўқиса бўларкан...  Хўш... "Фаан аш-шифо"  Ажаб!  Бу тиббиётга оид қўлёзмага ўхшаяпти-ку!  Демак...
    Иёз ҳам қори тарафга бироз пасанги босгандек туриб китобга кўз ташлади. Нариги китобдан фарқли ўлароқ бунисида суратлар бисёр.  Бирида ёнғоқнинг туганаги, асорун илдизи,  бирида эса заъфарон толалари акс этган.
   -Ичи форсийда ёзилибди. Бу ерда заъфарон ҳақида ҳам анча гаплар ёзилган. У билан кўзга парда тушишини даволаса бўларкан,  қаранг! Заифлашган кўриш қобилиятини тиклаш...  Ҳафақон касаллигида... Қонни ҳар-хил хилтлардан тозалашда...
    Мана бу ерда дамламалар тайёрлаш ёзилибди. Бари муфассал!  Бу ерда эса...
   Абдулмажид қоридан фарқли ўлароқ Иёз саҳифанинг энг қуйисига ёзилган ва қалин гардиш ичига олиб қўйилган дорининг номини ҳижжалаб ўқиш билан овора эди:
     -Тар-ё-ки мар-до-ний... Ҳа, "тарёки мардоний" деб ёзилибди!
    Иёзнинг титраган овозини эшитиб Афшар хонимнинг қулоғи динг бўлди. Бу-раҳматли келини тайёрлаб Иёзга ичирган ноёб дорининг тайёрланиш усули эди. 
     Уни тайёрлашда ишлатиладиган лозимандалар номини ўғли битта-битталаб ўқиркан, хонимнинг ҳайрати борган сари осмон қадар ўсиб борди. Барини бармоқ букиб санаб турди:  саноқ ҳам, қўшиладиган нарсалар номи ҳам бир хил!
   "Вой, ҳаммаси тўғри! Демак,  у билган экан-да!"
   Иёз китобдан кўз узиб ўйчан бўлиб қолди. Ҳозир унинг хаёллари жуда узоқ-узоқларда адашиб юргандек,  ўзи эса бу оламдан буткул узилиб қолгандек эди. Унинг ҳорғин чеҳрасига қараб Афшар хоним нима дейишни ҳам билмай қолди.
     Сарвиноз ҳақида гапирай деса, ўғлининг эски яраларига тегиб қўяди. Гапирмай деса, ҳозир ҳайрати юракдан тошгудек бир алфозда турибди.
     Яхшики,  Абдулмажид қорининг овозидан у сал ўзига келгандек бўлди:
     -Иёзбек,  мана!  Олинг қўлингизга!  Аждодлар мероси-ўз эгасини топсин! Уларни кўз қорачиғидек асраб-авайланг,  бу ноёб китобларни Ҳақ таоло бежиз сизга раво кўрмади.  Улардан ўқиб-ўрганишингиз керак бўлган нарсалар бор,  зеро инсон учун билимдан яхши ҳазина йўқ бу дунёда!

Давоми бор...


@Qalbgavhar


​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Азизахон Исмоилова.
313-қисм.

    -Бир ҳижжалаб кўрайликми?!
    Йигитлар берилиб китоб кўришаётган эди.
    -Китобда расмлар борми?  Сочи узун аёл, боши одам, танаси  шер маҳлуқ...
    Ҳамма ажабланганча Иёзга қаради.
    -Йў-ў-ўқ...
    -Бир-бирига мингашиб турган учлик-чи?!  Биттаси фаришта,  биттаси одам, биттаси жин...  Яъни тепада фаришта,  ўртада одам, пастда...
    -Йўқ,  ҳеч қанақа расм...
    Иёзнинг лоп этиб хаёлига анча олдин кўрган туши келди.  Узун нарвон.  У жудаям ликиллаб ҳудди синиб кетадигандек ларзон-ларзон чайқаларди.  "Тепага чиқолмайман" деб ўйлади. Аммо ёнидан кимдир енгилгина ҳатлаб тепага чиқиб кетди ва ўша ердан туриб унга қўл чўзди.  "Биттаси фаришта!" 
     Кейин ўзи ҳам унга қўл узатди.  Тепада устун бор эди.  Нарвон ўша устунга тираб қўйилганди.  Тепадан узалиб турган қўлга қарайман деб  кўзи нурдан қамашди.  Ана ўша пайт нарвон қаттиқ қимирлаб кетди.
    "Биттаси одам" 
    Кейин пастдан ёнига кимдир суқулиб кирмоқчи бўлаётганини пайқади. Битта поғонада у урилиб-суқулиб ёнида турарди. Фақат негадир бўйи паст эди. Ҳудди ўн тўрт ёшли боладек...
     "Ҳозир иккимиз ҳам қулаймиз! Бу нега ёнимга қисиляпти?!"  деб ўйлаб ёнбошига қаради ва устоди кабирни кўрди...  
     "Биттаси..."
      Бирдан устоди кабирнинг ўзига айтиб берган ҳамма гапларини эслади.  "Ҳамманинг ўз соҳиби жини бўлади.  У билан умрининг охиригача ҳамроҳ яшайди."
   "Менинг ҳамроҳим ҳали устоди кабирмиди?"
    Шу савол онгида ярқ этди-ю Иёз бўшашиб кетди.  Агар ўша пайт Абдулмажид қори келиб қолмаганди,  билмайди бу хаёллар уни не аҳволга соларди?!
    -Хорманглар, усталар!
    Қорининг овозини эшитиб ҳамма ўша томонга қаради.
     -Ҳа,  тинчликми?  Нима қилаяпсизлар у ерда?
     Абдулмажид қори Иёзнинг ранги дув оқариб кетганини кўриб ҳайрон бўлди:
     -Иёзбек,   яхшимисиз?
     -Келинг, устоз!

