𝗢𝗥𝗢𝗠 𝗕𝗘𝗞𝗔𝗧𝗜


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Adminga murojaat: @Orom_bekati_bot
Канал тарбиянгиз учун жавоб бермайди. Бу ердаги ҳикояларнинг деярли барчаси реал ҳаётда бўлаётган воқеалар асосида бадиий тўқима билан яратилган.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


#Атиргулдан_тиланган_Ажал
7


Уч кунлик текширувлардан кейин гигиеник ишлов берилган жасад яқинларига қайтарилди. Жасад уйга олиб кирилиши билан дафн маросимига тайёргарлик бошланди ва марҳумни шу бугунни ўзидаёқ дафн қилишга қарор қилишди.
— Домла марҳумни балки бир кунча ўз уйида қўя турармиз? Яқинлари ҳам видолашиб дегандек..., — Азаматнинг тоғаси бир йўталиб қўйганча гап бошлади. Уни жим эшитиб ўтирган домла вазминлик билан тушунтира бошлади.
— Исломда марҳумни имкон қадар тезроқ дафн қилиш суннат ҳисобланади. Бу борада Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) қуйидагиларни айтганлар:
«Агар маййит солиҳ бўлса, уни тезроқ (қабристонга) етказинг, агар ундай бўлмаса, (ёмонликдан) қутулиш учун уни елкангиздан туширинг.»
Ўликни узоқ сақламаслик керак. Бу ўлик учун ҳам, тириклар учун ҳам машаққат бўлиши мумкин. Шу сабабли, ювиш, кафанлаш ва жаноза намозидан сўнг тез орада дафн этиш мустаҳабдир.
Шу билан бирга, марҳумнинг яқинлари ва мусулмон жамоаси уни эҳтиром билан, исломий тартибларга мувофиқ тезликда дафн этишлари лозим. Бу эса сиз ва бизнинг маъсулиятимиз ҳисобланади.
Шунга кўра, марҳумни қийнамаслик ва унинг руҳига озор бермаслик учун ортиқча кечиктирмай, имкон қадар тезроқ дафн қилиш афзал саналади, — домла гапини якунлаб, — «Тушунарли бўлдими?», — дегандек қараб қўйди.
— Сизни тушундим домла, — тоғаси бундан ортиқ бир сўз деёлмай бош чайқаб қўйди. Ахир, қаршисидаги одам ҳақ ва минг қилса ҳам бу масалада ундан кўп нарсани билади. Қолаверса, жиянининг жасади уч кундан буён текширувчилар қўлида эди. Балки, энг яхшиси ҳам шудир.


1 ОЙДА 5 МЛНДАН
20 МЛНГАЧА ОЙЛИК💰💸

💁🏻‍♀Онлайн Ишга таклиф қиламан!!!

1️⃣ Kompaniyaga azo bo'lish tekin😍
2️⃣ Qanday ishlash o'rgatiladi👩‍💻
3️⃣ Online darslarimiz mavjud📝 Yoshni axamiyati yo'q
5️⃣ ish xaqida to'liq malumot beriladi🗂
6️⃣ Oylik naqt yoki
plastik kartaga (xoxishga qarab)💰
7️⃣ ish vaqtini o'zingiz
Belgilaysiz🕘
8️⃣ ish qonuniy staj ketadi⚖️
9️⃣ Doimiy xarid yo'q❌
🔟 Ko'chama ko'cha narsa sotmaysiz ☝️

To'liq malumot
olish uchun yozing
👇🏻👇🏻👇🏻

@Dilorom2Sheraliyevna
@YariyevaLobar
@DinkaAsila


Бўлган воқеа: Қайноғасини севиб яшаган келин

Ўттиз беш йил олдин сочлари жамалак қиз эдим. Ўшанда ўнинчи синфни энди тугатган, ўн еттига тўлиб-тўлмагандим. Туман марказида яшардик, ўқишга имконим бор эди. Бироқ отам мени ўқитишни истамади. Оилада олти қиз эдик. Мен энг каттаси эдим. Улар мени узатишдан ўзгасини ўйламасди. Шундай бўлди ҳам. Совчилар келиши тўхтаб қоладигандай шошишарди. Бир куни онам келган совчиларни қайтарди. Улар қайта-қайта келаверишди, келаверишди. Ахийри ўғли билан учрашишга онамни кўндиришди. Учрашувга чиқдим. У пайтлар тўйдан олдинги учрашувлар урф эмасди. Кўпчилик қизлар номус қилиб бўлажак турмуш ўртоғини кўрмай розилик берар, суратини бир кўриб ё кўрмай тегиб кетаверарди. Шу боисми, кўришишимиз узоғи билан беш дақиқага чўзилди. Суҳбатлашиш, яхшироқ танишишга вақт, имкон қайда дейсиз. Бир-биримизни кўришга зўрға улгурдик. Етиб боргунгача оёқларим қалтирай бошлаганди, қаттиқ ҳаяжонланардим. Айтилган жойда бўйлари баланд, келишган бир йигит кутиб турарди. У ўзини Асқар деб таништирди. Қайтиб қарашга юрагим бетламади. Титроғимни сездириб қўймай дедим. Тезда хайрлашдик. Юришга мажолим йўқ — бахтиёр эдим. Уйга келиб онамга розиман дедим. Қароримдан ҳамма ҳайрон эди...

