#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
227-қисм.
Мўйсафид шундан сўнг кетишга чоғланди. Абдулмажид қори унинг ортидан ачинганнамо кўз ташлаб қоларкан, қандай бўлмасин бу муаммога ечим топиши кераклигини ўйлади.
Ноқобил фарзанд ўз йўлига! Аммо бу дунёда сўнгги кунларини яшаётган мана бу қария чиндан ҳам раҳм-шафқатга муҳтож. Неча кунлик умри қолган бўлса ҳам, ўз уйида, ота-бобосидан қолган бир кафт тупроқ устида оёқ узатиб ўлишни истайди. Ҳамқишлоқларидан тиланиб сўраётган нарсаси ҳам шу!
Эндигина изига қайтиб, ичкарига кириб кетмоқчи эди, бирдан эсига бир нарса тушиб қолгандек шошганча ортига ўгирилди.
Ўзидан йигирма қадамча нарида ҳамон бояги шарпа нима қилишни билмай хўшшайганча турарди. Қори секин у томонга қараб юрди.
—Ассалому алайкум! Менда ишингиз бормиди?
Қоронғулик қўйнидаги жусса истар-истамас, худди бир нимадан иккиланаётган одамдек олдинга икки-уч қадам босгандек бўлди. Сўнг яна тўхтади.
—Ас..Салому алай...кум!
Оралиқ масофа беш-олти қадам қолай деганда қори ўзи билан саломлашган йигитнинг ким эканлигини таниди:
“Ие, бу ҳалиги мулла Аҳмадшо таништирган йигит-ку! Тепа маҳаллалик Ҳоқон арабнинг ўғли... Исми нимайди-я?”
Чала-ярим таниб турган бўлса-да, янаям адашмаслик учун йигитдан исмини сўради. Бечора гапиришга қийналаётганини сездирмасликка тиришиб, ғўлдироқи овозда аранг ўзини таништирди.
"Ҳа, адашмабман! Худди ўша йигит. Фақат юзига нимадир бўлганга ўхшайди... Гапиришиям ғалати!"
🍃
Ортиқча зўриқтирмаслик учун иложи борича йигитга камроқ савол беришга ҳаракат қилди. Одамлар "мулла Иёз" сифатида таниган бу йигитнинг гапирай деса гапи оғзидан тушиб кетяпти. Сўзларида маъно йўқ, даҳан бир тарафга қийшайиб, чап кўзининг қорачуғи худди ғилайларникига ўхшаб қолган.
Қори чамалаб уни бундан икки ярим ой олдин соппа-соғ ҳолатда Ёқуб устаникида кўрганини эслади.
—Кўзингизни юмиб, ичингизда истиғфор айтасиз. Калима қайтариб турсангиз ҳам майли... Васвасаларга учманг, Қуръон ўқиб руқия қилинаётган пайтда ҳеч ким бир бири билан гаплашмайди. Келишдик-а?
Истиъоза айтилишига Иёзнинг кифти дир-дир учишни бошлади. Кейин бу дирдираш тирсак ва оёқларига ўтди.
Аввал Абдулмажид қори томонидан Довудий ўктам овозда азонга такбир айтилиб, сўнгра “алҳамду” деб бошланадиган Қуръони Кариймни очиб берувчи сура- "фотиҳа" сураси ўқилди.
Титраш сабабини тушунмай ажабланиб турган пайтида эса бирданига ичида ғалати оғриқ турди. Ичаклари бураб худди ичи кетадигандек табиий эҳтиёж уни хожатга бориш учун қистай бошлади.
“Йўқ, чидайман... Ҳозир ўтиб кетади!”
Ҳуруфул муқаттаот билан бошланувчи сура... Сўнг инсониятнинг сеҳрга аралаша бошлаган илк даври- Сулаймон алайҳиссалом пайтидаги воқеалар талқин этилган оятлар қироати бошланди:
“Сулаймон подшолигида шайтонлар тиловат қиладиган нарсага эргашдилар. Сулаймон куфр келтиргани йўқ. Лекин шайтонлар одамларга сеҳр ўргатиб, кофир бўлдилар”
Иёз арабий сўзларнинг маъносини тушунмасди. Аммо қироатда баён этилаётган исмнинг ўзиёқ унга мулла Зиёднинг сўзларини эслатиб юборди. У уйидан кулфат аримай қолган аёлга нималар дегани худди кечагидек ёдида:
“Сулаймон пошшо замонида жинлар билан ахднома тузилган, шунинг учун бесабабдан улар ҳеч кимга зарар етказмаслиги керак. Мен ўзбошимчалик билан сизга зарар берганларни ҳозир уйингиздан қуваман!”
Бирдан қорин оғриғи қаёққадир даф бўлгандек бўлиб, Иёзнинг онгида мантиқсиз бир савол чарҳ уриб айлана бошлади:
“Мени қийнаётганларга бу одам ҳам ўша аҳдномани эслатяпти, назаримда!
Танамдан зиёнкорларни қувиб солмоқчи! Қизиқ, қорининг бунга кучи етармикан?! Тузатолмаса нима қиламан? Бу ишим учун улар баттар мендан ўч олишлари аниқ!”
Шу жойда Абдулмажид қоридан кўзини очиб бир нималарни сўрагиси келди.
“Нима деб сўрайман? Аҳднома ҳақида сўрайманми? Жавоб бермаса-чи?”
(Давоми бор)
@Qalbgavhar