🍃

    Қўлидаги китобни супада анча варақлаб ўтирган Абдулмажид қори ва ниҳоят уни ёпиб енги билан муқоваларини эҳтиётлаб артди.
     -Бу китоб жуда улуғ китоб "Сунани Доримий" дан кўчирилган қўлёзма экан. Еттинчи сатр бошига ёзиб қўйилибди: "Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Фазл ибн Баҳром ибн Абдусамад Тамимий Самарқандий Доримий..."
     Бу инсон-буюк имом Бухорийнинг устозлари саналади. Китоб жуда қадимги ва ноёб.  Иёзбек,  ҳужра қачон қурилганини биласизми?
     -Билмайман.  Бу китоблар онамнинг хонасидан топилди.  Ёнидагисида эса биз яшардик.
    -Онангизда бу ҳақида маълумот бормикан? Яъни ҳужра қачон қурилгани ҳақида нимадир биладиларми?
     Иёзнинг хаёли-онасига кетди. Аммо шу пайт ҳашарчилар қути ичидан яна бошқа ёғоч ғилофга солинган ниманидир олиб, Абдулмажид қорига узатишди.  Ғилоф ичида узун ёзувларга тўла тери чиқди.
     -Бу шажара!  Адашмасам,  Иёзбек сизнинг аждодларингизга тегишли бўлиши керак. Катта эҳтимол билан сиз... 
     Ҳассон ибн Яъқуб,  Яқуб ибн Омир,  Омир ибн Ҳарун,  Ҳарун ибн...
     Эҳ-ҳе!  Иёзбек,  отангизнинг исми нима эди? 
     -Отамнинг исми  Ҳоқон!  Уни Ҳоқон араб дейишарди. Бобом  Ҳотам...  Ҳа,  Ҳотам... Ундан олдингиларини эса билмайман.
     -Билмайсиз?  Онангиз билармиканлар?
     -Ҳозир...
     Иёз ўрнидан турди.  Янги қурилган уйи томонга юрди. Оёғи ҳудди қум устида юриб бораётгандек,  ҳудди шу кетишда барҳанлар ошиб қаёққадир кетаётгандек эди.
    Бирдан кўз олдига доим тушларида кўрадиган туя етаклаган йўловчи келди. 
   "Ким эди у одам?  Мен у сабабли ҳидоятга юз бурдим.  Ҳа!  У туфайли мен ўзимнинг хатоларга тўла йўлимдан воз кечдим... Узоқ пайт у мен томонга қараб бир пайса-бир пайсадан яқинлашиб келаётганини билардим.  Уни негадир ажал деб ўйлаган эканман.  Балки аждодларимдан бири тушимга киргандир?  Ё адашяпманми?"
    Афшар хоним Гулазим холаси билан гапга тушиб кетган.  Хуршеда эса ёнини бешикка берганча кулиб, бола эмизаётганди. Остонада ранги қум бўзарган Иёзни кўриб ҳаммалари қотиб қолишди.
    -Ҳа, Иёз! Нимадир бўлдими? Нега рангинг оқариб кетди?
    -Она бу ёққа юринг! Хола,  сиз ҳам...
     Гулазим ва Афшар хоним бир-бирига қараганча ўрнидан туришди.
    
(Давоми бор)


@Qalbgavhar


#Мулоҳаза

Ёнғоқ қурти ўзи сиғадиган тешик очиб, ёнғоқни ичига кириб нима бўлса ейди. Еган сари семиради ва тўяди. Ёнғоқ ичида хеч нарса қолмагандан сўнг, ташқарига чиқишга интилади. Тешик кичик бўлгани учун ташқарига чиқолмайди. Ундан ҳам ёмони ёнғоқнинг ичи қурий бошлайди, энди тешикни кенгайтиришни имкони қолмайди. Биргина чора озимоқ бўлади. Ёнғоқ ичида мажбур очликдан озиб, эски заиф холига қайтиб ташқарига чиқади. Қарасаки унинг учун мавсум тугаб ортда қуриган ёнғоқдан бошқа хеч нарса қолмаган бўлади.

Баъзи инсонларнинг яшаш тарзи худди ёнғоқ қурти кабидир.
Мол-дунё дардида умрини бехуда нарсалар билан бекор қилиб ўтказиб юборади. Энди бўлди муносиб шаклда буюрилгандай яшай деганда умрининг сўнгги дамларини яшаётган бўлади.


@Qalbgavhar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кундузги_кайфият_😉😁

Запални ёмони

Қайнонасини анчагина кузатган келинлар ҳақида😅

👉
https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

5.4k 0 94 54 51

Фасллар каби умримиз ҳам  ўтиб бормоқда... Яқинда қишни қарши олгандик мана энди баҳор  ҳам яқинлашмоқда.. Вақт шафқатсиз, у ҳеч кимни ва ҳеч нарсани кутиб турмайди.
Вақтни ғанимат билинг ва эзгу ишларни қилиб қолишга улгуринг...☝️

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

5.7k 0 78 90 34

#Аудиокитоб 🌼🌺🌼🌺
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ✍
Барно Насруллаева 🎤
"Тафсири Ҳилол"
288-қисм

🆀🅰🅻🅱 🅶🅰🆅🅷🅰🆁🅸
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•💝
#Сиз_севган_канал. 💝💝 @Qalbgavhar 💝•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

@Qalbgavhar


​​#Саломнома
Ассалому алайкум, Қуръонни севган, биродарим. Икки дунё саодати ёр бўлсин.
🥀☘️🥀☘️🥀☘️
ҚУРЪОН МАЪНОЛАРИДАН ҚАТРАЛАР

АҲЗОБ СУРАСИДАН

Пиширган оқилни телба, хом ила,
Ибтидо Ҳақ Аллоҳ - Тангри номила.