Давоми Бор


#Атиргулдан_тиланган_Ажал
6


— Матлу, — Марғуба опа синглисини ўзидан итарганча, — қани бўл кийин. Мен билан борасан. Ахир сен ҳам жиянингни яхши кўрасанку, тўғрими? Ҳали йўл усти унга егани нимадир олишимиз керак, — Марғуба опа ёниб-куйиб гапираркан, Матлуба опа йиғлашдан нарига ўтолмасди. Ҳамиша қадди тик, бошини баланд кўтариб юрган, ҳаётнинг синовларига умуман бош эгмаган опаси бугун фарзанд доғида телба сифат бўлиб қолганди.


🍃🍃🍃


Шодиев устозини айтганини қилиб экспертиза бўлими эшигини уч кун пойлаб ётди ҳисоб.
— Мана сиз сўраган жавоблар, — экспертиза ходими жавоблар чиқиши билан Шодиевнинг олдига чиқди.
— Раҳмат, — жавобларни олган Шодиев олтин топган боладек оғзи қулоғида шошганча Жалиловни олдига шошди.
— Қорангни ҳам кўрадиган кун бор эканку, — Шодиев хонага кириб келиши билан Жалилов уни бироз киноя билан кутиб олди.
— Ўзингиз айтгандек экспертиза бўлими эшигини қоровуллаб ётгандим, — Шодиев салом-алик қилганча қўлидагини узатаётиб қистириб ўтди.
— Қани кўрайликчи бу билан нималарга эришибсан? — Жалилов экспертиза жавобларига кўз югуртираркан, — буниси қизиқ бўлдику, — бироз ҳайрон қолган бўлса ҳам юзида ўзгача табассум ўйнади.
— Шу уч вароқ қоғозда қизиқ нима бўлиши мумкин? — Шодиев ҳам қизиқиб келиб кўз югуртираркан, — цинган юрак синдроми? — ҳайрон бўлди, — нима шунда ўша йигит юраги синиб ўлганми?
— Унинг қандай ўлгани муҳиммас. Муҳими у ўз ажали билан ўлмагани ва қотил айнан унинг яқинлари орасида эканлиги, — Жалилов шогирдига тушунтириш бераркан ичида бир овоз, — «ҚОТИЛ ЙИГИТНИНГ ХОЛАСИ», — деб такрорларди.


​​‌ ➕НОМУС 😰😨

ТОШКЕНТДА БЎЛГАН РЕАЛ ВОҚЕА

Бехруз ўз нафсини қондириш учун қўшмачи аёлнинг квартирасига бориб турарди. Бугун ҳам шу ерга келганди. Қўшмачига - буларингиз бўлмайди биласизу мени одатимни яширинча(томны) юрадиганидан топинг деди.
- Бор биттаси фақат эртага кундизи келасиз у кечаси қолмайди.
Бехруз эртага келаман деб ортига қайтди. Эртаси куни келиб қизни кутиб утирди.
- Қўшмачи: қиз келди сизга ёқармикин дедида қизни ичкарига бошлаб кирди. Бехруз қизни кўриши билан ўрнидан туриб кетди...🙊😨

😰😓ИНТЕРНЕТНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ХАЁТИЙ ВОҚЕА... 👇🏻👇🏻


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
~🌷Кўнгил сўзларим...)

Ич-ичингиздан бир нима дегингиз келади-ю айтолмасангиз,туғилган кунларида табриклолмасангиз катта совға шарт эмас - Дил изҳорингизни
биз орқали етказинг

Туғилган кун табриклари йўлловчи Шоҳсанамни шу гуруҳдан топасиз👇

https://t.me/+OS9m96AtXhQ5NzEy
https://t.me/+OS9m96AtXhQ5NzEy

Кўплаб инсонларни қувончига шерик бўлган Шоҳсанамхонни гуруҳига уланиб олинг🥰


Narxlar ham qulay narxlarda😊

Обуна  бўлиб олинг,ўчирсам тополмай қоласиз...)


Ҳикоя онлайн ёзилмоқда. Битта қисмлаб ўқиш ёқмаса кечга тўплаб ўқинг. Чунки мен ҳамма ишимни ташлаб куни билан ҳикоя ёзиб ўтира олмайман.


#Атиргулдан_тиланган_Ажал
5


Устози Абдумалик Жалиловдан топшириқ олиши билан экспертизага келган Шодиевнинг тарвузи қўлтиғидан тушиб ортга қайтди.
— Хўш, — Жалилов шогирдига бошдан оёқ разм соларкан, — мен айтганим нима бўлди?
— Экспертиза жавоблари уч кундан кейин чиқаркан. Боришим билан уч кундан кейин келинг деб чиқариб юборишди.
— Сен бўлса индамай қайтиб келавердинг шунақами? — Жалилов бармоқлари билан стол черта бошлади.
— Улар кетаверинг барибир бу ерда қиладиган ишингиз йўқ дейишганидан кейин....
— Улар айтаверишади, — Жалилов қизишиб столга бир урганча, — мен сенга ўша экспертиза жавобларисиз келма деганмидим?
— Ҳа лекин....
— Бор жўна. Жавоблар чиққунча экспертиза бўлимининг эшиги тагига ётиб оласанми ёки бошқами бу мени қизиқтирмайди. Менга аниқ жавобларни олиб кел, — Жалилов шогирдини ортига қайтариб юбораркан, янги ишга келган пайтлари ўзи ҳам шундай хато қилганини ва бу хатосининг бадалини ҳаёти билан тўлашига сал қолганини эслади.

