Педиатрия


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


“Соғлиқ - энг улуғ неъмат. Соғлиқингизга бефарқ бўлманг”
Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Фақат реклама бўйича мурожаатларга жавоб берилади!!!👇
Реклама учун: @medius_reclama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


#фойдали

🔔Бугун узоқлашиб кетдик синфдош!!!

Мактабни битирдик ўтди ой йиллар,
Ёдга тушганида кўзларимда ёш,
Кеча боғланганди жигардек диллар,
Бугун узоқлашиб кетдик синфдош.

Уй рўзғор елкада турфа ташвиш деб,
Бошдаги минг юмуш, ҳар куни иш деб.
Ойда бир йўқлаймиз эски таниш деб,
Анча узоқлашиб кетдик синфдош.

Ҳол аҳвол сўрашга топилмас имкон,
Гурух ҳам ҳувуллар ёзилмас макон.
Мактабда ҳар куни учрашган инсон,
Анча узоқлашиб кетдик синфдош.

Сизга меҳрим бўлак, ҳурматингиз бор,
Паноҳида асраб, Аллоҳ бўлсин ёр.
Келинглар тўпланиб қилайлик дийдор,
Узоқлашиб кетдик синфдошларим.

© Одилбек Қодиров

Узоқ йиллик синфдошлар учун махсус!


PEDIATRIYA_24


#фойдали

🔔Оналар алласи!!!

Алла қайси элда, қайси тилда айтилмасин, эшитган одам юрагида ҳасрат ва ҳаяжон жўш уради.

Алла айтмаган она бормикан бу дунёда?! Алла бўлажак йигитга қувват, қизга эса ҳаё ва иффат бахш этади! Алла айтган оналар миллат хотирасини асрайдилар!
 
👑Алла - бешик қўшиғи бўлиб, бола туғилгандан то бешикдан чиққунча айтилган. Яна у халқ оғзаки ижоди намуналарида ҳам кенг куйланган. Болани йўргаклаш, бешикка солиш, ухлатиш, уйғонган болани йўргакдан ечиб олиш сингари машғулотлар куйлар, чиройли оҳангдор сўзлар билан безалган бўлади. Бундай дилни эркаловчи қўшиқлар болага ҳам хуш ёққан. Ана шу шеърий тўқималар турли воқеаларга, айрим маросимларга боғлаб айтилган бу қўшиқни алла қўшиқлари дейишган.
 
➡️Қуйида сизга таниқли аллалардан бирини келтириб ўтамиз!!!

 Ойни олиб берайми, алла,
Кунни олиб берайми, алла,
Беланчагинг бошига, алла,
Сара гуллар терайми, алла?
 
Алла, дейин, ўпайин, алла,
Қиёсингни топайин, алла.
Тилинг чиқиб «нон» десанг, алла,
Кунда кулча ёпайин, алла.
 
Олтин бешик олдирай, алла,
Кумуш бешик олдирай, алла.
Болагинам тагига, алла,
Бахмал тўшак солдирай, алла.
 
Онаману онаман, алла,
Болам учун ёнаман, алла.
Болам тинчликда ўсса, алла.
Орзуларга қонаман, алла.
 
Қизил гул новдасидан, алла.
Камар қилай белингга, алла.
Сочларим толасидан, алла,
Боғич қилай тўнингга, алла.
 
У ёнимга қўяйин, алла,
Бу ёнимга қўяйин, алла.
Гулдек ширин исингни, алла,
Ҳидлаб-ҳидлаб тўяйин, алла.
 
Алла айтсам яйрайсан, алла,
Кулиб-кулиб қарайсан, алла.
Полвон қилиб ўстирсам, алла,
Бир кунимга ярайсан, алла.
 
Жонимнинг учи, болам, алла,
Меҳримнинг кучи болам, алла.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24


#фойдали

🔔Бурнингиз битиб қийнаганда!!!

Бизга керак:
•Лимон
•Ўртача катталикдаги пиёз
•1 стакан сув

Тайёрлаш:
•Сувни қайнатиб олинг.
• Пиёзни майда бўлакларга бўлинг ва идишдаги сувга солинг.
• 5 дақиқа давомида қайнатинг.
• 1 қошиқ асал солинг ва эритинг.
• Ичишдан олдин лимонни сиқиб, сувини қўшинг.

