#Сақлаб_қўйинг
🔔Ибупрофен — оғриқни қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи дори воситаси. У турли шаклларда чиқарилади ва турли ёш гуруҳлари учун дозалаш усуллари фарқ қилади.
💊Ибупрофеннинг чиқарилиш шакллари:
❗️Ибупрофенни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш лозим, айниқса болалар учун. Ҳаддан ташқари дозада қабул қилиш жиддий асоратларга олиб келиши мумкин.
© Doctor Ganiyev
➕ PEDIATRIYA_24
🔔Ибупрофен — оғриқни қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи дори воситаси. У турли шаклларда чиқарилади ва турли ёш гуруҳлари учун дозалаш усуллари фарқ қилади.
💊Ибупрофеннинг чиқарилиш шакллари:
🟥Таблетка ва капсулалар (200 мг, 400 мг, 600 мг, 800 мг):
• Катталар ва ўсмирлар учун мўлжалланган.
🟥Сироп ва суспензиялар (100 мг/5 мл):
• Болалар учун (ҳар ёшга қулай миқдорда).
🟥Суппозиторийлар (шамчалар) (60 мг, 125 мг, 250 мг):
• Чақалоқлар ва кичик болалар учун қулай.
🟥Гель ва мазлар (5% ёки 10%):
• Терига суртиш орқали оғриқ ва яллиғланишни камайтириш учун.
🟥Инъекция учун эритма (парентерал қўлланади).
▶️Дозалаш (ёшга қараб):
✅Чақалоқлар ва болалар учун:
• Сироп ёки суспензия:
• 6 ойдан 12 ойгача: 50 мг (2,5 мл) кунига 3-4 марта.
• 1 ёшдан 3 ёшгача: 100 мг (5 мл) кунига 3 марта.
• 4 ёшдан 6 ёшгача: 150 мг (7,5 мл) кунига 3 марта.
✅Шамчалар:
• 3 ойдан 2 ёшгача: 5-10 мг/кг ҳар 6-8 соатда, кунига 4 мартадан ошмаслиги лозим.
✅Катталар ва ўсмирлар учун:
✔️Таблетка ёки капсула:
• Оддий оғриқ ва иситма учун: 200-400 мг ҳар 6-8 соатда, максимал кунилик доза — 1200 мг.
• Ревматик касалликлар учун: 800 мг ҳар 8 соатда, максимал доза — 3200 мг.
✔️Терига суртиладиган гель:
• Қўлланиладиган миқдор — оғриқли жойга бир неча см миқдорда 2-3 марта кун давомида.
❗️Қўллаш кўрсатмалари:
• Бош, тиш оғриғи.
• Иситма (грипп, ОРВИ).
• Буғим ёки мушак оғриқлари.
• Ревматоид артрит, остеоартрит.
• Оғир жароҳат ва яллиғланиш ҳолатлари.
⚠️Қўллашга қарши кўрсатмалар:
1. Ибупрофенга аллергия.
2. Ошқозон яраси ёки ичакда қон кетиши.
3. Жигар ёки буйрак касалликлари.
4. Ҳомиладорликнинг 3-триместри.
❗️Ён таъсирлари:
• Ошқозон оғриғи, қон кетиши.
• Бош айланиши, қусиш.
• Аллергик реакциялар (қичишиш, тошма).
• Буйрак фаолиятининг бузилиши.
❗️Ибупрофенни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш лозим, айниқса болалар учун. Ҳаддан ташқари дозада қабул қилиш жиддий асоратларга олиб келиши мумкин.
© Doctor Ganiyev
➕ PEDIATRIYA_24