🍃🍃🍃

Марғуба опа кўзини очаркан боши лўққилаб оғриаётганини ҳис қилди.
— Қаердаман? — бошида қаерда ётганини англай олмай атрофга кўз югуртирди. Бироз туриб ўз уйида, хонасида эканлигини билиб, ирғиб ўрнидан турди, — болааам! — бирдан туриб юборгани учун боши айланиб кетганига қарамай эшик томонга юрди.
— Опа, — шу пайт эшик очилиб синглиси Матлуба кириб қолди, — нега ўрнингиздан турдингиз?
— Мен ўғлимни олдига боришим керак. Унга ҳозир жуда керакман. У совуқ жойда ётибди. Бориб устини ёпиб қўйишим керак, — Марғуба опа ортига қайтиб ётоқ устидаги кўрпани оларкан, — Матлу биласанку, жиянинг сал совуқ еса ҳам касал бўлиб қолади.
— Опа, — Матлуба опа бўғзига тиқилган аччиқ кўз ёшини ичига ютганча келиб опасини маҳкам бағрига босди, — мени қўрқитманг опажон.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌱Aссалому алайкум, Якшанба янги тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!


#Атиргулдан_тиланган_Ажал
4


— Менга кичик лейтенант Шодиевни чақиринг, — Марғуба опанинг уйидан қайтган Абдумалик хонасига кириши билан қўлидаги дафтарни стол устига ташларкан, — ўша сингилда бир гап бор. Наҳотки жиянини у ўлдирган бўлса? Лекин бунга қандай қўли борди экан-а? Сабаби нима экан? Буни тезда аниқлаш керак?
— Киришга рухсат этинг? — эшик очилиб кичик лейтенант Шодиевнинг қораси кўринди.
— Киравер, — Абдумалик чуқур нафас олиб чиқарганча, — менга ёрдаминг керак.
— Сизни устоз эмас ўз акам деганман, — Шодиев қўлини кўксига қўйганча бошини ҳиёл эгди.
— Бу охирги айтишим. Яна бир марта мени ёки бошқа одамни ёнида бош эгганингни кўрсам ҳеч ўйлаб ўтирмасдан отиб ташлайман. Сенга ўшанда ҳам айтгандим, эркак кишини боши эгилмайди.
— Тушунарли, — Шодиев ғоз турганча, — сизга қандай ёрдам бера оламан.
— Кеча уйланган йигитни чимилдиқда чавақлаб кетишган. Қизиғи, уйга бегона кирмаган.
— Демак уни хотини ўлдирган, — Шодиев доимгидек тезда хулоса чиқариб қўя қолди.
— Ҳозирча айнан битта одамни айблай олмаймиз. Келинчакни айни пайтда гумондорлар қаторининг бошига ёзиб қўйишимиз мумкин.
— Уйга ҳеч ким кирмаган бўлса, хотини ўлдирмаган бўлса унда хонага кириб чиқиб юрган янгалар ўлдирган бўлиши мумкинми? — Шодиев паст овозда, овозига сирли тус берганча гапирди.
— Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Сен ҳозир экспертизага борасан. Куёвни жасадини ўшаёққа жўнатганман. Менга экспертиза натижалари чиқиши билан етказасан. Қани кўрайликчи, таҳминларим ўз тасдиғини топармикин?
— Яна қанақа таҳмин? — Шодиев ҳайрон бўлганча сўради.
— Сен топшириқни бажар, таҳминимни кейин айтаман, — Абдумалик айланиб ўтиб жойига ўтираркан, чойнакдаги совуб қолган чойдан пиёлага солиб хафсала билан симирди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Масофа

Эшик зичлаб ёпилмаган,Бибинисо бир туртганди эшик очилиб кетди.
Икки зинокор ҳатто эшикни қулфлашни ҳам унутиб ўз ишлари билан банд эдилар...
Бибинисо иккисини кўрдию жойида қотиб қолди тили айланмай...
-Бибинисооо...
Дилбек тез жойидан турди,нима қилишини билмай довдирарди...
-Опааа...Д..Дилбек акааа...
Оҳири тилга кирди Бибинисо.
-Йўқ,йўқ,йўқ...бўлиши мумкин эмас,бўлиши мумкин эмас.
Титрай бошлади Бибинисо.Овозида ҳам титроқ бор эди.
-Нимаааа қиляпсизларррр?Нима қиляпсизларрррр? Йўқ бу туш,бу тушим-аааа? Бўлиши мумкинмас? Сизларрррр...сизлар...нима қиляпсизларрррр?...
Бибинисо бақириб йиғлаб ерга ўтириб қолди...
-Нимааа қиляпсизларрр?