✔️ Дамламани бир ошқошиқдан кунига 3-4 маҳал ичинг.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

4.8k 0 95 12 19

#фойдали

🌐Чойни қуйидаги ҳолатларда ичиб бўлмайди!!!

♻️Оч қоринга чой ичманг – бу ошқозон ва талоқ учун зарарлидир.
♻️Қовурилган чой ҳам тавсия қилинмайди – ошқозон ва ҳазм аъзоларини безовта қилади.
♻️Ўта аччиқ чой ҳам зарарлидир – унинг таркибидаги кофеин ва танин уйқусизликка олиб келади.
♻️Чойга узоқ вақт дам берманг – у ўз ҳиди, ранги ва таъмини йўқотади, бактериялар пайдо бўлишини рағбатлантиради.
♻️Чойни қайта-қайта дамлаб бўлмайди – биринчи маротаба дамлаганда 50 фоиз фойдали хусусиятларини сақлаб қолади, иккинчи маротаба дамланса 30 фоиз, учинчи маротаба эса бор-йўғи 10 фоизгина фойдали жиҳатларини ўзида сақлайди.
♻️Бу ичимликни овқатдан олдин ичиш ҳам тавсия қилинмайди – таомнинг ҳақиқий мазасини йўқотади, протеин миқдорини камайтиради.
♻️Дорилар билан истеъмол қилманг – таркибидаги танин моддаси дори сўрилишига таъсир кўрсатади.
♻️Кечаги дамланган чойни ичиб бўлмайди – бир кундан ошиқ дамланган чойда бактериялар ҳосил бўлади.

PEDIATRIYA_24


#фойдали

🔔Фарзандингизга қайси витаминлар етишмаслигини текширинг!!!

🔹А - ривожланиш ва ўсишда тенгдошларидан орқада қолиш, тез-тез учрайдиган касалликлар, терининг қуриши ва асабийликни кучайиши

🔹Б1 - асабийлашиш, бепарволик, ёмон уйқу

🔹Б2 - ёрилган лаблар, тутқаноқлар, сувли кўзлар

🔹Б12 - доимий қайғу ва ёмон хотира

🔹С - сустлик, тез-тез учрайдиган касалликлар, узоқ вақт давомида даволанмайдиган тирналишлар

🔹Е- кўз остидаги қора доиралар, милк қонаши ва мушаклар кучсизлиги.

🔹Бета-каротин - кўриш қобилиятини пасайиши, иштаҳани пасайиши, тез-тез касалланиш

🔹Магний - бепарволик, чарчоқ, бефарқлик, ёмон уйқу

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

6.8k 0 114 20 36

#билиб_олинг

🔔Она сутини боланинг бурнига, қулоғига ёки кўзига томизиш ҳақида турли фикрлар мавжуд. Бундай усулларни қўллашдан олдин унинг фойда ва хавфлари ҳақида тушунчага эга бўлиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Буринга томизиш:

🟢Афзалликлари:
Она сути антисептик хусусиятларга эга бўлиб, бу буриндаги яллиғланишни енгиллатишга ёрдам бериши мумкин. Унда иммуноглобулинлар бор, бу вирусларга қарши самарали бўлиши эҳтимоли бор.
🟢Хавфи:
Она сути буринда бактерияларнинг кўпайиши учун муҳит яратиши мумкин. Агар инфекция жиддий бўлса, шифокор тавсия этган дорилар самаралироқ бўлади.

Қулоққа томизиш:

🟥Афзалликлари:
Халқ табобатида қулоқ оғриғини енгиллатиш учун она сутидан фойдаланиш тавсия этилган.
🟥Хавфи:
Қулоқ инфекциялари, айниқса, ички қулоқ инфекциялари (отит) учун она сутидан фойдаланиш бактерияларни кўпайишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун тиббий маслаҳатга асосланган даволаш муҳим.

