Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари қатъий давом эттирилиши таъкидланди.
Алоҳида компанияларга берилган монопол ҳуқуқ ва имтиёзлар босқичма-босқич бекор қилиниб, барчага тенг ҳуқуқлар берилиши таъминланади.
Жорий йилда энергетика, нефть-газ, сув хўжалиги, йўл қурилиши, темир йўл ва аэропорт хизмати соҳаларида 17 турдаги давлат монополиясини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ишлар давом эттирилиб, мамлакатимиз халқаро савдо маконининг ажралмас қисмига албатта айлантирилиши қайд этилди.
Яна бир долзарб масала – аҳолини муносиб иш ўринлари билан таъминлашдир.
- деди Президент.
Facebook|Instagram|X

“Биз бу борада тадбиркорларимизга таянамиз. Шу боис, уларни қўллаб-қувватлашни янада кенгайтирамиз.
Замоннинг ўзи тадбиркорларимиздан кенг миқёсда фикрлаб иш юритишни, жаҳон бозорларида рақобатдош маҳсулот яратишни талаб этмоқда. Бу йўлда уларга омад ва ютуқлар тилаймиз”,
- деди Президент.
Facebook|Instagram|X