#Атиргулдан_тиланган_Ажал
7
Уч кунлик текширувлардан кейин гигиеник ишлов берилган жасад яқинларига қайтарилди. Жасад уйга олиб кирилиши билан дафн маросимига тайёргарлик бошланди ва марҳумни шу бугунни ўзидаёқ дафн қилишга қарор қилишди.
— Домла марҳумни балки бир кунча ўз уйида қўя турармиз? Яқинлари ҳам видолашиб дегандек..., — Азаматнинг тоғаси бир йўталиб қўйганча гап бошлади. Уни жим эшитиб ўтирган домла вазминлик билан тушунтира бошлади.
— Исломда марҳумни имкон қадар тезроқ дафн қилиш суннат ҳисобланади. Бу борада Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) қуйидагиларни айтганлар:
«Агар маййит солиҳ бўлса, уни тезроқ (қабристонга) етказинг, агар ундай бўлмаса, (ёмонликдан) қутулиш учун уни елкангиздан туширинг.»
Ўликни узоқ сақламаслик керак. Бу ўлик учун ҳам, тириклар учун ҳам машаққат бўлиши мумкин. Шу сабабли, ювиш, кафанлаш ва жаноза намозидан сўнг тез орада дафн этиш мустаҳабдир.
Шу билан бирга, марҳумнинг яқинлари ва мусулмон жамоаси уни эҳтиром билан, исломий тартибларга мувофиқ тезликда дафн этишлари лозим. Бу эса сиз ва бизнинг маъсулиятимиз ҳисобланади.
Шунга кўра, марҳумни қийнамаслик ва унинг руҳига озор бермаслик учун ортиқча кечиктирмай, имкон қадар тезроқ дафн қилиш афзал саналади, — домла гапини якунлаб, — «Тушунарли бўлдими?», — дегандек қараб қўйди.
— Сизни тушундим домла, — тоғаси бундан ортиқ бир сўз деёлмай бош чайқаб қўйди. Ахир, қаршисидаги одам ҳақ ва минг қилса ҳам бу масалада ундан кўп нарсани билади. Қолаверса, жиянининг жасади уч кундан буён текширувчилар қўлида эди. Балки, энг яхшиси ҳам шудир.