Кўзга томизиш:

🟥Афзалликлари:
Халқ табобатида “кўздаги ифлосликлар” ёки инфекцияларни енгиллатиш учун она сутидан фойдаланиш тавсия қилинган.
🟥Хавфи:
Она сути кўзда бактериялар кўпайишига олиб келиши ва инфекцияни ёмонлаштириши мумкин. Кўз инфекцияларини шифокор кўригисиз даволаш хавфли бўлиши мумкин.


✔️Мутахассисларнинг тавсияси:

🟢Бундай усуллардан фойдаланишдан олдин болалар шифокори билан маслаҳатлашиш муҳим.
🟢Она сути фойдали бўлса-да, унинг тўғри қўлланиши зарар келтирмаслиги учун тиббий маслаҳатга амал қилиш лозим.

✔️Она сутининг фойдали томонлари кўп, аммо уни бурин, қулоқ ёки кўзга томизиш ҳар доим ҳам хавфсиз эмас. Шунинг учун шифокор маслаҳатисиз бу усулдан фойдаланмаслик тавсия этилади.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24


#фойдали

🔔ХУШБЎЙ ГИЁҲЛАРНИНГ ШИФОБАХШ ФОЙДАЛАРИ!!!

Қаттиқ чарчасангиз – пўртаҳол (апельсин), яронгул, туринж (лимон), қораарча, ялпиз ҳидланг.

Бош оғриғи, асаб толиқишида – райҳон, қалампирмунчоқ (чиннигул), лимон, ялпиз ҳидланг, уларга қараб ўтиринг.

Уйқусизликда – райҳон, ёсумангули (жасмин), арпабодиён, долчин ҳидланг.

Ақлий толиқишда – райҳон, ялпиз, тизимгул, қораарча, жамбил ҳидланг.

Хотира сусайганида – райҳон, қалампирмунчоқ, атиргул, хушбўй олмалар ҳидланг, таомга қўшиб тановул қилинг.

Толиқишда – райҳон, тизимгул, долчин, занжабил ҳидланади, чойга ёки таомга ҳам қўшилади.

Асаб бузилишида – арпабодиён, ванилин, тоғрайҳон, лавзей ҳидланади.

Ваҳимага тушган одам – арпабодиён, пўртаҳол, атиргул ҳидласин. Уларни еса ҳам бўлади.

Руҳий азобланишда – пўртаҳол, долчин, миртагул, ялпиз, оққарағай, атиргул, мармарак ҳидланади.

Тунда қўрқув юз берса – арпабодиён, пўртаҳол, атиргул, сандал ҳидланади.

Асабий тарангликлар оқибатида терида доғлар пайдо бўлса – грейфрут, лимонўт, атиргул, мойчечак ҳидланади.

Соч тўкилишида – грейпфрут, занжабил, қарағай, мармарак, эвкалипт ҳидланади.

Юрак уриши тезлашганда – арпабодиён, ялпиз, лаванда ҳидланади.

Юракда оғриқ пайдо бўлса – яронгул, лаванда, ялпиз, розмарин олмаси ҳидланади.

Ошқозон оғриғида – арпабодиён, ялпиз, йирик нок, тизимгул, сарв барги, райҳон, атиргул, қалампирмунчоқ, қарағай ҳидланади.

Қонда қанд моддаси ошса – ёронгул, грейпфрут, лимон, қораарча, эвкалипт ёрдам беради.

✅✅Тананинг ҳимоя кучи заифлашганда – арпабодиён, қалампирмунчоқ, тоғрайҳон, арча шохлари, қарағай, долчин, туринж (лимон), ялпиз, норанж (мандарин), миртагул, қораарча, оққарағай, розмарин, мойчечак, тоғжамбил, эвкалипт шохлари сизга қувват беради.


© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

7.8k 0 136 1 36

#Сақлаб_қўйинг

🔔Ибупрофен — оғриқни қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи дори воситаси. У турли шаклларда чиқарилади ва турли ёш гуруҳлари учун дозалаш усуллари фарқ қилади.