Эй, олим, Алийга эг бўйинда, бас,
Кофирни сен дема бир тийинда, бас.

Эргашгил, ҳақ Қуръон, чин бу пайкалинг,
Ҳам ёлғиз Фаттоҳга тут таваккалинг.

Севар Роб тоқни бас, англа мўътадил,
Ҳар жонга берди чин, тоза битта дил.

Бил, жуфтинг онамас, шам у бўлмагай,
Асранди жигардек ҳам у бўлмагай.

Бас, ота номила чорла болани,
Ҳам оқнинг ёнига қўшма олани.

Мўминчун пок набий ўзидан суюк,
Пайғамбар жуфти ҳам онадир буюк.

Эй, мўмин, қариндош ҳақлироқ сенга,
Бошқаси ичра дўст яхшироқ сенга.

Назмийга ўгирувчилар:
Ҳамид Насруллоев
Қурсия Бақоева

🆀🅰🅻🅱 🅶🅰🆅🅷🅰🆁🅸
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•💝
#Сиз_севган_канал. 💝💝 @Qalbgavhar 💝•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

@Qalbgavhar


Биз "ўчириш" учун ўзимизда куч топа олишимиз керак!
Бунга жуда муҳтожмиз.
Воқеаларни ўчириш...
Тафсилотларни ўчириш, мозийни ўчириш, хатларни ўчириш, овозларни ўчириш ва соғинчни ўчириш....
... яна баъзи шахсларни ўчиришга ҳам...

https://t.me/Qalbgavhar

4.8k 0 20 41 27

Янги кугга етказганига Аллоҳга шукрлар бўлсин

Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг. 🙌

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

5.3k 0 35 57 20

​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф:  Азизахон  Исмоилова.
312-қисм.

     -Хола,  сиз онам билан гаплашиб ўтиринг!  Мен Жумага бориб келишим керак.
     -Опамнинг исмини қўйиб яхши қилибсан.Қизингнинг қаерларидир опамга ўхшаб ҳам кетади.
    Иёз тўлиқиб бешикда ётган қизи томонга қараб қўйди. Сўнг ўрнидан туриб ташқарига чиқиб кетди.

🍃

     Ҳужранинг қаршисига эски тахталарни қўйиб кичкинагина супа ясашганди.  Афшар хоним ўша ерга усталар учун чой дамлади.  Ёнига бир даста пиёла қўйди.
     -Қайси тарафидан бузамиз?  Олдин шифтни очайликми ё?
     -Ҳа,  шифтни очмасак бўлмайди.  Ҳамма ёқ чангу-тўзонга қоришади бўлмасам...
     Иёз усталарга кўрсатма бериб супа ёнига келди.  Онаси дамлаган чойдан бир-икки пиёла ичди.  Йигитлар бу пайт электр токи юзаки олиб ўтилган михларни бўшатишаётган эди.
     -Иёз ака,  бу ҳужра сизнинг ёшлигингизда ҳам бормиди?
      -Ҳа,  бориди. Адашмасам  бобомдан қолган ҳужра!
      Кейин лоп этиб ёдига бундан анча йил олдин содир бўлган воқеа-Мардон чўлоқнинг уйи бузилиш воқеаси келди.  Ўшанда ўзи ўн тўртга кирган ўспирин,  отаси эса...
     Иёз шошиб атрофига қаради.  Супа.  Чой.  Ўзи ҳам ҳудди отаси ўтирган тарафда ўтирибди.  Қўлида пиёла. Ҳужра эса бузиляпти.  Аммо бу сафар бузилаётган Мардон чўлоқнинг ҳужраси эмас...
     Ютоққанча ҳашарчилар тарафга қаради.  Улар ичида ҳам ўн тўрт ёшлиси бор.  Чувакдек келадиган қори бола-Мирзоҳид.
     Юраги тезлаб уриб кетди.  Ичи сезяпти:  ҳозир нимадир воқеа содир бўлади.  Апил-тапил ўрнидан турди. 
     -Балки бузмасмиз... Йигитлар, ҳой!
     Шир этиб шифтнинг қолган қисми ҳам ўпирилиб тушди.  Атроф чанг-у тўзонга бурканди. Кимдир ўҳ-ўҳлаб йўталди. Кимдир шошиб ичкаридан чиқди.
     Иёз нима қилишни билмай у ёқдан-бу ёққа юра бошлади.
     -Ҳамма омонми?  Барибир қулади-а,  ярамас!  Ўзи зўрға турган экан-да!
      Ичкаридан яна бир ҳашарчининг овози эшитилди:
     -Ҳе,  бузмаганимизда ўзи бузилиб тушарди.  Газанда кўп бўлади бунақа жойларда.  Хушёр бўлинглар.  Кун совуганига аллақачон инига кириб кетгандир-у... Аммо барибир эҳтиёт бўлаверган яхши.
     Ҳашарчилардан бу ёққа чиққани ютоқиб-ютоқиб чой ичди.  Қошларигача чанг инибди. Киприклари ҳам оппоқ!
     -Иёз ака,  эски уйларда кўпинча ҳазина бўлади.  Ҳозир шу ердан бир нарса чиқиб қолса-я!  Нима қилардингиз?!
    Иёз қулт этиб ютинди. Қўрқаётган нарсаси шу!  Унга негадир тарих такрорланаётгандек туюляпти.
     Вақт жуда тез ўтиб бораётган эди. Иёзнинг ичкарига киришга юраги йўқ. Гўё ҳозир кирса, қаршисига ўша сандиқ ўзи юриб чиқадигандек.
     "Ҳозир бир нима бўлади-да! Ичим сезяпти..."
     Бироздан сўнг деворни тепиб йиқитаётган ҳашарчи шеригига гапирди:
    -Мирзоҳид нима қиляпсан?  Ҳа қўлингга нимадир бўлдими?
     -Йўқ,  мана бу ерда девор орасида... Бир нарса борга ўхшаяпти. Ёғочи чиқди!
      Иёз "уҳ!"  деди.  Юрагини чангаллади.  Мирзоҳиднинг ёнига ҳозиргина чой ичиб чанқоғи қонган ҳашарчи ҳам шошганча кириб кетди.
   "Ҳозир кўтариб чиқади!"
   Иёз изтироб билан яқиндагина қуриб битказилган уйи томонга қаради. Ўша пайтдан саноқли лаҳза ўтиб чиндан ҳам Афшар хоним яшаган ҳужра ичидан Мирзоҳид қанақадир ёғоч сандиқча кўтариб чиқиб келди.
     -Иёз ака қаранг,  девор орасидан нима топдик!
     Иёз кўзларини юмиб олди.
     -Иёз ака...
     Бетоқат бўлиб Иёз бошини ҳар тарафга чайқай бошлади.  Ҳозир сезиб турибди:  сандиқ ичидан...
    Ҳашарчиларнинг бири супа устидан мих суғургични олиб узатди. 
     -Э!  Қалпоқсиз михда қоқилибди,  қойил!  Эскиларнинг иши пишиқ-да!
    Иёз улар тарафга қарамасдан чуқур-чуқур нафас олди.  Бу орада йигитлар ёғоч сандиқчани очишди.
     -Китоблар бор экан.  Арабча.
     -Ие,  мана буни қаранглар!
     -Ўҳ-ҳў!
     -Иёз ака,   бир қаранг!
     Кўз олдидан ўша ўн тўрт ёшли бўз бола пайти содир бўлган воқеалар ўтди: Отасининг  супа ёнида сандиқни кўрмай чой ичиб ўтириши...  Мардон чўлоқнинг сўхтаси совуқ отаси ҳақида унинг айтган гаплари...
     Бирдан хаёлида нимадир "ярқ"  этди ва шошиб сандиқ устида бошлари ғуж турган йигитлар томонга ўгирилди.
    -Зўр китоблар экан.  Хатини текислигини қаранг!