#Атиргулдан_тиланган_Ажал

#КИЧИК_ЭСЛАТМА.


Бу ҳикоя олдин бошқача ёзилишни бошлаганди ва баъзи сабабларга кўра тўхтатилган. Бу сафар насиб қилса охиригача ёзилади. Ёзилганда ҳам умуман бошқача талқинда. Лекин қаҳрамонлар деярли ўша-ўша.


#Атиргулдан_тиланган_Ажал
3


— Сени ўлдираман, — Жалилов уйни яна бир бор кўздан кечириб чиқиш эшиги тарафга кетаётиб Марғуба опанинг нафрат ва алам билан бақираётганини эшитиб жойида тўхтади, — ўғлимни сен ўлдирдинг. Сени тирик қўймайман, — овоз тобора яқинлашиб, сал туриб Марғуба опа ва унинг чангалидан чиқишга урунаётган нозик жуссали қиз кўринди.
— Мен ҳеч нима қилмадим, — қиз тинмай илтижо қилиб йиғлаб, қайнонаси чангаллаб олган сочини халос қилишга урунарди.
— Ўғлимни қайтариб бер, — Марғуба опа келинчакни сочидан бир силтаб тортидию итариб юборди. Йиғлайверганиданми ё ўзини оқлайвериб чарчаганиданми ҳоли қочган келинчак мувозанатни йўқотиб 4-5 талик зинадан думалаб тўғри Жалиловнинг оёқлари остига тушди.
— Яхшимисиз? — Жалилов инқиллаб-синқиллаб ўрнидан тураётган келинчакка қўлини узатаркан, эътиборини унинг қорайиб кетган кўзини таги тортди.
— Ўзим, — келинчак ўрнидан туриб уст-бошини тўғирларкан, — мен ҳеч нима қилмадим. Ҳаммасини у қилди. У мени мажбурлади, — йиғлаганча яна қайнонаси томонга юрди.
— У? У деганингиз ким? Эрингизми? — Жалилов савол берганча келинчакни ортидан юришга юрдию, ўзи томонга қадалган нигоҳларни кўриб тўхтади. Бу орада келинчак ярим очиқ қолган эшикдан кириб кетишга улгурди. У эса бир дунё саволлари билан қолди, — келинчак кимни назарда тутди экан? Ёки марҳум наркоман бўлганмикин? Доза меъёридан ортиб кетиб қизга зўрлик қилган бўлса, у жон аччиғида....Ундай деса уни битта тепки билан ухлатиб қўйиш қизга ҳеч нарса эмас. Ахир у каратэ бўйича жаҳон чемпиони. Битта эр нима бўлибди? Лекин....
Кўзларини таги нима сабаб қорайган бўлиши мумкин? Уйқусизлик десам, бир кеча ухламаган одамнинг кўзлари бунчалик қораймайди. Ёки келинга ҳам ўша зормандадан...? Олдин марҳумни қонини текшириш керак. Кейин хотинини. Чунки бундай арзандалардан ҳар бало кутса бўлади. Бу ҳам нафсини тия олмай ўзини бошини ўзи еган. Айб эса бошқаларга тушмоқда. Тезроқ калавани учини топиб, ҳақиқатни юзага чиқариш керак. Акс ҳолда, қурбонлар сони яна биттага кўпайиши мумкин, — Жалилов машинасига ўтираркан кўз олдига эсдан оғай деган она ва унинг тунд юзли синглиси келди.


Келинойиииии...
-Н..нимаа бўлди тинчликми?
-М..мен,мен аслидаа сизни аввал кўрганман тўйда.Ўша пайтда сизга кўнгил берган эканман.
Илҳомни дугонамни тўйида кўрганим ёдимга тушди.
-Нималар деяпсиз? Кўзларим катталашди.
-Сени севгандим Муҳлис дея энди сенсираб ёнимга кела бошлади.Қўрқиб кетдимда орқага юрдим.
-Ҳозир ўзингизда эмассиз,бемани гаплар гапирманг ва,в..ва менга й..яқинлашманг.
-Сени севгандим деяпман кейин сени тополмадим.
-Бемани гаплар айтяпсиз дея куч тўплаб ошхонадан жон ҳолатда чиқиб нима қилишни билмай уйни бир айланиб кўчага чиқиш ҳаёли билан эшикка югурдим ва шошганимдан қаршимдаги инсонни кўрмай унга урулдим.
-Тинчликми? Муҳлисаа нима бўлди?


