#Bismillah
Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳ номи ила бошлаймиз...
«Атиргул билан ўйнаган, тиғидан қочолмайди.»
#Атиргулдан_тиланган_Ажал
1
— Ва ниҳоят, — Азамат хонага кириши билан ичкаридан қулфлар экан, ҳаяжонданми ёки қўрқувданми титраётган келинчак томон дадил одимлади, — бугун бизни кунимиз, — салом солаётган келинчакнинг титроқ қўлларидан тутганча секин ўзига тортди, — сени севаман, — келинчакнинг қўлидаги титроқ бутун вужуди бўйлаб ёйилгандек бўлди, ёки Азаматга шундай туюлдими жилмайиб қўйганча унинг нозик жуссасини авайлабгина бағрига босаркан, — мендан қўрқаяпсанми? — пичирлади.
— Ййўўқ, — келинчак ҳаяжонланганидан базўр жавоб бераркан, — айни дамда ўзига нима бўлаётганини тушунмасди ҳам. Тўғри, ёнидаги инсон бегона эмас. Уч ойча олдин танишиб, бир-бирига кўнгил қўйишиб оила қуришди. Лекин ҳозирги ҳолати.... Буни сўз билан таърифлай олмайди. Тили сўзламаса ҳам, бутун танаси ҳаяжонини сотиб қўймоқда.
— Унда нега титраяпсан? — Азамат уни янаям маҳкам қучишга ҳаракат қилганча белларидан бироз қаттиқроқ сиқди.
— Шунчаки совуқ қотдим, — келинчак шундай дея бир сония ёрининг кўзига боқдию яна кўзларини олиб қочди.
— Чойнакдаги чой иссиқмикин? — Азамат унинг ҳолатини тушунгандек бағридан бўшатаркан чиройли қилиб безатилган дастурхон томонга ишора қилиб сўради.
— Менимча ҳа, — келинчак ҳам шуни кутиб тургандек тезда бориб пиёлага чой қуйиб узатди, — олинг.
— Раҳмат, — Азамат пиёлани олиш баробарида унинг бармоқларига тегиниб қўйишни унутмади, — ўзинга ҳам қуй, — иссиқ чойдан бир хўплаб дастурхонга қўяркан, — оч эмасмисан? Нимадир ейсанми?
— Ҳа, — келинчак ўзига чой қуйганча жавоб бераркан, — фақат мени егим келган нарсани ҳозир муҳайё қила олармикансиз? — уялибгина кулиб жилмаяркан, бу жилмайиши унга термулиб ўтирган Азаматнинг завқини келтирди.
— Сен сўра мен муҳайё қиламан, — қўллари келинчакнинг қўллари томон талпинди.
— Унда эшитинг, — келинчак бироз жим туриб қолдию, — мен чирк босган юрагингни ейишни истайман, — жимликдан кейин янгараган бу совуқ овоз бутун уйни ларзага келтиргандек бўлди ёкида Азаматга шундай туюлди.
— Сен? — Азамат боягина уялиб ўтирган суюклисининг ўзгарган юзи ва кўз рангига қараб кўзлари ола-кула бўлиб кетди, — ахир бу қандай? Сен....Мен ҳаммасини ўз кўзим...., — тили айланмай қолди.