(Давоми бор)


@Qalbgavhar


​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф:  Азизахон Исмоилова.
311-қисм.

     Кечқурун оғзидан қора сув келиб ухлаб қолади. Хуршеда мана шу офтобда қорайиб-қурайиб ишлаб юрган эрига бошқоронғу бўлди.  Кечаси юзига термулиб ўтиради,  қошларига қарайди, сездирмай тиғдек бу мўйларига бармоқ теккизиб кўради, киприкларини битталаб санайди.  Қирғий нигоҳларини эслатиб юборувчи бу чўғдек назар қачонки, ўзига қаратилганини сезса, вужуди пахтадек юмшаб, боши гир-гир айланиб кетгандек бўлади.
    Эри камгап. Камдан-кам унинг кулганини, ҳазил-ҳузилга берилганини кўриш мумкин. Ҳомиладор бўлганини эшитган куни у кулди. Сўнг нимадир ёдига тушдими,  ўйчан бўлиб қолди. Кейин қаёққадир кетди,  кеч кирганда кўзлари қизариб қайтиб келди.
    Хуршеда икки марта усталарга овқат олиб борди.  Борса,  эски уйнинг пойдеворини ҳам ҳашарчилар кирка солиб бузишаётган экан. "Пойдевор мустаҳкам эди-ку,  бекор буздирибсиз-да!"  деб ўзича эрига билағонлик қилди.  Иёз хотинига ҳеч нарса демади.  Кейинги гал борганида пойдевор учун ер теккисланаётган эди.  Абдулмажид қори усталарнинг ош-озиғини ҳам ўз зиммасига олганидан кейин Хуршеда қайтиб у ерга бормади.  Буни Иёзнинг ўзи ҳам истамасди.
     -Уйда бўл!  Онамни ёлғиз қолдирма!

    🍃

     Вақт елдан тез!  Баҳор ўтиб,  ёз келди.  Хуршеданинг кўнгил айнишлари камайиб энди хотиржамлик ва бироз сокинлик палласи бўлган  ҳомиладорликнинг кейинги уч ойлик даври бошланди.
     -Кеча ҳужжатларимни қаерга қўйганимни эслолмай роса қидирибман.  Докторга бир учраб қўйишим керак эди. Иёз ака сиз кўрмадингизми?
    Чойини майдалаб ичиб ўтирган Иёз секин ўрнидан турди-ю қўшни хонага чиқиб кетди.  Салдан кейин қўлида Хуршеданинг нарсаларини ушлаб кириб келди.
     -Ма!  Энди тайинли жойга қўй!
     -Ие,  қаердан топдингиз?
     -Токчада турган экан.  Патниснинг орқасида!
     -Вой,  эсимда йўқ!  Сиз ўша ерга қўйганимни кўрганмидингиз?
      Иёз ҳеч нарса демай юзига фотиҳа тортди. Бироздан сўнг уни қўшни хонада Қуръон ўқиётган овози эшитилди.