#Атиргулдан_тиланган_Ажал
2


— Вой болааам! — кечагина данғиллатиб тўй қилган Марғуба Азимованинг уйида бугун аза. Бахтдан сармаст бўлиб кеча чимилдиққа кирган ўғлининг бугун ўша чимилдиқдан жасади чиқди. Ёлғиз ўғлининг доғида сочларини юлиб йиғлаётган онанинг олдидан ўғлининг жасадини олиб ўтишар экан, кўзлари косасидан чиқар даражада олайиб, етти-саккиз жойидан пичоқланиб илма-тешик бўлиб кетган ўғлига кўзи тушиб эсдан оғай деди, — болажоним, — ўзини замбил устига отди, — энди сенсиз қандай яшайман? Менга нега буни раво кўрдинг?
— Мен сизларга нима дегандим? — шу пайт бўйлари баланд бир йигит яъни терговчи Жалилов қошларини чимирганча кириб келди ва замбил кўтарган йигитларга дакки берди, — онасининг кўзи тушмасин деганмидим? Бу аёлга нимадир бўлиб қолса қайси биринг жавоб берасан?
— Биз...
— Имилламасдан жасадни машинага олиб чиқинг. Экспертизага қанча эрта олиб борсак, шунча тез жавобини оламиз, — Жалилов гапирганча Марғуба опани қўлтиғидан тутиб суяб олган аёлга юзланди, — сиз билан ёлғиз гаплашиб олсак бўладими?
— Яхши, лекин олдин опамни хонасига олиб бориб келай, кейин бемалол.
— Мен сизни шу ерда кутаман, — Жалилов опасини қўлтиқлаб кетаётган аёлнинг ортидан синчиковлик билан қараб қўйдида, уйни кўздан кечира бошлади, — бу ерда бир гап бор, — ички сезгисига таяниб биринчи келган хулосаси шу бўлди.
— Бирор нима ичасизми? — ҳаёлларини бояги аёлнинг овози бузди.
— Раҳмат, шунчаки бир неча саволларимга жавоб берсангиз бўлди, — деганча қўлидаги дафтарини очиб, чўнтагидан ручка чиқарди, — айтингчи, марҳумни душманлари кўпмиди?
— Жиянимни ҳеч кимга ёмонлиги йўқ эди. Ҳар доим ҳаммага ёрдам қўлини чўзар, ҳеч кимни кўксидан итармасди.
— Тушунарли, — бир нималарни ёзганча, — адашмасам келинингиз яқинда Олимпия ўйинларида қатнашган ва жаҳон чемпиони бўлган?
— Буни жиянимга нима алоқаси бор? — Азаматнинг холаси Матлуба опанинг қошлари чимирилиб, юзлари қизғиш тус олди.
— Энди бунақа инсонларни душмани кўп бўлади. Балки улар келингиз учун келиб, адашиб жиянгизни дегандек....
— Сизни одамга ўхшаб савол беради десам, қаёқда йўқ сафсаталар билан бошимни оғритяпсиз. Шусиз ҳам дардим етиб турибди, сизни сафсатангизни эшитишга вақтим йўқ. Соғ бўлинг, — Матлуба опа шундай деганча терс бурилиб кетиб қолди.
— Адашган кўринаман, — Жалилов лабини четида кулиб қўяркан, — бу ерда бир эмас, бир неча гап бор шекилли.


#Bismillah
Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳ номи ила бошлаймиз...



«Атиргул билан ўйнаган, тиғидан қочолмайди.»



#Атиргулдан_тиланган_Ажал
1



— Ва ниҳоят, — Азамат хонага кириши билан ичкаридан қулфлар экан, ҳаяжонданми ёки қўрқувданми титраётган келинчак томон дадил одимлади, — бугун бизни кунимиз, — салом солаётган келинчакнинг титроқ қўлларидан тутганча секин ўзига тортди, — сени севаман, — келинчакнинг қўлидаги титроқ бутун вужуди бўйлаб ёйилгандек бўлди, ёки Азаматга шундай туюлдими жилмайиб қўйганча унинг нозик жуссасини авайлабгина бағрига босаркан, — мендан қўрқаяпсанми? — пичирлади.
— Ййўўқ, — келинчак ҳаяжонланганидан базўр жавоб бераркан, — айни дамда ўзига нима бўлаётганини тушунмасди ҳам. Тўғри, ёнидаги инсон бегона эмас. Уч ойча олдин танишиб, бир-бирига кўнгил қўйишиб оила қуришди. Лекин ҳозирги ҳолати.... Буни сўз билан таърифлай олмайди. Тили сўзламаса ҳам, бутун танаси ҳаяжонини сотиб қўймоқда.
— Унда нега титраяпсан? — Азамат уни янаям маҳкам қучишга ҳаракат қилганча белларидан бироз қаттиқроқ сиқди.
— Шунчаки совуқ қотдим, — келинчак шундай дея бир сония ёрининг кўзига боқдию яна кўзларини олиб қочди.
— Чойнакдаги чой иссиқмикин? — Азамат унинг ҳолатини тушунгандек бағридан бўшатаркан чиройли қилиб безатилган дастурхон томонга ишора қилиб сўради.
— Менимча ҳа, — келинчак ҳам шуни кутиб тургандек тезда бориб пиёлага чой қуйиб узатди, — олинг.
— Раҳмат, — Азамат пиёлани олиш баробарида унинг бармоқларига тегиниб қўйишни унутмади, — ўзинга ҳам қуй, — иссиқ чойдан бир хўплаб дастурхонга қўяркан, — оч эмасмисан? Нимадир ейсанми?
— Ҳа, — келинчак ўзига чой қуйганча жавоб бераркан, — фақат мени егим келган нарсани ҳозир муҳайё қила олармикансиз? — уялибгина кулиб жилмаяркан, бу жилмайиши унга термулиб ўтирган Азаматнинг завқини келтирди.
— Сен сўра мен муҳайё қиламан, — қўллари келинчакнинг қўллари томон талпинди.
— Унда эшитинг, — келинчак бироз жим туриб қолдию, — мен чирк босган юрагингни ейишни истайман, — жимликдан кейин янгараган бу совуқ овоз бутун уйни ларзага келтиргандек бўлди ёкида Азаматга шундай туюлди.
— Сен? — Азамат боягина уялиб ўтирган суюклисининг ўзгарган юзи ва кўз рангига қараб кўзлари ола-кула бўлиб кетди, — ахир бу қандай? Сен....Мен ҳаммасини ўз кўзим...., — тили айланмай қолди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌱Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин 😊👍

