НОВДАЛАРДА ЭРТАГИ ЭРТАК...
Новдадаги ё хаёлмисан,
Нигоҳларга тушмас ё сирсан.
Бир кун келиб кўкка бош урсанг,
Бу дунёда, демак, сен борсан.
Кулгуларинг ич-ичингдадир,
Қувончу ғам олган йўргаклаб.
Оқшом-кундуз энди сенгадир,
Келаверар ҳар куни йўқлаб.
Сен томонга орзуманд бўлиб,
Юзларингни излар бўёқлар.
Киприкларда кўзёш жой олиб,
Йиғлатарми ёмғир сиёқлар.
Балки тушлар кўраётирсан,
Яшил олам остонасида.
Терга ботиб балки ётурсан,
Орзуларнинг кошонасида.
Ишқ маёғи йўлингни пойлар,
Кўзлари тўрт туйғу жонсарак.
Кутаётир сени кун, ойлар,
Айланмоқда дунё – чархпалак.
Бу беҳудуд макон интизор,
Тезроқ кўз оч, қанотингни ёз.
Февраль ўтиб келмоқда баҳор,
Умр ўтар фурсат эса оз!..
Хаёл каби ҳузурбахш ором,
Очилмаган сиру синоат.
Бир шаробки лиммолимдир жом,
Сипқорса, бас, бир ҳўплам фақат...
Сипқорсами уни кўҳна дун,
Гуриллаб у кўтаради бош.
Олам унга мажнунваш кун-тун
Ва бағрига босар ой, қуёш!
О тасаввур, хаёлдай чексиз,
Новдаларда эртаги эртак.
Қолармикан ундан бирор из...
Ўйга ботиб типирлар юрак...
© Ўткир Раҳмат
#Қиш_илҳоми| @Otkir_Rahmat
Новдадаги ё хаёлмисан,
Нигоҳларга тушмас ё сирсан.
Бир кун келиб кўкка бош урсанг,
Бу дунёда, демак, сен борсан.
Кулгуларинг ич-ичингдадир,
Қувончу ғам олган йўргаклаб.
Оқшом-кундуз энди сенгадир,
Келаверар ҳар куни йўқлаб.
Сен томонга орзуманд бўлиб,
Юзларингни излар бўёқлар.
Киприкларда кўзёш жой олиб,
Йиғлатарми ёмғир сиёқлар.
Балки тушлар кўраётирсан,
Яшил олам остонасида.
Терга ботиб балки ётурсан,
Орзуларнинг кошонасида.
Ишқ маёғи йўлингни пойлар,
Кўзлари тўрт туйғу жонсарак.
Кутаётир сени кун, ойлар,
Айланмоқда дунё – чархпалак.
Бу беҳудуд макон интизор,
Тезроқ кўз оч, қанотингни ёз.
Февраль ўтиб келмоқда баҳор,
Умр ўтар фурсат эса оз!..
Хаёл каби ҳузурбахш ором,
Очилмаган сиру синоат.
Бир шаробки лиммолимдир жом,
Сипқорса, бас, бир ҳўплам фақат...
Сипқорсами уни кўҳна дун,
Гуриллаб у кўтаради бош.
Олам унга мажнунваш кун-тун
Ва бағрига босар ой, қуёш!
О тасаввур, хаёлдай чексиз,
Новдаларда эртаги эртак.
Қолармикан ундан бирор из...
Ўйга ботиб типирлар юрак...
© Ўткир Раҳмат
#Қиш_илҳоми| @Otkir_Rahmat