#Атиргулдан_тиланган_Ажал
14
— Тўғри айтасан, — яна биттаси унинг гапини маъқулларкан, — Олимпиа ўйинлари учун қилганини тушунса бўлади, лекин битта эр учун қилганлари...
— Бу билан нимага эришди? — Зиёда сочини йиғиб бўларкан, — ўша эри билан бир кун ҳам яшай олмадику. Уни ҳам бошини еди. Сизларга айтсам, — Зиёда уёқ-буёққа қараб қўйганча овозини бироз пастлатганча, — эрини ҳам унинг ўзи ўлдиргани аниқ.
— Сен буни қаердан биласан? — боядан бери уларга қўшилмай жим турган Солиҳа қошларини чимирганча сўради.
— Буни билиш қийин эмас. Чимилдиқга иккисидан бошқа ҳеч ким кирмаган. Куёв болани эса чимилдиқда ўлдириб кетишган.
— Бу қотил Камола дегани эмаску, — негадир Солиҳага Камолани айблашгани ёқмаётганди.
— Ҳа қотил Камола эмас, — Зиёда Солиҳа кулиб қараб қўяркан, — қотил Камоланинг ўйнаши ҳам бўлиши мумкинлиги ҳақидаги таҳмин ҳам йўқ эмас. Ўша куни Камола дераза орқали ўйнашини ичкарига киритиб, эрини ўлдиртирган ҳам бўлиши мумкин, — Зиёда охирги сўзларига бироз сирли тус берганча гапирди.
— Қойил, — Шодиев кириб келганларидан буён Зиёданинг гапларини диққат билан эшитиб тураркан, охирида овоз чиқариб уни қўллашдан ўзини тия олмасдан бақириб юборди, — устоз бу қиз ҳақиқий детектив эканку. Айни сизбоп ёрдамчи, — иршайди.
— Ҳа сенга қараганда тезроқ фикрларкан, — Жалилов машғулот залини диққат билан кўздан кечираркан, — Камола Юлчиева ҳам сизлар билан машқ қилармиди?
— Олимпиада учун саралаш босқичидан ўтганидан кейин бошқа залга кўчирилган.
— Тушунарли, — Жалилов зални айланиб чиққан нигоҳини Зиёдага олиб ўтаркан, — мумкин бўлса сиз билан икки оғиз суҳбат қурсак дегандим.
— Бизни машғулотимиз бор, — Зиёдадан олдин Солиҳа жавоб берди.
— Машғулот қачон туга...
— Машғулот тугашини кутишингиз шарт эмас, — Зиёда Солиҳага еб қўйгудек қараб қўйганча Жалиловни гапини бўлди, — буёққа юринг.