🌨❄️Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

🌱Кунингиз мазмунли ўтсин!


— Айтганча Ирода куёвинг қаерда? — Фарангиз секин ўрнидан тураркан, — поччанг бир нималарни маслаҳатлашмоқчи эди.
— Ҳа уларми? — кулди, — орқа кўчадаги ўртоғи билан қўшни маҳаллага кетганди.
— Мансур биланми? — Нодира ҳайрон бўлди. — Ахир, у билан ҳалиги масалада тортишиб қолишгандику.
— Ҳа энди ярашиб олишгандирда, — Ирода елка қисди.
— Сен нимадир яшираяпсанми дейман, — Фарангиз қошларини чимирганча қаради. — Қани гапирчи.
— Опааа, — хижолат бўлди. — Бу ҳақида ҳозир гапиргим к...
— Гапирасан. Қани бўл, — бироз жаҳл қилгандек бўлди. — Ҳаммасини бир бошдан бошлачи.
— Аслида ҳаммаси Камол акам қамоқдан чиққач бошланди.
— Ҳммм, бир нарсадан қуруқ қолгандек бир ой ўтар - ўтмас чиқиб келди, — Нодира ҳали ҳам унинг бир ойда чиқиб келганини ёқламаслигини билдириб қўйди.
— Нодира, — Фарангиз жим дегандек қаради.
— Оиламизни тиклашга ҳаракатни бошлаб юборгач, биринчи навбатда масжидга Раҳмон домланинг ёнига борганлар. Ўшанда домла, — "Ўртага бошқа никоҳ тушмагунча сизларга никоҳ ўқилмайди", — деганлар. Камол акам эса, бошқаси билан никоҳ ўқитганларини айтгач, — "Сизники-ку ҳал бўлибди, энди аёлингизга ҳам бошқа эркак билан никоҳ ўқилса. Ана ундан кейин ўша эри билан ажралиб сизга никоҳланиши мумкин. Унгача иложингиз йўқ", — деганлар.
— Ҳа кейин югуриб бориб дардини Мансурга айтган. Мансур ҳам жон деб рози бўлган, — Нодира гапираркан кўзларини айлантириб қўйди.
— Вой опажонимеее, — Ирода кулиб қўяркан, — Мансур акага ҳеч ким айтмаган. Ўшанда улар ҳам домладан маслаҳат олгани кирган эканлар ва тасодифан эшитиб қолганлар. Кейин бизникига келганлар. Дадам билан гаплашиб уларни кўндиргач, никоҳ ўқитишга шошганлар. Бу ёқда Камол акам нима қиларини билмасдан юрганида бу никоҳни эшитиб бутунлай ўзини йўқотиб қўйганлар. Улар Мансур аканинг уйига етиб келганларида домла аллақачон бизни никоҳлаб бўлганди.
— Мени бир савол ўйлантираяпти. Нега ўшанда жимгина рози бўлдинг? — Фарангиз дилидагини тилига чиқарди.
— Дадам сабаб. Мен 2 кун хонага қамалиб ётдим. 3-куни дадам гаплашиб олишимиз зарурлигини айтди. Эшикни очганимда эса бир оғиз айтган сўзи мени рози бўлишга мажбур қилди.
— Нима деганлар? — икки опаси ҳам бирданига шу сўзни айтди. Чунки уларнинг ҳаёлига фақат битта сўз келганди: "Оқ қиламан".
— Мени отам десанг, шу йигитга тегасан. Йўқ десанг, отам йўқ деявер, дедилар. Мен дадам учун рози бўлгандим. Тўғри ўшанда дадамдан хафа ҳам бўлганман. Аммо, дадажоним ҳаммасини мен учун қилаётганини тушунмаганман.
— Яъни? — Нодира ҳали ҳам ҳеч нимани тушунмаётганди.
— Буларнинг барчаси Мансур аканинг режаси бўлган экан. Яъни улар ҳам Камол акамга сабоқ бериб қўймоқчи бўлганлар. Оиланинг қадрига етишлари учун.
— Бундан чиқди Мансур сенга тегинмаган, шунақами?
— Йўқ. Улар билан бир хонада тунамаганмиз хатто. Бир ой ака - сингилдек яшадик. Улар Камол акамга аёлингни ўз вақтида қадрламасанг, мана шундай аҳволга тушишинг аниқ демоқчи бўлганлар. Аслида, мени 1 ой ушлаб туриш нияти ҳам бўлмаган экан. Никоҳ ўқилган куни Камол акам келиб ҳеч нима сўрамасдан дўстини ура кетгани учун ҳам атайдан 1 ойга чўзганлар.
— Тўғри қилган. Менга қолса ўша Мансур билан яшайверанинг маъқул эди. Сени бошида кўтариб юрарди. Фарзандларига ҳам оталик қила оларди, — Нодира ана шунақа дегандек елка қисди. Ирода индамади. Нима ҳам десин? Ўзидан ўтганини ўзи билади. Тўғри ҳозир Камол анча ўзгарган. Аммо, унгача қиз шўрлик қанча азоб чекмади. Ҳозир бахтли, унинг учун энг муҳими шу. Қайнонаси ҳам анча ўзгарган. Олдингидек Иродани турткилайвермайди. Мулойимгина, ширинсўзгина бўлиб қолган.