💊Ибупрофеннинг чиқарилиш шакллари:

🟥Таблетка ва капсулалар (200 мг, 400 мг, 600 мг, 800 мг):
• Катталар ва ўсмирлар учун мўлжалланган.
🟥Сироп ва суспензиялар (100 мг/5 мл):
• Болалар учун (ҳар ёшга қулай миқдорда).
🟥Суппозиторийлар (шамчалар) (60 мг, 125 мг, 250 мг):
• Чақалоқлар ва кичик болалар учун қулай.
🟥Гель ва мазлар (5% ёки 10%):
• Терига суртиш орқали оғриқ ва яллиғланишни камайтириш учун.
🟥Инъекция учун эритма (парентерал қўлланади).

▶️Дозалаш (ёшга қараб):

Чақалоқлар ва болалар учун:

Сироп ёки суспензия:
• 6 ойдан 12 ойгача: 50 мг (2,5 мл) кунига 3-4 марта.
• 1 ёшдан 3 ёшгача: 100 мг (5 мл) кунига 3 марта.
• 4 ёшдан 6 ёшгача: 150 мг (7,5 мл) кунига 3 марта.
Шамчалар:
• 3 ойдан 2 ёшгача: 5-10 мг/кг ҳар 6-8 соатда, кунига 4 мартадан ошмаслиги лозим.

Катталар ва ўсмирлар учун:

✔️Таблетка ёки капсула:
• Оддий оғриқ ва иситма учун: 200-400 мг ҳар 6-8 соатда, максимал кунилик доза — 1200 мг.
• Ревматик касалликлар учун: 800 мг ҳар 8 соатда, максимал доза — 3200 мг.

✔️Терига суртиладиган гель:

• Қўлланиладиган миқдор — оғриқли жойга бир неча см миқдорда 2-3 марта кун давомида.

❗️Қўллаш кўрсатмалари:

• Бош, тиш оғриғи.
• Иситма (грипп, ОРВИ).
• Буғим ёки мушак оғриқлари.
• Ревматоид артрит, остеоартрит.
• Оғир жароҳат ва яллиғланиш ҳолатлари.

⚠️Қўллашга қарши кўрсатмалар:

1. Ибупрофенга аллергия.
2. Ошқозон яраси ёки ичакда қон кетиши.
3. Жигар ёки буйрак касалликлари.
4. Ҳомиладорликнинг 3-триместри.

❗️Ён таъсирлари:

• Ошқозон оғриғи, қон кетиши.
• Бош айланиши, қусиш.
• Аллергик реакциялар (қичишиш, тошма).
• Буйрак фаолиятининг бузилиши.

❗️Ибупрофенни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш лозим, айниқса болалар учун. Ҳаддан ташқари дозада қабул қилиш жиддий асоратларга олиб келиши мумкин.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24


#фойдали ​​

🔔Барчамиз "севиб" ичадиган, парацетамол ва аспирин, аслида жудаям хавфли дорилар!!!

⚠️Хар бир уй аптечкасида мавжуд бўлган бу дориларни, суткалик дозасини оширмасдан, эҳтиёткорлик билан ичиш керак. Кўпчиликка бу дорилар, оддий ва зарари камдек туйилади, аслида бундай эмас!


🚫ПАРАЦЕТАМОЛ ЗАРАРИ:

➖ Қон босими юқори бўлганлар, парацетамолни ичмаганлари маъқул ёки жуда эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.
➖ Тадқиқотга кўра, ушбу машҳур яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи воситадан, мунтазам фойдаланиш қон босимини ошириши ва натижада "инсультга" олиб келиши мумкин.
➖ Қўшимчасига парацетамолни кўп ичадиганларда, "жигар циррози" хам ривожланиши мумкин.
➖ Буйраклар фаолиятини ишдан чиқаради;
➖ Қон босими борларга хавфли хисобланади;

🚫 АСПИРИН ЗАРАРИ:

➖ Қулоғда шовқин келтириб чиқаради, яъни тиббиёт тили билан айтганда Тиннитус касаллиги.
➖ Ошқозон-ичак органларида, ички қон кетишига сабабчи бўлади;
➖ Гиперкалиемия ( Калий элементи кўпайиб кетиши, юрак учун жуда хавфли)
➖ Синдром Рея, ёш болаларда кечадиган ўта хавфли касаллик, хатто ўлим холатигача олиб боради.
➖ Хазм қилиш органларида, яра касалликларини келтириб чиқаради
➖ Жигар учун гепатотоксик хисобланади ва натижада сариғлик касаллигини ёки жигар етишмлвчилигини келтириб чиқариши мумкин.
➖ Бош мияга қон қуйилиши, яъни инсульт касаллигини келтириб чиқаради.

