ҚИШЛОҚДА БИР КУН...
Қош қорайди... Пода ҳам қайтди,
Чанг кўтарди сокин кўчалар.
Дарвозалар очилган пайти,
Файзли эрур улар шунчалар.
Бузоқча ҳам шатолоқ отиб,
Излаб топар соғинган елин.
Сўнг сигирнинг ипини тортиб,
Соға бошлар ўн кунлик келин.
Бармоқ тегса кетади ийиб,
Повиллайди челакка оқлик.
Ҳар замонда бузоқни қўйиб,
Эмизади унга ҳам поклик.
Айвон узра чироқлар ёнар,
Кўкда эса бугун тўлин ой.
Ёш келинчак ичдан қувонар,
Оғушига олар ширин ўй.
Жилмаяди осмонга қараб,
Секингини қўяр хўрсиниб.
Ниманидир пичирлаб, сўраб,
Силаб қўяр аста кўксини.
Дуоларга кўникиб шунда,
Кенгаяди орзу ҳудуди.
Олисда тонг, она қорнида,
Улғаяди эрта умиди...
© Ўткир Раҳмат
#Манзара| @Otkir_Rahmat
Қош қорайди... Пода ҳам қайтди,
Чанг кўтарди сокин кўчалар.
Дарвозалар очилган пайти,
Файзли эрур улар шунчалар.
Бузоқча ҳам шатолоқ отиб,
Излаб топар соғинган елин.
Сўнг сигирнинг ипини тортиб,
Соға бошлар ўн кунлик келин.
Бармоқ тегса кетади ийиб,
Повиллайди челакка оқлик.
Ҳар замонда бузоқни қўйиб,
Эмизади унга ҳам поклик.
Айвон узра чироқлар ёнар,
Кўкда эса бугун тўлин ой.
Ёш келинчак ичдан қувонар,
Оғушига олар ширин ўй.
Жилмаяди осмонга қараб,
Секингини қўяр хўрсиниб.
Ниманидир пичирлаб, сўраб,
Силаб қўяр аста кўксини.
Дуоларга кўникиб шунда,
Кенгаяди орзу ҳудуди.
Олисда тонг, она қорнида,
Улғаяди эрта умиди...
© Ўткир Раҳмат
#Манзара| @Otkir_Rahmat