***

Менимча ҳикояни шу ерда якунласак ҳам бўлади. Ўйлайманки, ҳеч бир қаҳрамон ҳаёти мавҳум қолиб кетмади. Ҳаммасини қўлимдан келганча ёритиб беришга ҳаракат қилдим. Кетган вақтингиз ва кўз нурингизга рози бўлинг. Доимгидек ҳикоя охирини оддийгина якунладим. Чунки шу ергача бўлган воқеалар ҳам етарли бўлди.
Барчангизга катта раҳмат.

2.9k 0 0 12 269

Шундай қилиб Камол 3 ойга қамалди. Орадан бир ҳафта ўтиб қайтиб келган Ирода буни эшитиши билан ҳаммадан ранжиди.
— Сизлар ҳаммасини билар эдингизлар тўғрими? — кўзида ёш билан оила аъзоларига қаради. — Нега, нега мендан яширдингизлар? Эртароқ билганимда бунга йўл қўймасдим.
— Айнан шунинг учун ҳам айтмадик, — Нодира жавоб берди. — Тўғри уни севасан. У эринг, болаларингни отаси. Аммо, у шунга лойиқ. 3 ой ҳеч нарса эмас. Сал ақли киради. Шунда сени қадринга етадиган бўлади. Шундай экан кўз ёш қилишни бас қил.
— Опааа. Ахир...
— Ирода, гўзал синглим, — Нодира ўрнидан туриб синглисини қучоқлаб сочларини силаркан, — биламан сенга ҳам осонмас. Аммо, эрингга адолатли қарор чиқарилди. Аслида унча адолатли эмасу, лекин менимча ақли киришига етарли муддат. — Ирода ҳам опасини қучганча,
— Эртага уларни кўргани мен билан бирга борасизми?
— Ҳеч ким ҳеч қаерга бормайди, — боядан буён қизларига меҳр билан қараб ўтирган Акромнинг қошлари чимирилди.
— Лекин, дада....
— Мен нима дедим? — Акром овозини бироз баландлатди. — Менинг кўчада қолган қизим йўқ. Қачон сени излаб қора тортиб келиб, чин дилдан узр сўрасагина, ана ундан кейин ўйлаб кўраман. Шу пайтгача сизларни хафа бўлмасин деб кўнгилларингизга қарадим. Энди эса мени айтганим бўлади. — Ирода дадасининг гапларини эшитдию, хонасига югуриб кириб кетди.
— Дадаси бироз ошириб юбормадингизми?
— Мен қизимизни ўйлаб қилаяпман. Шу пайтгача ўз қадрини билмади. Энди билсин деяпман. Ортиқ уни қийналашини хохламайман. Ўша эри келиб чин дилдан узр сўрасагина оиласига қайтади. Қайтгача ҳам қўли югурса, Ироданинг юзини қайтиб кўрсатмайман. Бир қизим ва икки набирамни боққани қурбим етади.