💡Нимага тузалиб бўлмас?

Сабаби шундаки, бу касалликлар оддий кўрингани билан, белгиларини вақтида сезмасангиз, тузалиб бўлмас касалликларга олиб келиш эхтимоли мавжуд! Мисол учун;
➖ Жигар цирроз:
➖ Инфаркт
➖ Инсульт
➖ Органларда ички қон кетиши каби касалликлар жудаям хавфли хисобланади!
➖ Синдром Рея касалликлари соғлиқ учун жудаям хатарли хисобланади.

⚠️Хар қандай дориларни шифокор назорати ёки маслахати асосида қабул қилиш керак!

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

8.4k 0 187 12 27

#фойдали

🔔Гижжаларга қарши қовоқ уруғи!!!

✅150-200 дона уруғни қиймалагич ёки кофемолкада майдалаб, беш стакан сув қуясиз ва 2 соат давомида паст оловда парлайсиз. Қайнаб кетмаслигига аҳамият беринг.

✅Ярим қуюқ қайнатмани докадан ўтказиб, юқоридаги керакмас массани қошиқ билан йиғиб оласиз. Ҳосил бўлган қайнатмани оч қоринга ичилади.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

8.1k 0 138 10 32

🔔МEҲРИБОНИМ ЎЗИМНИНГ ОПАМ!!!

Оллоҳимга минг бора шукр,
Сиздан доим олганман ҳузр,
Гоҳ кўнглингиз оғритсам узр,
Меҳрибоним ўзимнинг опам.

Дунё ичра гўзалим борим,
Меҳрибоним шириним жоним,
Жигаримсиз сиз менинг қоним,
Меҳрибоним ўзимнинг опам.

Йўқотмайсиз меҳр оқибат,
Сирдошгинам ўзингиз фақат,
Сиз борсизки менинг учун бахт,
Меҳрибоним ўзимнинг опам.

Сўзларингиз ёқади бирам,
Дардим олиб кеткизгансиз ғам,
Сиздан доим олганман малҳам,
Меҳрибоним ўзимнинг опам.

Сиздан ўрнак оламан доим,
Онамдайин меҳрибон ойим,
Асраб юрсин бизни худойим,
Меҳрибоним ўзимнинг опам.

Кулиб юринг кўрманг сира дард,
Ҳаётингиз бўлсин ширин қанд,
Ҳамма опа сиздай бўлсин мард,
Меҳрибоним ўзимнинг опам.

✍Солиҳабегим
(Дилафруз Шаҳирхоний)



PEDIATRIYA_24

8.8k 0 324 2 20

#фойдали

🔔Картошка шарбатининг ғайриоддий фойдали ҳусусиятлари!!!

✅Қон айланишини фаоллаштиради
✅Мушак, бош, бўғимлар оғриғини даволайди
✅Юрак уриш тезлигини нормаллаштиради
✅Гемоглобиннинг кўпайтиради
✅Қон босимини пасайтиради
✅Овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди.
✅Ошқозон кислотасини пасайтиради
✅Ичак шиллиқ қаватининг тиклайди
✅Жиғилдон қайнашини бартараф этади
✅Ошқозон яраси касаллигининг олдини олади
✅Ҳолестерин миқдорини камайтиради

➖Маҳсулот оч қоринга, овқатдан ярим соат ёки бир соат олдин ичилади.Фақат янги сиқилган шарбат ичинг.
➖Қабул қилиш муддати 10 кундан ошмаслиги керак. Кунига максимал хизмат - 1 стакан. Аммо қабулнинг биринчи кунларида сиз камроқ ичишингиз керак. Курслар орасидаги танаффус ҳам 10 кун бўлиши керак

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24


#фойдали

Аёллар учун қориндаги ортиқча ёғларни эритиш учун кунлик машқлар!!!