🍃

     Иёз "фарзандим ўз уйимда туғилсин" деб шошаётган эди.  Амал-тақал улгурди.  Кузакнинг изғирин еллари эсиб,  ёмғир шивалаб ёға бошлаган кечада Хуршеданинг кўзи ёриди.  Қиз!
     Онасидан сув кетиб қолгани учун чақалоқ вақтидан анча олдин туғилди. Қўлига бир парча жиш эт латтага ўраб тутқазилганда Иёз хурсандчиликдан йиғлаб  юборди.  Қирқ ёшнинг қиррасини кўрай деганда туғилган боласи!
     Чир-чир йиғлаётган болага қараб ўзи ҳам ўксиб-ўксиб йиғлади. Кўзидан ҳар қачонгидан кўра қайноқ-қайноқ ёшлар қуйилди. Гўдагидан Гулазим холасининг ёқасидан келадиган ифор гупиллаб келиб турарди.  Буни Жаннат ифори деб ўйлаб боши айланди. Оёғидан қувват кетгани учун елкаларини деворга тираб қўлидаги болага ёшли кўзлари билан тикилди.
     Қизалоқда бир Ғамзанисонинг кулгичлари,  бир Сарвинознинг инжа табассумлари аксланиб турарди. У бироз тинчлангач, ёноқчасидан ўпиб,  қулоқларига ўпкаси тўлиб-тўлиб пичирлади:
     "Хуш келибсан,  бу синов дунёсига, қизим!"

🍃

      Ёш келин-куёвни "босиб қоламан" деб қўрқитган ҳужра- яна қиш билан юзлашадиган бўлиб турибди.  Иёз ақиқадан сўнг Абдулмажид қорига маслаҳат солди.
     -Қишдан чиқолмаса керак.  Ичини бўшатиб қўйганмиз.  Ёруғ ёзда бузиб ташлайверсаммикан-а?
    -Бир нарса деёлмайман,  Иёзбек!  Агар бу йил ҳам Аллоҳнинг раҳмати ёғиб, ҳудди ўтган йилгидек ёғин-сочин кўп бўладиган бўлса,  чиндан ҳам шифти батамом қулаб тушиши мумкин.
    -Ҳужра анча эски.  Бузиш ҳам қийин эмас.  Ўзи салга йиқиламан деб турибди.  Жумани ўтказиб ўзим секин уннаб кўрмоқчиман. Бир дуо берсангиз, устоз!
     -Бир ўзингиз уннаманг!  Ёнингизга уч-тўртта одам керак.  Кўпнинг ишида барака бор.  Сиз иш қуролларни тахт қилиб қўяверинг,  одам топиш мендан!

🍃

     Афшар хоним ва ниҳоят набирага етинганидан хурсанд!  Набирасига Иёз ўз онасининг исмини қўйди.  Келинининг сути яхшими,  қизча икки ҳафтада анча қўлга  киримли бўлиб қолди.
     Гулазим йўлга ярамай қолган бўлса-да чақалоқни йўқлаш учун атайлаб келди. Афшар хонимдан ўтказиб йиғлади,  Иёзни ёш бола қилиб не вақтгача бағридан бўшатмай ўтирди.
    
(Давоми бор)


@Qalbgavhar


​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф:  Азизахон  Исмоилова
310-қисм.

