POP YANGILIKLARI | RASMIY KANAL


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


POP YANGILIKLARI | RASMIY ✅
• Поп туманига оид энг сўнгги
расмий ва норасмий
янгиликлар айнан мана
шу каналда
Реклама ва эълонлар бўйича
🌍 @Call_centr ✅✅✅
Yoki
🌍 @PopliklarAdminbot ✅✅✅ spamlar uchun админ бот билан боғланинг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ ХАМШАХАРЛАР

Сизларга шуни маълум қиламизки 1⃣6⃣ йил стажга эга 1⃣-Тоифали врач педиатр Азизбекова Нодира Муротовна хозирда" 🅰🅰🅰️🅰🅰🅰🅰" КЛИНИКАСИДА иш фалятини давом эттирмоқда.

💠Қуйдаги холларда.

⬜️БОЛАЛАРДАГИ (УРК)

⬜️ПНЕВМОНИЯ

⬜️ОБСТРУКТИВ БРОНХИТ

⬜️ГИЖЖА КАСАЛЛИКЛАРИ

⬜️КАМҚОНЛИК

⬜️ОШҚОЗОН ИЧАК КАСАЛЛИКЛАРИ

⬜️ ЧАҚАЛОКЛАРДАГИ ҚОРИН ДАМ БУЛИШИ (МЕТЕОРИЗМ)
👩‍💻Мурожат учун:
📞+998950199242
📞+998911792449
📞+998692110171
📍Манзил: Хамид Олимжон МФЙ Дустлик 10-дом АЛ-ФАЙЗ клиникаси, АГРОБАНК рупараси


#диққат

❄️🌨Душанбадан ҳароратнинг кескин пасайиши кутилмоқда. 🥶

24-27 февраль
кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Ушбу кунлари республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.

Республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли (ёмғир ёғади, 25-27 февралда қорга айланади) Шимолда вақти-вақти билан қор ёғади.

Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуққача, шимолда 6-9 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.

@PopliklarTezkor


#Тезкор

⚡️Энди автомбил давлат рақамини қалбакилаштирганлар ҚАМАЛАДИ:

Эндиликда, автомототранспорт воситалари давлат рақам белгиларини қалбакилаштирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Жиноят кодекси 227 прим 1-модда билан тўлдирилди. Модданинг биринчи қисмига мувофиқ:

Автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини ёки идентификацитя рақамларини қонунга ҳилоф тарзда тайёрлаш, ўтказиш ёки улардан фойдаланиш, шунингдек уларни қалбакилаштириш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз

✍️@PopliklarTezkor


#Тарқатинг

⚡️⚡️Расман: Ўзбекистонда ҳайдовчи 6 марта қизил чироқдан ўтиб кетса, гувоҳномасидан маҳрум бўлади

Энди жарима баллари "E-jarimaball" тизимида қайд этилади. Бир йил давомида, 8 баллгача смс орқали огоҳлантирилади, агар 12баллдан ошиб кетса камида 6 ой ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади
;

☝️Баллар нималар учун берилади?
🔺 Қизил чироқ - 2 балл
🔺 Тақиқланган жойларда қувиб ўтиш - 1,5 балл
🔺 Тезликни ошириш - 0,5-2 балл
🔺 Рухсатсиз тонировка - 1-2 балл
🔺 Ҳайдовчилик гувоҳномасисиз, суғуртасиз ёки рўйхатдан ўтмасдан бошқариш - қоидабузарликка қараб тегишли баллар берилади


✍️@PopliklarTezkor


Иш стажига эга бўлмоқчи бўлган ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ижтимоий солиқни тўлаш муддати 31 декабрга қадар узайтирилди

⏩ Бугунги кунда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ижтимоий солиқ тўлаб иш стажига эга бўлиш имконияти яратилган. Бунда ўзини ўзи банд қилган шахс базавий ҳисоблаш миқдорида 1 йилда 1 маротаба ижтимоий солиқни тўласа, 1 йиллик иш стажига эга бўлиши мумкин.

📆 Мазкур ижтимоий солиқни тўлаш муддати олдин 1 декабрга қадар бўлган бўлса, 2025 йил январдан бошлаб 31 декабрга қадар узайтирилди.
БТПЖ Поп тумани булими фукароларга хизмат курсатиш шубаси бош мутахасиси Вахобов Сардор

📞 +998694331212   🌐 pfru.uz

@PopliklarTezkor


Миллий либос – миллий ифтихор! 🇺🇿

Миллий кийимларимиз аждодларимизнинг маданияти, анъаналари ва ҳаёт тарзи акс этган бебаҳо бойликдир. Уларни кийиб юриш – миллий ифтихор рамзи!