Агар ҳар куни бу амалиётларни бажарсангиз теккис қоринга эришасиз.

PEDIATRIYA_24

7.9k 0 166 22 25

#фойдали

🔔Сайр: чақалоқни йилнинг ҳар қандай фаслида ҳам 2-3 маҳал сайр қилдирса бўлади!!!

🟥Чақалоқ йиғиси асосан атрофдагилар билан мулоқот қилишидир: У таги хўл бўлганда, ичи дам бўлганда, ичи қотганда ёки қулоғи шамоллаганда йиғлайди. Ёки "қорним оч", «чанқадим», "исиб кетдим", «совқотдим», "қисиб йўргакладингиз", зайлида йиғлайди.

🟥Ич дам бўлиши: бола безовталаниб, оёқларини типирчилатиб қорнига тортади қорни қаттиқ бўлади. Шунда 
болани чалқанча ётқизиб, қорни соат стрелкаси бўйича силанади, ел чиқиб кетади. 

🟥Ич котиши: бола нотўғри эмизилса, сув ичириб турилмаса суткасига 1 марта ҳам ичи келмаса, уни қорни билан ётқизиш, кейин соат стрелкаси бўйича силаш, агар наф бермаса тозаловчи клизма қилинади. 

 🟥Бешикриириг афзаллиги.
 Бешик ҳозир яна таомилга кириб, қўллана бошлади. Бунда боланинг ости қуруқ бўлади, суяги текис, чиройли ўсади, қишда совқотмайди, ёзда элвизакдан ҳимоя қилади.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

8.5k 0 136 6 51

#фойдали

🔔Она сути бола эҳтиёжини тўлиқ қондиряптими йўқми қандай аниқлаш мумкин!!!

✅Ҳар бир онани болам сутимга тўйяптими ёки яхши ўсяптими деган саволлар доим ўйлантиради.

✅Кичкинтой она сутига тўйяптими йўқми қуйидагилар орқали аниқлаш мумкин:

▪️Бола сутка давомида таглигини 6 ва ундан кўп марта оч сариқ рангли сийдик билан ҳўллаши
▪️24 соат оралиғида 3 мартадан 6 мартагача сариқ рангда ичи келиши
▪️Ҳаётининг дастлабки 6 ойи давомида ойига 700-800 г, ҳафтасига эса ўртача 150-250 г вазни ортиб бориши
▪️Сутка давомида камида 10-12 марта эмиши
▪️Қисқа дам олишлар билан ритмик эмиши, жағ ҳаракатларини кўриниб туриши
▪️Эмизиш сеанслари оралиғида боланинг тетик, фаол ва ҳаракатчан бўлиши.

✅Болада юқоридаги ҳамма белгиларни бўлиши, уни она сути билан тўлақонли таъминлаётганини билдиради. Керак бўлмаган ҳолатда сунъий аралашмаларга ўтиб кетишни олдини олади.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

8.6k 0 127 98 41

#Индометацин_мазь

🔔Арзон самарали восита билан оғриқлардан қутилинг!

💊ИНДОМЕТАЦИН МАЗЬ

👩‍⚕️Қўлланилиши:
➖Таянч-ҳаракат тизимининг яллиғланиш ва дегенератив касалликлари.
➖Ревматик ва ревматик бўлмаган мушак оғриғи.
➖Юмшоқ тўқималар ва мушак-скелет тизимининг шикастланишида.

☝️Қўллаш усули ва дозалари:
Мазь тананинг оғриқли жойларининг терисига нозик бир қатлам билан суртилади: 5% - кунига 3-4 марта, 10% - кунига 2-3 марта.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

8.4k 0 75 62 37

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍃Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

PEDIATRIYA_24


🔔АММАЖОНИМ!!!

Жонин бериб парваришлаб катта қилган,
Яхши ёмон кунларимда тиргак бўлган,
Уйга келса хонадонлар нурга тўлган,
Чиройлигим, меҳрибоним аммажоним.