🍃

    "Қишнинг бир куни қолсаям қўрқ" деган эскилар. Эрталаб Афшар хонимнинг ҳужрасида ҳаммалари ўтириб чой ичишаётганди, нимадир гуп этди.
     Чиқиб қарашса-туни билан чакки ўтган бурчак  пилта-пилта бўлиб ўпирилиб тушибди. Ўпирилган жойдан бир тисак нарида хонимнинг буюмлари билан келиннинг уч-тўртта кўрпачаси турганди. Ҳаммаси лой аралаш ёмғир сувига бўкди.
     Афшар хонимнинг юраги сиқилиб қолди. Камбағални туянинг устида ҳам ит қопади деганлари шу бўлса керак-да!
    "Энди нима қиламиз экан?" деб ўй суриб ўтирганди, пешинда масжидга бир чиқиб келган ўғли остона ҳатлабоқ хотинига нарсаларни йиғиштиришни буюрди. 
     -Ёмғир бугун ҳам тинадиганга ўхшамаяпти, она!  Эзиб ёғишини кўряпсиз-ку! Шифт босиб қолмасидан эҳтиётимизни қилишимиз керак. Масжиднинг ёнидан бир аканинг уйини гаплашиб келдим. Вақтинча ўша ерда яшаб турамиз.
     Афшар хоним ўғлига ҳеч нарса демади, жимгина нарсаларини йиғиштирди. Нариги ҳужра нураб тушгани билан,  ўзиники  бут аммо Иёзнинг гапига энди қулоқ солмаса бўлмайди. Шунча пайт ҳовли адоғида сўппайиб турган ҳужра айни керакли пайтда бунақа нураб бериши-кимнинг хаёлига келибди, ахир! 
      Хуршеда беш олтита кўрпачасини ва керакли кийим-кечакларини олди.  Сўнг секингина нарсалари билан қайнонасининг хонасига чиқиб ўтирди. Назирмад билан Иёз эса биргалашиб нарсаларни машинага  жойлаштиришди. 
     -Бўлақолинг она кетдик!- ўғли ўпирилган жойга эски шифер бўлакларини қўйиб ёмғирни сал ичкарига урмайдиган қилиб тузатганидан сўнг чиқиб қўлларини бир-бирига уриб қоқаркан унга қарата шундай деди.
     Жонажон ҳовлисини ташлаб кетиш Афшар хонимга оғир эди.  Вайрона ҳолга келган ҳамма тарафга юраги эзилиб қаради.  Ҳужра туришидан ҳудди мунғайиб боқаётган кекса мўйсафидни эслатар, келин бўлиб келган пайтлари ичида кундошидан қолган рўзғор анжомлари ва яна кўп эски бисотлар сақлангани учунми,  Афшар бу ерга тез-тез кириб-чиқиб юрарди.  Ёзда салқин, қишда иссиқ бўлган бу ҳужрага у ўзгача меҳр қўйган, иши тез унум олишини билгани учун кўпинча шу ерда сурпа-тахтага уннар,  баъзан тикиш-бичишини ҳам шу ерга олиб кириб қиларди. 
     "Ҳа,  Иёз буздириб юборганда бу икки ҳужрани аллақачон буздириб юборган бўларди.  Нимадир сабаб билан улар қолди.  Балки онасининг нарсалари шу ерда сақлангани учунми, унинг бузишга қўли бормади. Қизиқ, ўзи бу ҳужра қачон қурилган экан?"
     -Она,  бўляпсизми?
     Афшар хоним кўлмаклардан оёғини эҳтиётлаб секин олдинга юрди.  Иёз қурган аммо ҳозир келбатидан фақат одам бўйича келадиган пойдевор қолган уй ёнидан ўтаркан ич-ичидан яна бир бор ўксинди.
     "Бешта хонаси бор эди... Баланд зиналари...  Қишда ҳам мисдек қизиб турадиган ҳаммоми...  Баланд-баланд ҳавозалари...  Эсиз,  ҳеч нарса қолмади!"
     Хуршеда йўлда ҳам миқ этмасдан кетди.  Иёз топиб келган уй анчадан бери одам яшамаган пастаккина икки хонали кулба эди.  Кириб жойлашишди. Келини ҳамма жойни бир сидра супуриб тозалади. Кейин яна баъзи нарсаларни олиб келиш учун Иёз Назирмад билан бирга кетди.
     -Қизим,  қанақа жойга келин бўлдим экан,  деб ҳайрон бўляпсанми?  Иёз тўқчиликни ҳам кўрди,  йўқчиликни ҳам...  Унга қўшилиб мен ҳам барини бап-баравар кўрдим.  "Отим кетса,  тойчам бор.  Тўним кетса,  парчам..." Майли,  ўтган ишга саловот.  Қолганига шукр!  Бу ёғига ўғлим яхши кунлар кўришини истайман.  Илоҳим,  биргалашиб кўринглар!

🍃

     Ҳамал келиб, осмоннинг буржи ёришди. Қуёшнинг тафти ёқиб,  ҳамма инидан қатраб чиққан чумолидек ғимирлаб қолди. Иёз ҳашарчилар билан андармон юрган кунларда Хуршеданинг юкли бўлгани маълум бўлди.
     Афшар хоним ўзида йўқ хурсанд эди.  Иёз онасининг бунчалар бир гапириб,  ўн кулганини кўрган эмас.  Хоним келинига оғир иш қилдирмай қўйди.
     -Кир ювма!  Бугун тўнғиз тук ташламайдиган кун.  Ундан кўра дамингни ол.  Кирни эртага ҳам юваверасан.
     Эртаси куни яна бошқа гап ўйлаб топиларди. Хуршеда юкли бўлганидан сўнг семириб,  Иёз ўзидан-ўзи озиб кетди. Баҳор қуёшига ўзини тоблаб ишлайди. 

(Давоми бор)


@Qalbgavhar


​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Азизахон Исмоилова
309-қисм.

    -Парвардигор барака ёғдираман деса, ҳеч гапмас...
   -Вой, нимага тушунмайсиз. Ҳамма нарсамиз ёниб кетди она! Маҳрга нима бераман?
  -Энди шу маҳр масаласини кўндаланг қўйиб сувдан қуруқ чиқмоқчимисан? Олдидан ўтамиз, қўлингга дуруст пул тушиши билан айтган нарсасини олиб берасан!  Тамом,  вассалом!
    -Э... Тушунмас экансиз-да!
    -Сен у ёғидан ҳавотир олма, болам! Майсара холанг бориб ишни анчасини пишитиб келган. Ўраб-чирмаб, келинни бир нарса қилиб опкеволамиз.

