#Атиргулдан_тиланган_Ажал
6
— Матлу, — Марғуба опа синглисини ўзидан итарганча, — қани бўл кийин. Мен билан борасан. Ахир сен ҳам жиянингни яхши кўрасанку, тўғрими? Ҳали йўл усти унга егани нимадир олишимиз керак, — Марғуба опа ёниб-куйиб гапираркан, Матлуба опа йиғлашдан нарига ўтолмасди. Ҳамиша қадди тик, бошини баланд кўтариб юрган, ҳаётнинг синовларига умуман бош эгмаган опаси бугун фарзанд доғида телба сифат бўлиб қолганди.
🍃🍃🍃
Шодиев устозини айтганини қилиб экспертиза бўлими эшигини уч кун пойлаб ётди ҳисоб.
— Мана сиз сўраган жавоблар, — экспертиза ходими жавоблар чиқиши билан Шодиевнинг олдига чиқди.
— Раҳмат, — жавобларни олган Шодиев олтин топган боладек оғзи қулоғида шошганча Жалиловни олдига шошди.
— Қорангни ҳам кўрадиган кун бор эканку, — Шодиев хонага кириб келиши билан Жалилов уни бироз киноя билан кутиб олди.
— Ўзингиз айтгандек экспертиза бўлими эшигини қоровуллаб ётгандим, — Шодиев салом-алик қилганча қўлидагини узатаётиб қистириб ўтди.
— Қани кўрайликчи бу билан нималарга эришибсан? — Жалилов экспертиза жавобларига кўз югуртираркан, — буниси қизиқ бўлдику, — бироз ҳайрон қолган бўлса ҳам юзида ўзгача табассум ўйнади.
— Шу уч вароқ қоғозда қизиқ нима бўлиши мумкин? — Шодиев ҳам қизиқиб келиб кўз югуртираркан, — цинган юрак синдроми? — ҳайрон бўлди, — нима шунда ўша йигит юраги синиб ўлганми?
— Унинг қандай ўлгани муҳиммас. Муҳими у ўз ажали билан ўлмагани ва қотил айнан унинг яқинлари орасида эканлиги, — Жалилов шогирдига тушунтириш бераркан ичида бир овоз, — «ҚОТИЛ ЙИГИТНИНГ ХОЛАСИ», — деб такрорларди.