Поп туманидаги "Агробанк" да ҳам миллий қадриятларимизни тарғиб этиш мақсадида ҳафтанинг ҳар жумаси “Миллий либослар куни” сифатида ўтказиб келинмоқда.

Миллий либослар халқимизнинг тарихи, қадимий урф-одат ва анъаналари, диди, эстетик қарашларини мужассам этган бўлиб, ҳозирги кунда миллий либослар жозибасини кенг тарғиб этиш ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда дейди, банк бошқарувчиси Аброржон Рапиғалиев.

✍️@PopliklarTezkor


⚡️ДИҚАТ ТЕЗКОР ХАБАР

📍Поп тумани марказидаги ҳудудларда қисқа муддатли электр таъмирлаш ишлари олиб борилади
 
Бугун 21 феврал куни Поп туманидаги 35/6 кВли “Поп шаҳар” нимстанциясидан чикувчи 6 кВли "Афсона" ҳаво тармоғида фавқулодда авария ҳолатини олдини олиш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Бунинг натижасида шу куни соат 13:30 дан 15:00 га қадар “Мустақиллик”, "А.Қаххор", "Х.Олимжон", "Келачи" МФЙ лар ва "Хўжабод" МФЙ нинг бир қисмида (Ғиждувон шашлик атрофлари) "Дўстлик" домлари, "Эскибозор" ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

✍️@PopliklarTezkor


#КУЗ_ҚИШ_ШТАБИ

🔥Аҳолини суюлтирилган газ балон билан таъминлаш мақсадида бугун (21.02.2025) Поп туманидаги Ўрта Хонобод, Хонобод, Майдон ва Боғишамол маҳалласи аҳолисига махсус автомашиналарда газ балонлар етказилади.

✍️@PopliklarTezkor


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙🎊 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌙🎊

🌹🌸АССАЛAМУ АЛАЙКУМ🌸🌹

💐🤲🏻Сизни ва барча оила аъзоларингизни “ЖУМА АЙЁМИ ” "билан муборакбод этаман.

💐🤲🏻•Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сурайман.

💐🤲🏻•Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо булсин!

💐🤲🏻•Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли утказишингизни тилаб коламан!

💐🤲🏻•АЛЛОҲИМ!
Келаси шу кунларга Бизларни,Ота‑Оналаримизни,Фарзандларимизни,Аёлларимизни, Дўстларимизни ва барча яқинларимиз билан соғ-омон етказсин! АМИЙН! 🤲

@PopliklarTezkor


⚡️ ПОП ТУМАНИДА АҲМАДЖОН ОДИЛОВНИНГ 100 ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙИ НИШОНЛАНАДИ!

Жорий йилнинг май ойида Ғурумсрой қишлоҳида туманимизнинг фахри, Собиқ иттифоқи "Меҳнат қаҳрамони", минглаб гектар чўлларни ўзлаштириб, 25 та хўжалик яратган, 40 минг кишини иш билан таъминлаган, собиқ СССР Олий Совети аъзоси бўлган Аҳмаджон Одиловнинг (1925-2017) 100 йиллик юбилейи нишонланади.

Насиб қилса, Ғурумсаройда жуда катта миқёсда юбилей тадбирлари бўлиши кутилмоқда. Тайёргарликлар ҳақида каналимизда батафсил маълумотлар бериб борамиз.

Суратда ўнг тарафда Аҳмаджон Одилов, чап тарафда Ўзбекистон ССР Президенти Шароф Рашидов

✍️@PopliklarTezkor


#ХУШХАБАР!

⚡️Ҳурматли ҳайдовчилар, қадрли каналимиз аъзолари!

⛽️ Поп туманидаги барча Метан заправкалар 20 февраль, пайшанба куни соат 17:30дан бошлаб очилишни бошлади!

💯 Ҳозирда кўплаб заправкалар компрессорларини ишга туширишмоқда. Яқин дақиқалар ичида барча заправкалар тўлиқ ишлайди.

Ушбу хабарни танишларга юбориб қўйинглар! Улар бу кунни узоқ кутишди😊


✍️@PopliklarTezkor



Показано 12 последних публикаций.