🍃

     Хуршеда бир ҳафта бурун ўзи қамалган хужрасида энди келин сайланиб ўтирибди. Бурчакдаги нарсаларни охириям эскипуруш келиб олиб кетганми, бир буклам кўрпа ва ёстиқ қўйишга яраша жой-таҳмон тарафдан очилиб қолибди. Дарчага ўзининг сепидан гирлянда парда чалакам чатти қилиб тутилганига  қаради.  Сал қиялатсанг,  михидан узилиб тушгудек!
      Иккита гилами бурчакда-чала салом қилаётган одамдек букланиб турибди.  Ерга эса янги шолча солинган. Хуршеда ҳужра шифтидан узун бўлиб осилиб тушган хира лампочкага қаради. 
    Шу пайт ташқарида куёвнинг томоқ қиргани эшитилди. Кейин Афшар хонимнинг овози:
    -Ёмғир ёғадиган афти бор. Ана бу нарсаларни тезда Робия янгангникига киритиб қўймасам бўлмайди! Сен... Келиннинг ёнига киравер, кутиб қолди...
     Хуршеда бошидаги парча рўмолни ҳали юзига тушириб улгурмасидан ичкарига куёв кириб келди. Иёзнинг эгнида одми кўк кўйлак, соқоллари қиртишлаб олинган, сочлари ҳам бироз калталангани учунми,  Хуршеданинг кўзига бундан ўн беш йил олдинги хушсурат йигит сиёғида кўринмоқда. Қўлида аллақандай қоғоз ҳалта.  Келинчак куёвнинг истиқболига ўрнидан туриб пешвоз чиқаркан,  хиёл бир тарафга эгилиб келинсалом қилди.
      -Раҳмат кўп яшанг!
     Куёвнинг овозидаги ҳаяжон Хуршедага ҳам  сезилди. Ҳар гал бу инсонни кўрса юраги бир безовта тортарди.  Мана бежиз эмас экан.  Чарҳ бир айланиб унинг умр йўлдоши бўлиб ўтирибди.
     Иёз келинчагининг юзини очишдан олдин қўлидаги қоғоз пакетни ўртага қўйди.
     -Бу сизга!   Ҳозирча маҳрингизга шуни олиб турасиз. Тилла зеб-зийнат қилиб бериш бўйнимда!
     Хуршеда қоғоз пакетнинг оғзини ботиниб-ботинмай очди: Ғарчи синмаган ихчамгина оқ кавуш!
     Ҳайратини яширолмай ер остидан кўз сиздириб Иёзга қаради:
    -Чиройли экан! Раҳмат.
    -Кийиб кўринг-чи!
    Хуршеда этагигача шақир-шуқур безаклар, нозик ва мунчоқлар тикилган кўйлагининг пешини кўтариб оёғига секингина Иёз тиккан кавушни кийди.
    -Лойиқми!
    -Ҳа... лойиқ...

🍃

     Кечқурун ёмғир кучайиб ҳужранинг нариги бурчагидан чакки ўтишга тушди. Иёз ўрнидан туриб ҳар бир томчи чаккиллаб тушаётган жойга челак борми, тоғора борми, қўйиб чиқди. Уй этни жунжуктирар даражада совиб кетганди.
    Хуршеда  шифтдан узун бўлиб осилиб тушган хира лампочкага қаради. Шовуллаб қуяётган жаланинг шиддати шу лампочкадан ҳам билиняпти. Бирдан хаёлига ваҳимали фикр келди:
     -Ишқилиб бизни том босиб қолмайдими?
     Иёз шу хира лампочка шуъласида ҳам жуда ўктам кўринарди. Қошларини чимириб Хуршедага қаради:
    -Йўқ, яхши ният қилинг!  Босиб қолмайди,  Худо хоҳласа...
     Келинчак ўрнидан туриб эгнига иссиқроқ нимчасини топиб кийди кейин келиб Иёзнинг ҳам елкаларини ўзининг иссиқ жун рўмоли билан ўради.
     -Онажон тинчмиканлар? Ишқилиб уларнинг хоналаридан чакки ўтмайдими?
     Иёз яна қаердан чакки ўтаётганини чамалаш билан овора эди.  Аёлининг гапидан сўнг ўйланиб қолди:
      "Онамнинг хонасидан ҳам чакки ўтармиди ё ўтмасмиди?!"

🍃

     Зулфиннинг шиқирлашидан Афшар хоним уйғониб кетди. Ўғли. Бошқа яна ким?
    -Киравер!- деб бўғиқ оҳангда овоз берди.
    Иёз қунушганча ичкарига кирди. Юзида ҳавотир аломатлари балқиб турган бўлса-да, кўрди: ўғлининг кўзлари бахтдан чақноқ.  Лабларининг чети хиёл кўтарилиб,  унинг нимадандир мамнун эканини сездириб турибди.
     -Баҳорга оз қолди, ўғлим! Бу қийинчиликларни ҳам ўз гашти бор. Ёмғир томингни тешиб кирган экан хурсанд бўл: Аллоҳнинг раҳмати сени ҳужранг ичкарисига ҳам қидириб кирибди. Мендан эса ҳавотир олма. Мана энди сендан кўнглим хотиржам бўлди!  Бахтинг боқий бўлсин...

(Давоми бор)


@Qalbgavhar


​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Азизахон Исмоилова.
308-қисм.