Жонин берар жигарим деб ёним олиб,
Елкасида катта қилди чарчаб толиб,
Не бўлса ҳам турадида бирга қолиб,
Чиройлигим, меҳрибоним аммажоним.

Фариштага ўхшайдида гўзал ўзи,
Дилга ором бўладида ҳар бир сўзи,
Бахт қувончга тўлиб юрсин фақат кўзи,
Чиройлигим, меҳрибоним аммажоним.

Икки дунё ҳузур олиб роҳат кўрсин,
Аммаларим ҳаммалари ҳожи бўлсин,
Дард кўрмасин давру даврон суриб юрсин,
Чиройлигим, меҳрибоним аммажоним.

✍ Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний

PEDIATRIYA_24


#фойдали

🔔Болага чой берманг!!!

✅Ҳатто, суюқ дамланган чой ҳам бола организмида илк ёшлардаёқ темир ўзлаштирилишини сусайтиради ва темир танқислигига мойиллик келтириб чиқаради. Бола учун энг фойдали ичимлик — қайнатилган шакарсиз сув. Дўконларда қадоқланган сув бўлса, ундан ҳам яхши. Сув ўрнига турли мева компотларини беришингиз мумкин (музлатилган, қуритилган ёки янги). Компотлар янги тайёрланган, хона илиқлигида ва ширинликларсиз бўлиши лозим.

✅Болага овқатлантириш давомида тез-тез суюқлик бериб туринг, бироқ, бу у жуда кўп суюқлик ичиши шарт, дегани эмас. Ортиқча суюқлик унинг буйрагига босим ўтказади. У кун давомида меъёрида суюқлик ичиши керак. Ҳарорати кўтарилганда, ич кетишда ва хона ҳарорати юқори бўлганда кўпроқ ичиши мақсадга мувофиқ.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24


#Билиб_олинг

➡️ФАРЗАНДИНГИЗНИ ОВҚАТЛАНИШИГА ҚАРАБ ХАРАКТEР ХУСУСИЯАТИНИ БИЛИБ ОЛИНГ!!!

🥒Тузламалар,шўр егуликлару печенеларни,
ёқтирадиган болалар характер жиҳатдан ўзига ишончи суст бўлади. Бундай болакай билан ўз устида ишлашга ундовчи машқларни бажариҳ lozim.Organizmida эса жиддий муаммо yo'q.Faqatgina натрий ва минерал тузлар етишмаяпти холос.
 

🥐Булочкаларни ёқтирадига болалар тартибли, гапга қулоқ соладиган, аълочи бўлишади. Бироқ ота-онасининг танбеҳлари 
депрессияга тушиб қолиши учун сабаб бўлиши мумкин.
 
🌶Ўсмир ёшидаги ўғил қизнинг таомга аччиқ соус ёки кетчуп аралаштиришга одатланибдими, демак нафас йўллари,
қон босими ёки юрак фаолияти билан боғлиқ ўзгариш кузатилиши мумкин. Характерига хос бўлган қаътиятни эса 
«бўғманг». Аксинча ҳар бир ишда унинг фикри муҳимлигини намойиш этаверинг.
 
🍫Ҳар бир болакай Шоколадни жон деб ейди. Аммо мунтазам шоколад сўраши кичкинтойда асабийлик, ЖИззакилик борлигини 
билдириши мумкин. Чунки бу ширинлик таркибида айнан асабни тинчлантирувчи моддалар бор. Шоколадхўрнинг келажаги 
порлоқ, Аммо баъзи вақтларда беқарорлиги тутиб қолади. Ана шу ҳолатга сергак бўлсангиз, кифоя.
 
🥔Қайнатилган картошкани туз билан ейишни ёқтирадиган ёки картошка чипсларни канда қилмайдиганлар эса 
 хилидан. Бундай болаларни қаттиққўллик билан йўлга солишга уринманг. Яхшиси феъл-атворини ўзгартириши мумкин бўлган мисоллар келтириб,тушунтиринг. Саломатлиги борасида эса меъда фаолиятига диққат қилинг.

PEDIATRIYA_24

9.5k 0 163 59 36
Показано 20 последних публикаций.