#ХУШХАБАР
Попда йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
Наманган вилоятининг Поп туманида қурилган, йирик қуёш фотоэлектр станцияси бўлган "Next Solar Energy Group" МЧЖ хорижий корхонаси бугундан биринчи босқичдаги “Оби-ҳаёт” ҳамда “Сардор” подстанцияларига электр энергиясини етказиб беришни бошлади.
Бу босқичда 150 миллион доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди 340 гектар ер майдонда 200 МВт қувватидаги қуёш панеллари ўрнатилди. Ушбу қувватдаги қуёш панеллари йил давомида 400 млн. квт.соат электр энергияси ишлаб чиқаради.
"Сардор" ҳамда "Обиҳаёт" подстанциялари Наманган шаҳар, Поп, Чуст, Давлатобод, Косонсой, Тўрақўрғон, Янги Наманган ва Мингбулоқ туманларини электр энергияси билан таъминлайди.
Станция ишга туширилиши натижасида йилига 110 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 120 минг тонна зарарли чиқиндилар чиқиши олди олинади.
Бугун маросимда туман ҳокими Аъзамжон Султанов, “HYPER PARTNERS” компанияси ва"Next Solar Energy Group" МЧЖ хорижий корхонаси вакиллари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Жараён аввалида юрт тинчлиги ҳамда осойишталиги, Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг бардавом бўлиши учун дуога қўл очилиб, қуръон тиловат қилинди.
@PopliklarTezkor