     Агар менга турмушга чиқиб бахтли бўлишга ўзингизнинг кўзингиз етса, унда илтимос, менга турмушга чиқинг! Қазои қадаримда нима кун бўлса сиз билан кўришга розиман. Туриш-турмушимни кўриб турибсиз,  ортиқча давлатим ҳам йўқ. Оддийгина косибман. Топганим рўзғорга амаллаб етиб турибди. Аллоҳга шукр!  Аммо бир нарсани олдиндан айтиб қўйишим керак: менга турмушга чиққан аёлларнинг ҳеч бири бахтли бўлмаган. Сизни ҳам аслида шу сабабдан қўлингизни сўрашга иккиланиброқ турибман. 
    Хуршеданинг кўз олдидан Иёзни илк бор кўрган куни тасма мисол ўтди. Ёш, навқирон, ҳозиргидан анча келишимли барно йигит эди. Қарашлари сирли! Кўрган одам уни бахтсиз, қисмати аччиқ, шўрпешона деб ўйламасди.
    Бир зум шундай йигитнинг маҳбубаси бўлиш-унга дуч келган ҳар қандай аёлнинг фикрини ўша лаҳзада банд этгани аниқ... Ўзи ҳам қачонлардир шундай ўйлаган. Бироқ...
    Ташқаридан аллақандай аёлнинг овози эшитилди. Сўнг унга Афшар хонимнинг нимадир деб жавоб қайтаргани қулоққа чалинди.
    Бу ниманидир англатармиди,  Иёз чаққон ўрнидан туриб эшик ёнига борди:
    -Майсара хола! Бу сизми?
    -Ҳа, холанг қоқиндиқ! Овозларингдан ўргулай, Иёз! Тузукмисан? Бардам-бақувватмисан,  ўғлим?!
    Овозидан шаддодлиги сезилиб турган аёл "хо-хо" лаб кулганча қолган гапни ёнидаги шеригига гапирди.
    -Қачон чиқарасан, энди буларни? Ё эрталабгача шу ерда қоровуллик қилиб ўтирмоқчимисан? Озроқ мизғиб опсан-а?  Ўргулай сандан. Келин олиш мана шунақа машаққат-да, Афшарнисо!
   Афшар хонимни ҳали ҳеч қаёққа кетмагани аёлнинг мана шу гапидан сўнг маълум бўлди. Хуршеда "ишқилиб бояги гапларимизни эшитишмаганмикан?" деган ҳавотирда шошганча Иёзга қаради.
    -Олдин ваъдасини олай! Чиқараман кейин... Боядан бери мени лақиллатиш билан овора!  Сенинг ишларинг нима бўлди?  Гаплашдингми,  улар билан?
    -Ҳа!  Масала ҳал! Бордим, гаплашдим. Маслаҳат қилиб кўриб албатта жавобимизни айтамиз дейишди.  Менимча бу иш чўзилмайди. Эртагаёқ қарорларини айтишса керак!
    Хуршеда ҳали тўла тушуниб улгурмаган бу изоҳга Иёз негадир тошиқиб кетди:
    -Хола, нимани режалаб юрганларингизни тушуниб турибман. Онамга айтинг: очсинлар!
    Ташқаридаги аёллар негадир жимиб қолишди. Чамаси улар бир тўхтамга келолмай қийналишаётгандек эди.
    -Шу қизга уйланасанми? Саволимга дангал жавоб бер! Мана қўлим шундоққина тамбани устида турибди, ўғлим!
     Иёз узрхоҳ нигоҳлар билан Хуршедага қаради.
     -Розиман! Онам айтган қизга уйланишга ваъда бераман. Келин рози бўлса,  бўлди!  Очинг энди,  хола!
      Тамба ўртадан олинди шекилли ичкарига узун бўлиб тирқичдан нур кирди. Остонада турган аёлни Хуршеда овозидан басавлат хотин бўлса керак деб ўйлаганди. Чувакдеккина, нимаси биландир Афшар хонимга ўхшаб кетадиган оқ-сариқдан келган аммо билаги бақувват аёл экан.
      -Кел, пешонангдан битта ўпиб қўяй, ўғлим! Розилик бериб заб иш қилдинг-да, аммо...
      Афшар хоним қилган ишидан энди ўзи изза тортгандек эди. Қўлтиғидан нимадир олди-ю йиғламсираганча Майсара ширин гапириб алдаб-сулдаб турган Хуршеда томонга қараб юрди.
    -Вой бу хотин хўп ғалати хотинда! Кел, энди қизим,  шу хотинниям кўнгли жойига тушсин. Қани, сал қаддингни эгиб тур, қайнонанг сенга атаб турган рўмолини бошингга солиб олсин!
     Шилдироқ қоғоз ичидан чиққан рўмол дарровда Хуршеданинг бошига тушди.
    -Илоё, қўшгани билан қўша қарисин! Ўзидан тиниб, ўзидан кўпайсин. Қўша-қўша ўғиллар, қўша-қўша қизлар берсин, шу хотинниям пинжи набирага тўлсин, омийн Аллоҳу акбар!

🍃

     -Оёқ босгулик жой йўқ, она! Ўзи булбулнинг кетидек жойга тиқилиб ўтирган бўлсак!  Сал сабр қилинг,  ҳеч йўқ бир уй-бир даҳлиз битказиб олайлик!
     Иёз энди ичига келин олиш иштиёғи кириб қолган онасига гап уқтиролмай ҳалак эди.
     -Йўқ, шу ҳужра сенларга! Мен наригисида ухлайман. Эрта ўтиб, индинга баҳор! Қурилишингни хотин олганингдан кейин ҳам қилаверасан!
     -Она! Топган келинингиз ҳали тўй кўрмаган жувон. Эл-юртга маълум қилиб ота ҳовлисидан олиб чиқишим керак. Ёнимда ҳемирим йўқ. Нимамга тўй қиламан?
    -Қуш қанотини солади, болам!

Давоми бор...


@Qalbgavhar


Қулфни ясаган инсон йўқки, уни калитсиз ясаган бўлса...
Мушкулингиз қанчалик бўлмасин, Сизни яратган Зот ташлаб қўймайди.
Аллоҳ қалблардаги нидони лаблар пичирлашидан олдин эшитади...Агар кутилмаган нарсангизни олиб қўйса ҳам, Аллоҳ билан бирга бўлинг. Шунда эга бўлишингиз хаёлингизга келмаган нарсани тезда бериб қўяди.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий


@Qalbgavhar

5.9k 0 97 15 36

Мухаббат сен чиройлисан,
Мухаббат сен гўзалсан.
Кел кўришиб турамиз
Саломлашмай қўясан...💝

Ажойиб туйғулар ҳамроҳ бўлсин!

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

6.4k 0 92 170 28
Показано 20 последних публикаций.