***

4 ойдан кейин.
— Опа мана буни кўрингчи сизга ёқармикин? — Ирода қўлида бир нечта кўйлакларни кўтарган хонага кириб келди. — Менимча мана бу оч яшил ва нимпушти кўйлак сизга ҳам ёқади.
— Ирода, Нодира кулиб қўяркан, бунча кўйлак нимага керак? Ахир...
— Опа келинлик шу билан ширинда. Ҳар кун ҳар хил кўйлак кийиб ял - ял ёниб юришингиз керак.
— Иродаааа, — Нодира бироз хижолат бўлди. — Келинлик дейсан, энди ёш эмасман. Бунинг устига бу Мурод акамнинг 2-турмуши.
— Турмуш 1-ми, 2-ми буни аҳамияти йўқ. Келинлик даври деган гап бор гўзалим, — бирозгина билиниб қолган қорнини силаганча Фарангиз кириб келди. — Менга қарачи, — Нодиранинг иягидан тутиб ўзига қаратаркан, унинг кўзлари қизарганини кўрди, — йиғладингми? — Нодира кўзларини олиб қочди.
— Йўқ.
— Сен қиз нималарнидир яшираяпсан, — Фарангиз унинг қаршисига ўтирар экан, — қани гапирчи, сени нима безота қилаяпти?
— Ўтмиш, — Нодиранинг овози бироз титрагандек бўлди, — кун келиб Мурод акам ўтмишимни юзимга солишидан қўрқаман.
— Ўзимни асалим, — Фарангиз унинг қўлини кафтлари орасига олар экан, — Мурод унақа йигит эмас. У бир қарорга келишдан олдин ҳар томонлама ўйлаб кўради. Сен билан оила қуришга қарор қилган экан, ҳеч ҳам хавотир олма. У сени асло хафа қилмайди. Шунингдек, бошқаларга ҳам хафа қилдириб қўймайди. Шундай экан қалбингдаги барча шубҳа-ю гумонлар ва қўрқувларни чиқариб ташла. Ва шунчаки Муродга ишон. У сени бахтли қилиши ишонаман. У жуда ҳам яхши йигит.
— Ана ҳаммасини эшитдингиз, — Ирода Нодирани елкаларидан қучар экан, — бўлажак поччам ҳақиқий тилла йигит эканлар. Ахир, уларни катта поччам топганда, — кулганча Фарангизга қараб қўйди, — илоҳим бахтимизга кўз тегмасин.
— Илоҳим, — Нодира синглисининг қўлини силаб қўяр экан, — эринга ҳам инсоф бергани илоҳим рост бўлсин.
Бугун Нодиранинг унаштируви. Ўтмишдаги хатолари сабаб 1-турмушидан ажралган Муродга унаштирилаяпти. Мурод Фарруҳнинг ҳамкасби. Ўзи жудаям яхши йигит. Биринчи турмушидан фарзанди бўлмагани учун ажрашган. Уйланиш ҳақида ўйланиб юрганида Фарруҳ унга Нодирани тавсия қилди. Улар бир учрашиб кўришди. Нодира Муродга маъқулул келди, чунки Нодира энди аввалги Нодира эмас, бутунлай ўзгарган эди.


***

— Мен топиб бераман ўша арзирли сабабни, — бу овозни эшитгаб ҳамма кириш эшига қаради. Жамила ва Камолнинг дами ичига тушиб кетди.
— Сиз кимсиз? — судя қўлида бир даста қоғоз кўтариб олган қиздан ҳайрон бўлганча сўради.
— Мен айибланувчи Камол Тахировнинг собиқ рафиқаси Ирода Содиқованинг опаси Нодира Содиқова бўламан.
— Хўш гапиринг.
— Булар тиббий маълумотлар, — Нодира шундай деганча қўлидагиларни суд котибига узатди. Котиб олдида судянинг олдига қўйди. — Бу ерда синглим турмушга чиққанидан буён нечи марта шифохонада ётиб даволангани ва касаллик сабаблари келтирилган. Турмушларининг дастлабки 7 ойи тинч ўтди. Ҳаммаси ана ундан кейин бошланди. Куёвтўрамиз, — Нодира Камолга еп қўйгудек қараб қўяркан, — меҳрибон ойижонининг сўзларига кириб синглимни урадиган одат чиқарди. 5 йиллик турмушнинг салкам тўрт ярим йилида синглим калтак еп ўтди. Бир қараса қўли, бир қараса оёғи синиб, бир қараса кўзи кўкариб, бир қараса қоши, бир қараса боши ёрилиб бир неча ўн кунлаб шифохонада ётиб чиққан.
— Бунга ўғлимнинг умуман алоқаси йўқ. Синглинг ўзи уқувсиз эди. Доим бир нарсаларга туртилиб, йиқилиб юрарди, — Жамила ўғлининг ёнини олди.
— Йўғэее, буни қарангя. Ҳар гал йиқилганида бир жойи шикастланиши ҳам ўзининг иши эканда?
— Бўлмасамчи, ўғлим уни чертмаган ҳам.
— Етарли, — судя ҳамма қоғозларни кўздан кечирар экан, — хўш айбланувчи булар ростми? — қўлидаги қоғозларга ишора қилди. Камол бироз ўйланиб турдида,
— Ҳа. Ҳаммаси рост. Иродага қилган ифлосликларим учун жазо олишга тайёрман, — бу сафар мард бўлишга қарор қилди.
— Демак аёлингизга қўл кўтарганингиз рост?
— Ҳа. Урдим, тепдим. Хуллас ҳайвонни ишини қилдим.
— Ўғлим, — Жамила Камолга ҳайрат билан қараганча, — нималар деяпсан? Ахир, сен уни уруш тугул, бирор мартаям черт...
— Ойи, — Камол ойисининг гапларини бўлди. — Етар энди. Мен чарчадим. Бунақа иккиюзламачиликиздан чарчадим. Ҳурматли судя, — ойисидан кўзларини узиб судяга қаради. — Мени қаманг. Мен розиман. Умрбодга қамаб юборсангиз ҳам ғинг деган номард.
—Тушунарли, — судя бироз ўйланиб турдида, унда суд ҳукми шундай. Айбланувчи Камол Тахиров 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинсин, — суднинг бу қароридан Камол қандайдир енгил тин олди. Жамила эса кўз ёшларига эрк бериб, суддан бу қарорини қайта кўриб чиқишларини сўрай бошлади.

Показано 20 последних публикаций.