#Атиргулдан_тиланган_Ажал
23
Бироз ширин ҳислар оғушида ўтирган Жалилов яна бор диққатини ишга қаратди.
— Сен телефондан хабар олдингми?
— Кеча сиз кетгач ишга келиб ёнига боргандим, эртага аниқ жавоблар қўлингизда бўларкан, — Шодиев тушунтириш берган бўлди.
— Тушунарли, — Жалилов ҳар доимгидек таҳминларини қора чарм муқовали блокнотига ёзиб қўя бошлади, — сенингча ўша қиз ростини айтдими? — Зиёданинг гапларини таҳлил қиларкан шогирдидан сўради.
— Менимча у қизнинг ичида ғайирлик бор. Ўша келинчакни ёмон кўргани учун имконият бўлди дегандан фойдаланиб қолмоқчидек.
— Менимча эса у бор гапни биладию, лекин айтишга қўрқади, — Жалилов ўйга толганча гапираркан, — лекин кимдан? — ўзига-ўзи савол бера бошлади, — Юлчиевадан десам ҳозир у кимнидир қўрқитадиган аҳволда эмас. Ўзига битта одам керак. Света ўлган. Тирик бўлган тақдирда ҳам, уни қўрқитиши мумкин эмас. Бу ерда бошқа бир одам бор. Ва у...
— Тирик! — Шодиев катта ишни дўндириб қўйган одамдек устозининг гапини бўлиб давом қилдириб қўйди.
— Тирикликка тирик, лекин ким бўлиши мумкин? Юлчиеванинг оила аъзоларидан биттаси бўлиши мумкинмикин? Менга қара, — Жалилов эртароқ шу ҳақида ўйлаб кўрмагани учун ичида ўзини койиб, Шодиевга янги топшириқ берди, — Юлчиеванинг оила аъзолари ҳақида маълумот тўплайсан. Сенга йигирма тўрт соат муҳлат.
— Дўндирамиз, — Шодиев "честь" берганча чиқиб кетди ва бир дақиқа ўтмай яна қайтиб кириб, — фақат оила аъзолариними ёки атрофида ўралашган жамики итларними?
— Бутун зоопаркни ўрганиб келсанг ҳам қаршимасман, — Жалилов "жўна" дегандек жавоб берди.