#Атиргулдан_тиланган_Ажал
4
— Менга кичик лейтенант Шодиевни чақиринг, — Марғуба опанинг уйидан қайтган Абдумалик хонасига кириши билан қўлидаги дафтарни стол устига ташларкан, — ўша сингилда бир гап бор. Наҳотки жиянини у ўлдирган бўлса? Лекин бунга қандай қўли борди экан-а? Сабаби нима экан? Буни тезда аниқлаш керак?
— Киришга рухсат этинг? — эшик очилиб кичик лейтенант Шодиевнинг қораси кўринди.
— Киравер, — Абдумалик чуқур нафас олиб чиқарганча, — менга ёрдаминг керак.
— Сизни устоз эмас ўз акам деганман, — Шодиев қўлини кўксига қўйганча бошини ҳиёл эгди.
— Бу охирги айтишим. Яна бир марта мени ёки бошқа одамни ёнида бош эгганингни кўрсам ҳеч ўйлаб ўтирмасдан отиб ташлайман. Сенга ўшанда ҳам айтгандим, эркак кишини боши эгилмайди.
— Тушунарли, — Шодиев ғоз турганча, — сизга қандай ёрдам бера оламан.
— Кеча уйланган йигитни чимилдиқда чавақлаб кетишган. Қизиғи, уйга бегона кирмаган.
— Демак уни хотини ўлдирган, — Шодиев доимгидек тезда хулоса чиқариб қўя қолди.
— Ҳозирча айнан битта одамни айблай олмаймиз. Келинчакни айни пайтда гумондорлар қаторининг бошига ёзиб қўйишимиз мумкин.
— Уйга ҳеч ким кирмаган бўлса, хотини ўлдирмаган бўлса унда хонага кириб чиқиб юрган янгалар ўлдирган бўлиши мумкинми? — Шодиев паст овозда, овозига сирли тус берганча гапирди.
— Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Сен ҳозир экспертизага борасан. Куёвни жасадини ўшаёққа жўнатганман. Менга экспертиза натижалари чиқиши билан етказасан. Қани кўрайликчи, таҳминларим ўз тасдиғини топармикин?
— Яна қанақа таҳмин? — Шодиев ҳайрон бўлганча сўради.
— Сен топшириқни бажар, таҳминимни кейин айтаман, — Абдумалик айланиб ўтиб жойига ўтираркан, чойнакдаги совуб қолган чойдан пиёлага солиб хафсала билан симирди.