🔔ЎЗБЕГИМ АЁЛЛАРИГА!!!
Куюнчак, соддадил меҳрибонларим,
Опаю сингиллар қадрдонларим,
Қизалоқлар, дугоналар, онажонларим,
Ўзбегим аёллари, байрам муборак
Баҳордай кўркаму, баҳордай гўзал,
Одоби-аҳлоқи ҳаммадан афзал,
Бугун сизга яна ёзай яна бир ғазал,
Ўзбегим аёллари,байрам муборак
Қоши ўсмалию кўзи сурмали,
Кўйлаклари атлас, кўкракбурмали,
Сочлари шокила, қирқта ўрмали,
Ўзбегим гўзаллари, байрам муборак
Ўн қўли ўн ҳунар, зўр чеварларим,
Гулдан нозик дидли, гулсеварларим
Баҳорни келтиролган навбаҳорларим,
Ўзбегим аёллари, байрам муборак
Меҳнатдан толмасин нозик қўлингиз
Мудом порлоқ бўлсин,юрар йўлингиз
Гулдан гўзал бўлсин, нозик дилингиз
Ўзбегим аёллари, байрам муборак
Баҳорнинг илк байрами, сизга аталган
Бугунги илҳомим сизга аталган,
Гулдасталар бойлами сизга аталган,
Ўзбегим гўзаллари, байрам муборак
Ризқингиз мўл бўлсин, бахтингиз бекам.
Асли гўзалликсиз, гуллардан кўркам
Нозанин дилбарлар, қошлари қалам,
Ойдан сулувларим,байрам муборак!
© Doctor Ganiyev
➕ PEDIATRIYA_24
Куюнчак, соддадил меҳрибонларим,
Опаю сингиллар қадрдонларим,
Қизалоқлар, дугоналар, онажонларим,
Ўзбегим аёллари, байрам муборак
Баҳордай кўркаму, баҳордай гўзал,
Одоби-аҳлоқи ҳаммадан афзал,
Бугун сизга яна ёзай яна бир ғазал,
Ўзбегим аёллари,байрам муборак
Қоши ўсмалию кўзи сурмали,
Кўйлаклари атлас, кўкракбурмали,
Сочлари шокила, қирқта ўрмали,
Ўзбегим гўзаллари, байрам муборак
Ўн қўли ўн ҳунар, зўр чеварларим,
Гулдан нозик дидли, гулсеварларим
Баҳорни келтиролган навбаҳорларим,
Ўзбегим аёллари, байрам муборак
Меҳнатдан толмасин нозик қўлингиз
Мудом порлоқ бўлсин,юрар йўлингиз
Гулдан гўзал бўлсин, нозик дилингиз
Ўзбегим аёллари, байрам муборак
Баҳорнинг илк байрами, сизга аталган
Бугунги илҳомим сизга аталган,
Гулдасталар бойлами сизга аталган,
Ўзбегим гўзаллари, байрам муборак
Ризқингиз мўл бўлсин, бахтингиз бекам.
Асли гўзалликсиз, гуллардан кўркам
Нозанин дилбарлар, қошлари қалам,
Ойдан сулувларим,байрам муборак!
© Doctor Ganiyev
➕ PEDIATRIYA_24