#Атиргулдан_тиланган_Ажал
2
— Вой болааам! — кечагина данғиллатиб тўй қилган Марғуба Азимованинг уйида бугун аза. Бахтдан сармаст бўлиб кеча чимилдиққа кирган ўғлининг бугун ўша чимилдиқдан жасади чиқди. Ёлғиз ўғлининг доғида сочларини юлиб йиғлаётган онанинг олдидан ўғлининг жасадини олиб ўтишар экан, кўзлари косасидан чиқар даражада олайиб, етти-саккиз жойидан пичоқланиб илма-тешик бўлиб кетган ўғлига кўзи тушиб эсдан оғай деди, — болажоним, — ўзини замбил устига отди, — энди сенсиз қандай яшайман? Менга нега буни раво кўрдинг?
— Мен сизларга нима дегандим? — шу пайт бўйлари баланд бир йигит яъни терговчи Жалилов қошларини чимирганча кириб келди ва замбил кўтарган йигитларга дакки берди, — онасининг кўзи тушмасин деганмидим? Бу аёлга нимадир бўлиб қолса қайси биринг жавоб берасан?
— Биз...
— Имилламасдан жасадни машинага олиб чиқинг. Экспертизага қанча эрта олиб борсак, шунча тез жавобини оламиз, — Жалилов гапирганча Марғуба опани қўлтиғидан тутиб суяб олган аёлга юзланди, — сиз билан ёлғиз гаплашиб олсак бўладими?
— Яхши, лекин олдин опамни хонасига олиб бориб келай, кейин бемалол.
— Мен сизни шу ерда кутаман, — Жалилов опасини қўлтиқлаб кетаётган аёлнинг ортидан синчиковлик билан қараб қўйдида, уйни кўздан кечира бошлади, — бу ерда бир гап бор, — ички сезгисига таяниб биринчи келган хулосаси шу бўлди.
— Бирор нима ичасизми? — ҳаёлларини бояги аёлнинг овози бузди.
— Раҳмат, шунчаки бир неча саволларимга жавоб берсангиз бўлди, — деганча қўлидаги дафтарини очиб, чўнтагидан ручка чиқарди, — айтингчи, марҳумни душманлари кўпмиди?
— Жиянимни ҳеч кимга ёмонлиги йўқ эди. Ҳар доим ҳаммага ёрдам қўлини чўзар, ҳеч кимни кўксидан итармасди.
— Тушунарли, — бир нималарни ёзганча, — адашмасам келинингиз яқинда Олимпия ўйинларида қатнашган ва жаҳон чемпиони бўлган?
— Буни жиянимга нима алоқаси бор? — Азаматнинг холаси Матлуба опанинг қошлари чимирилиб, юзлари қизғиш тус олди.
— Энди бунақа инсонларни душмани кўп бўлади. Балки улар келингиз учун келиб, адашиб жиянгизни дегандек....
— Сизни одамга ўхшаб савол беради десам, қаёқда йўқ сафсаталар билан бошимни оғритяпсиз. Шусиз ҳам дардим етиб турибди, сизни сафсатангизни эшитишга вақтим йўқ. Соғ бўлинг, — Матлуба опа шундай деганча терс бурилиб кетиб қолди.
— Адашган кўринаман, — Жалилов лабини четида кулиб қўяркан, — бу ерда бир эмас, бир неча гап бор шекилли.